Sayt test rejimida ishlamoqda

Қурбонова Бахтихон Қўчқарбаевнанинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ҳамкорлик педагогикаси асосида талабаларни ижтимоийлаштиришнинг педагогик механизмларини такомиллаштириш», 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.DSc/Ped424.
Илмий раҳбар: Шермуҳаммадов Баҳодиржон Шермуҳаммадович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Якубжанова Дилобар Батировна, педагогика фанлари доктори, доцент; Саидова Мохинур Жонпулатовна, педагогика фанлари доктори, Ярматов Рахимбой Бахрамович, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Йетакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳамкорлик педагогикаси асосида талабаларни ижтимоийлаштиришнинг педагогик механизмларини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳамкорлик педагогикаси асосида талабаларни ижтимоий ҳаётга тайёрлаш механизмларини такомиллаштириш имкониятлари диалогик ва ижодий ҳамкорлик жараёнида қадриятларга йўналтирилган биргаликдаги ҳаракатларнинг мувофиқлиги ва интенсивлиги, мақсад ва вазифаларни рационал аниқлаш кўникмаси ҳамда тарбиявий-интегратив, коммуникатив-ролли ва жамоавий-гуруҳий компонентлар уйғунлигини барқарор таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларни ижтимоийлаштириш механизмларини ривожлантириш модели шахсга йўналтирилган аксеологик ва рефлексив ёндашувлар, мулоҳаза юритиш, маълумотлар билан ишлаш ҳамда мақсадли, методологик ташкилий мазмунли блок ва мониторинг талабанинг субйективлиги, ижодий муҳит яратиш кўникмаси, рефлексив консепсияси уйғунлигини босқичма-босқич таъминлашга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган; 
талабаларни ижтимоий ҳаётга тайёрлаш механизмларини такомиллаштириш самарадорлиги дарс жараёнида анъанавий ва ноанъанавий вазифаларини дидактик лойиҳалаш, педагогик жараёнларнинг очиқлиги, динамиклиги, пропедевтик-конструктивлигини ижодий бирдамлик, еркин фикр билдириш ҳамда жамоавий коммуникативлик, индивидуаллик ва инновацион-интегратив ҳаракатларни таълимий мақсадларга кўра фаол адаптациялаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларни ижтимоийлаштириш механизмларини ривожлантириш босқичлари пропедевтик-ташхисий, ўзаро конструктив алоқа, гуруҳга мослашиш ҳаракатлар алгоритмини ажратиш, рефлексиялаш даражасини моделлаштириш ҳамда стратегик, тактик ва тезкор мониторинг динамикасини миқдорий ва сифат кўрсаткичлар динамиклигига босқичма-босқич мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
талабалар ижтимоийлашувини ривожлантириш мезонлари ҳиссий барқарорлик, ностандарт вазиятларда тўғри қарор қабул қилишга йўналтириш, субйект-субйект муносабатларини барқарор ўрнатиш кўникмаларини креатив-жараёнли, изланишли-интегратив жараёнларга мунтазам мослаштириш ҳамда ижтимоий фаолиятга алоқадор параметр ва индикаторларни стратегик прогнозлаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳамкорлик педагогикаси асосида талабаларни ижтимоийлаштиришнинг педагогик механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ҳамкорлик педагогикаси асосида талабаларни ижтимоий ҳаётга тайёрлаш механизмларини такомиллаштириш имкониятлари диалогик ва ижодий ҳамкорлик жараёнида қадриятларга йўналтирилган биргаликдаги ҳаракатларнинг мувофиқлиги ва интенсивлиги, мақсад ва вазифаларни рационал аниқлаш кўникмаси ҳамда тарбиявий-интегратив, коммуникатив-ролли ва жамоавий-гуруҳий компонентлар уйғунлигини барқарор таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Бошланғич таълим педагогикаси, инновацияси ва интеграцияси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 23 ноябрдаги 500-сон буйруғига асосан берилган 500-131 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада талабаларда ижтимоий компетенсияларни ривожлантиришнинг педагогик имкониятларини лойиҳалаштириш имкони кенгайтирилган;
талабаларни ижтимоийлаштириш механизмларини ривожлантириш модели шахсга йўналтирилган аксеологик ва рефлексив ёндашувлар, мулоҳаза юритиш, маълумотлар билан ишлаш ҳамда мақсадли, методологик ташкилий мазмунли блок ва мониторинг талабанинг субйективлиги, ижодий муҳит яратиш кўникмаси, рефлексив консепсияси уйғунлигини босқичма-босқич таъминлашга устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Бошланғич таълим педагогикаси, инновацияси ва интеграцияси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 23 ноябрдаги 500-сон буйруғига асосан берилган 500-131 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада ҳамкорлик педагогикасига оид манбаларни ўрганиш асосида талабаларни ижтимоий ҳаётга тайёрлаш муаммосини аниқлаш имкони яратилган;
талабаларни ижтимоий ҳаётга тайёрлаш механизмларини такомиллаштириш самарадорлиги дарс жараёнида анъанавий ва ноанъанавий вазифаларини дидактик лойиҳалаш, педагогик жараёнларнинг очиқлиги, динамиклиги, пропедевтик-конструктивлигини ижодий бирдамлик, еркин фикр билдириш ҳамда жамоавий коммуникативлик, индивидуаллик ва инновацион-интегратив ҳаракатларни таълимий мақсадларга кўра фаол адаптациялаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Умумий педагогика” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 20 октябрдаги 441-сон буйруғига асосан берилган 441-029 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада талабаларни ижтимоий ҳаётга тайёрлашнинг мотивацион воситалари самарадорлигини аниқлаш имкони яратилган;
талабаларни ижтимоийлаштириш босқичлари пропедевтик - ташхисий, конструктив ўзаро алоқа, гуруҳга мослашиш ҳаракатлар алгоритмини ажратиш рефлексиялаш даражасини моделлаштириш ҳамда стратегик, тактик ва тезкор мониторинг динамикасини миқдорий ва сифат кўрсаткичларини босқичма-босқич аниқлаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Умумий педагогика” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 20 октябрдаги 441-сон буйруғига асосан берилган 441-029 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада ҳамкорлик педагогикаси асосида талабаларни ижтимоийлаштиришнинг педагогик механизмларини такомиллаштириш имкони кенгайтирилган;
талабалар ижтимоийлашувини ривожлантириш мезонлари ҳиссий барқарорлик, ностандарт вазиятларда тўғри қарор қабул қилишга йўналтириш, субйект-субйект муносабатларини барқарор ўрнатиш кўникмаларини креатив-жараёнли, изланишли-интегратив жараёнларга мунтазам мослаштириш ҳамда ижтимоий фаолиятга алоқадор параметр ва индикаторларни стратегик прогнозлаштириш асосида такомиллаштиришга оид хулосалар “Бошланғич таълим педагогикаси, инновацияси ва интеграцияси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 23 ноябрдаги 500-сон буйруғига асосан берилган 500-131 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада ҳамкорлик педагогикаси асосида талабалар ижтимоийлашувини ривожлантириш мезонларини такомиллаштириш самарадорлиги ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish