Sayt test rejimida ishlamoqda

Мусурмонкулов Ойбек Уроловичнинг
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон

И.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Жамоат ташкилотларининг ижтимоий-педагогик фаолиятини такомиллаштириш технологиялари”, 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2020.2.ПҳД/Пед1536.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Республика Маънавият ва маърифат маркази.
Илмий раҳбар: Aхмедова Зиёдахон Ергашевна, педагогика фанлари доктори (ДСc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, ДСc.03/30.04.2021.Пед.82.01.
Расмий оппонентлар: Матчонов Сафо Муродович, педагогика фанлари доктори, профессор; Мухаммаджон Қуронов, педагогика фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ.    Тадқиқотнинг мақсади жамоат ташкилотлари ижтимоий-педагогик фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жамоат ташкилотлари ижтимоий-педагогик фаолиятини маънавий-ахлоқий мезонлар орқали мувофиқлаштириш механизми ғоявий-тарбиявий ишлар детерминантларининг сиклли жараёнлар изчиллигини таъминлашдаги ўрнини аниқлаш асосида такомиллаштирилган; 
жамоат ташкилотлари фаолиятини самарали ташкил етишнинг кенг қамровлилик, узлуксизлик, кетма-кетлик, меъёрийлик, шахсий ибрат каби ижтимоий-педагогик принсиплари жамоат ташкилотлари томонидан қўлланилаётган ижтимоий-педагогик тадбирларни таснифлаш асосида аниқлаштирилган; 
маънавий-маърифий ишларни технологик такомиллаштириш модели моделлаштиришнинг универсаллик, изчиллик, нормативлик принсипларига асосланган консептуал, когнитив, операционал компонентларини аниқлаш асосида ишлаб чиқилган;
жамоат ташкилотларининг ижтимоий-педагогик фаолияти мазмуни фуқароларда узлуксиз маънавий тарбия Консепсиясида белгилаб берилган таянч маънавий-ахлоқий фазилатларни маънавий-маърифий ишларни технологик такомиллаштириш модели воситасида қарор топтириш асосида такомиллаштирилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жамоат ташкилотларининг ижтимоий-педагогик фаолиятини такомиллаштириш бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари:
ғоявий-тарбиявий ишлар детерминантларининг сиклли жараёнлар изчиллигини таъминлашдаги ўрнини аниқлаш асосида такомиллаштирилган жамоат ташкилотлари ижтимоий-педагогик фаолиятини маънавий-ахлоқий мезонлар орқали мувофиқлаштириш механизми, ёшларда таянч маънавий-ахлоқий фазилатларни ривожлантириш, уларда Янги Ўзбекистон тараққиётига хизмат қилиш бўйича фуқаролик бурчини кучайтириш, ўтмиш аждодлари олдидаги масъулият, миллат манфаати билан яшаш, жамоат ташкилотларининг ижтимоий-педагогик фаолиятида иштирок етиш, миллий қадриятларнинг ижтимоий, маънавий, маданий ва сиёсий ҳаётда тутган ўрнини англаш, миллий қадриятларни кенг тарғиб қилиш борасидаги тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетининг “2021-2022 ўқув йилида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури”да белгиланган вазифалар ҳамда Aхборотлаштирилган ва ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш фанлари йўналиши бўйича A-ОТ-2021-64-рақамли “Оилаларга сифатли ва тезкор ижтимоий хизматлар кўрсатиш учун мобил илова яратиш” номли лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2022 йил 30 декабрдаги 04/11-8569-сон ва 2023 йил 12 январдаги 04/11-139-сон маълумотномалари). Натижада, узлуксиз маънавий тарбия Консепсиясининг ижроси юзасидан амалга оширилаётган маънавий-маърифий ишларнинг таъсирчан самарадорлигини оширишга хизмат қилган; 
жамоат ташкилотлари томонидан қўлланилаётган ижтимоий-педагогик тадбирларни илмий таснифлаш асосида аниқлаштирилган жамоат ташкилотлари фаолиятини самарали ташкил етишнинг кенг қамровлилик, узлуксизлик, кетма-кетлик, меъёрийлик, шахсий ибрат каби ижтимоий-педагогик принсиплари бўйича таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Песпубликаси Ёшлар ишлари агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги ПФ-5106-сон “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Фармонида белгиланган вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Песпубликаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2022 йил 06 декабрдаги 4-13-23-4197-сон далолатномаси). Натижада, талабаларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда жамоат ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш самарадорлиги ошишига еришилган; 
моделлаштиришнинг универсаллик, изчиллик, нормативлик принсипларига асосланган консептуал, когнитив, операционал компонентларини аниқлаш асосида ишлаб чиқилган маънавий-маърифий ишларни технологик такомиллаштириш модели, жамоат ташкилотларининг ижтимоий-педагогик фаолияти янгича тарбиянинг кучли омилига айланганлиги, аҳоли ва талаба ёшларнинг ўз юртини севишга, уни ардоқлашга доир илмий-назарий маълумотлар билан қуроллантиришга, уларнинг маънавий-ахлоқий фазилатларини ривожлантиришга оид тавсиялар ва хулосалардан Ўзбекистон Песпубликаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар ва хопижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалапи қўмитаси томонидан ўтказилган “Ўзбекистон Ватаним маним”, “Ўзбекистон умумий уйимиз”, “Миллий ғоя – бизнинг ғоя”, “Мустақиллик берган буюк неъмат” каби байналмилаллик руҳидаги тадбирлар ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Песпубликаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар ва хопижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалапи қўмитасининг 2022 йил 22 декабрдаги 14-07-2191-сон маълумотномаси). Натижада, турли миллатларга мансуб ёшларда Ўзбекистонга бўлган муҳаббатнинг ошишига, ижтимоий-педагогик фаолияти орқали юртни севишга, таълим-тарбияга доир маълумотларни кенгайтиришга еришилган; 
фуқароларда узлуксиз маънавий тарбия Консепсиясида белгилаб берилган таянч маънавий-ахлоқий фазилатларни маънавий-маърифий ишларни технологик такомиллаштириш модели воситасида қарор топтириш асосида такомиллаштирилган жамоат ташкилотларининг ижтимоий-педагогик фаолияти мазмунига оид илмий хулоса ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ИИ-йўналишида белгиланган “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга доир норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар”да фойдаланилган (Песпублика Маънавият ва маърифат мапказининг 2022 йил 20 декабрдаги 02/569-сон далолатномаси). Натижада, жамиятда ёшларни маънавий-мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлашга қаратилган профилактика ва тарғибот-ташвиқот ишлар натижадорлигига ижобий таъсир кўрсатган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish