Sayt test rejimida ishlamoqda

Шарапов Шухрат Aзаматович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоқ номи): “Назорат ва бошқарув тизимлари учун силжишларни ўлчовчи дифференсиал трансформатор датчиклар”, 05.01.06 – “Ҳисоблаш техникаси ва бошқарув тизимларининг елементлари ва қурилмалари” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.3.ПҳД/Т3090.
Илмий раҳбар: Aмиров Султон Файзуллаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги ПҳД.15/31.08.2022.Т.73.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Сиддиқов Илҳомжон Хакимович, техника фанлари доктори, профессор; Саттаров Хуршид Aбдишукурович, техника фанлари номзоди, профессор.
Йетакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади: ўлчаш диапазонида сезгирлиги юқори ва доимий бўлган ҳамда чизиқли ўзгартириш тавсифларига ега бўлган силжишларни ўлчовчи дифференсиал трансформатор датчикларни ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
дифференсиал трансформатор датчиклар ишчи ҳаво оралиғи магнит сиғими, кўндаланг ва бўйлама тақсимланган чулғамлар магнитловчи кучлари погон қийматларининг ўлчаш диапазони бўйлаб ўзгариш қонуниятини танлаш орқали магнит оқимлари чизиқли тақсимланишини таъминловчи усуллар ишлаб чиқилган;
узун ферромагнит стерженлар орасидаги ишчи ҳаво оралиғини, уларнинг бирида тарқоқ равишда кўндаланг ва бўйлама ўралган қўзғатиш чулғами ўрамлари сонини стерженлар узунлиги бўйлаб ўзгариш қонуниятини танлаш орқали сезгирлиги ўлчаш диапазони бўйлаб юқори ҳамда домий ва статик тавсифлари қатъий чизиқли бўлган силжишни ўлчовчи дифференсиал трансформатор датчикларнинг янги конструксиялари ишлаб чиқилган;
силжишларни ўлчовчи дифференсиал трансформатор датчикларнинг ферромагнит ўтказгичлари магнит қаршиликлари, ишчи ҳаво оралиқлари магнит сиғимлари ҳамда чулғамларининг маълум қонуният билан тақсимланганлигини ҳисобга олган ҳолда математик моделлари ишлаб чиқилган; 
силжишларни ўлчовчи дифференсиал трансформатор датчикларнинг статик ва динамик тавсифларини тадқиқ етиш жараёнини соддалаштириш имкониятини берувчи параметрик структура схемалари ишлаб чиқилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Силжишларни ўлчовчи дифференсиал трансформатор датчикларни ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
силжишларни ўлчовчи дифференсиал трансформатор датчик қурилмаси учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигидан ихтирога патент олинган (№ИAП 07234; 2022й.). Натижада, сезгирлиги бутун ўлчаш диапазони бўйлаб юқори ва доимий бўлган ҳамда статик тавсифлари қатъий чизиқли бўлган силжишларни ўлчовчи дифференсиал трансформатор датчик қурилмаси яратилган;
сезгирлиги бутун ўлчаш диапазони бўйлаб юқори ва доимий бўлган ҳамда статик тавсифлари қатъий чизиқли бўлган янги ишлаб чиқилган силжишларни ўлчовчи дифференсиал трансформатор датчик қурилмаси “Ўзбекистон темир йўллари” AЖ га қарашли “Ўзбекистон” локомотив депоси тепловозлар електр аппаратлари синовлари сехида тепловозлар ёнилғи рейкаси ҳолатини автоматик назорат қилиш ва унинг носоз ростланганлигини ўз вақтида аниқлаш ҳамда ўзгаришини аниқловчи қурилма сифатида қўлланилган (“Ўзбекистон темир йўллари” AЖнинг 2023 йил 01 май 01/1355-23– сон маълумотномаси). Натижада, датчикдан юқори аниқликда амплистат қурилмасига узатилган електр сигналлар тепловозлар дизелларини юкламадан жуда қисқа вақтда озод қилиб, ёнилғини сезиларли тежаш имконини берди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish