Sayt test rejimida ishlamoqda

Саидов Ўлмас Рахматовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек тилининг изоҳли луғатларида иш юритишга оид терминларнинг берилиши”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.ПҳД/Фил3060. 
Илмий раҳбар: Шофқоров Aбдишукур Мусайевич, филология фанлари номзоди, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, ДСc.03/30.12.2021.Фил.70.01.
Расмий оппонентлар: Турсунали Жумайев, филология фанлари доктори, доцент; Садинова Нафиса Усмановна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД), доцент. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади иш юритишга оид терминларни ўзбек тилининг изоҳли луғатларида берилиш йўлларини аниқлаш, уларни ўзбек тили миллий корпусида семантик теглаш ҳамда статистик, структур, лексикографик хусусиятларини очиб беришдан иборат. 
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек тили терминологиясида иш юритиш терминлари алоҳида микротизим сифатида ўрин егаллаши асосланиб, тизимдаги терминларнинг бевосита ёки билвосита “иш юритишга оид” бирлаштирувчи семаси асосида бирлашуви, бу семанинг термин семантик структурасида йетакчи ва иккинчи даражали ўрин егаллаши далилланган;
ўзбек тилининг изоҳли луғатида берилган иш юритишга оид терминларнинг тарихий-етимологик жиҳатдан араб, лотин ва франсуз тилларидаги ўзлашмаларнинг бошқа тилларга нисбатан устунлиги аниқланган;
ўзбек тили миллий корпуси учун иш юритиш терминлари базаси иш юритиш терминлари, лексикографик таъминот ва лингвистик таъминот каби таркибий қисмлардан таркиб топиши очиб берилган;
ўзбек тилининг миллий ҳамда таълимий корпусида семантик қидирув натижасини таъминлаш учун семантик теглаш ҳамда илмий-техник маълумотлар базаси таркиби терминологик семантик анализатор асосида муайянлаштирилган.
ИВ. Натижаларнинг жорий қилиниши. Ўзбек тилининг изоҳли луғатларида берилган иш юритишга оид терминлар тавсифи ва таҳлилини ўрганиш бўйича олинган натижалар асосида:
ўзбек тили терминологиясида иш юритиш терминлари алоҳида микротизим сифатида ўрин егаллаши асосланиб, тизимдаги терминларнинг бевосита ёки билвосита “иш юритишга оид” бирлаштирувчи семаси асосида бирлашуви, бу семанинг термин семантик структурасида йетакчи ва иккинчи даражали ўрин егаллаши далилланганига доир хулосаларидан Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети томонидан 2020-2022- йилларда бажарилган AМ-ФЗ-201908172 “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” номли илмий-амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Aлишер Навоий номидаги ТошДЎТAУнинг 2022-йил 23-декабрдаги 04/1-3541-сон маълумотномаси). Натижада терминларнинг лексикографик тавсифларини мукаммаллаштириш, семантик хусусиятларини изоҳлашга ҳисса қўшилган;
ўзбек тилининг изоҳли луғатида берилган иш юритишга оид терминларнинг тарихий-етимологик жиҳатдан араб, лотин ва франсуз тилларидаги ўзлашмаларнинг бошқа тилларга нисбатан устунлиги аниқланганига доир хулосаларидан Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2021-2023-йилларга мўлжалланган ПЗ-202004165 “Умумий ўрта таълимнинг бошланғич синф ўқувчиларида оғзаки ва ёзма нутқий компетенсияларни ривожлантирувчи електрон платформа яратиш” номли илмий-амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Aлишер Навоий номидаги ТошДЎТAУнинг 2022-йил 23-декабрдаги 04/1-3542-сонли маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасидаги силлабусларни тузиш, дарслик ёзиш ва мазкур лойиҳанинг материалларини ишлаб чиқиш, бойитиш имконини берган; 
ўзбек тилининг миллий ҳамда таълимий корпусида семантик қидирув натижасини таъминлаш учун семантик теглаш ҳамда илмий-техник маълумотлар базаси таркиби терминологик семантик анализатор асосида муайянлаштирилганига доир хулосаларидан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2022-йил 26-декабрдаги 06-28-1825-сон маълумотномаси). Натижада мазкур кўрсатув илмий далиллар билан бойитилиб, тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish