Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахимов Рустамбайнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон


И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Ўқувчиларни ахлоқий-естетик тарбиялаш самарадорлигини такомиллаштириш (Мусиқа ва санъат мактаблари мисолида)”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2020.1.ПҳД/Пед1283.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, ПҳД.03/30.12.2019.Пед.72.04. 
Илмий раҳбар: Мадримов Баҳрам Худойназарович, педагогика фанлари номзоди, профессор. 
Расмий оппонентлар: Маъмуров Баходир Бахшуллаевич, педагогика фанлари доктори (ДСc), профессор; Турсунов Aбдураим, педогогика фанлари номзоди, доцент. 
Йетакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади миллий рақс, мусиқа ва ашулаларимиз, юртимиз санъати ва маданияти тарихи ҳамда ўзбек бастакорлари ҳаёти-ижодий фаолияти билан таништириш орқали мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчиларини ахлоқий-естетик тарбиялаш самарадорлигини такомиллаштиришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчиларини ахлоқий-естетик тарбиялашда ҳиссий ва ижодий тенденсияларининг дидактик имкониятлари ўзбек халқ мусиқаси, классик мусиқа, опера, естрада, миллий естрада, анаънавий мусиқа санъати дурдоналари орқали аниқланган;
буюк мутафаккирлар Aбу Наср Форобий, Муҳаммад Aл Хоразмий, Паҳлавон Махмуд, Aл Беруний, A.Жомий, A.Навоий, Ибн Сино, Феруз, К.Хоразмийларнинг миллий мусиқа санъати, тарихи ва анъаналарига оид асарларини очиб бериш орқали мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчиларини креативлик хусусиятларига кўра ахлоқий-естетик тарбиялаш самарадорлиги асосланган;
мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчиларида ахлоқий-естетик тарбиянинг шаклланганлиги ва бадиий-мусиқий жиҳатдан ривожланганлигини миллий-имоний қадриятлар асосида баҳолашнинг диагностик тизими овоз ва ижро жанрларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчиларини ахлоқий-естетик тарбиялаш самарадорлиги мутахассислик фанларини ўқитишни оммолаштиришга қаратилган уйғунлик, оҳанг, полифония услубларидан фойдаланиш орқали мазмунан такомиллаштирилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Ўқувчиларни ахлоқий-естетик тарбиялаш самарадорлигини такомиллаштириш” (Мусиқа ва санъат мактаблари мисолида) мавзусидаги диссертация ишида еришилган илмий натижалар асосида:
ўзбек халқ мусиқаси, классик мусиқа, опера, естрада, миллий естрада, анаънавий мусиқа санъати дурдоналари орқали мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчиларини ахлоқий-естетик тарбиялашда ҳиссий ва ижодий тенденсияларининг дидактик имкониятларидан ИТД-4-122 рақамли “Юксак маънавиятли шахсни шакллантириш тарбия технологиясини ишлаб чиқиш” (2021-2023 йй.) мавзусидаги амалий лойиҳани “Таълим олувчиларни ахлоқий-естетик тарбиялашнинг дидактик икомиятлари” қисмини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2021-йил 9-февралдаги 89.03-770-сон маълумотномаси). Натижада, мусиқа ва санъат мактабларида миллий мусиқий композиция намуналарини таълим жараёнига тадбиқ қилишга еришилган; 
буюк мутафаккирлар Aбу Наср Форобий, Муҳаммад Aл Хоразмий, Паҳлавон Махмуд, Aл Беруний, A.Жомий, A.Навоий, Ибн Сино, Феруз, К.Хоразмийларнинг миллий мусиқа санъати, тарихи ва анъаналарига оид асарларини очиб бериш орқали мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчиларини креативлик хусусиятларига кўра ахлоқий-естетик тарбиялашга оид таклифлардан мусиқа ва санъат мактаблари таълим ва тарбия жараёнини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон республикаси Маданият вазирлигининг 2022-йил 9-сентабрдаги 02-12-08-3689 сон маълумотномаси). Натижада, мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчиларини мақом, достон, бахши, халфа, катта ашулаларни фахр-ифтихор билан куйлашлари, уларни миллий мусиқа санътимизга, маданиятимизга, ўз халқига бўлган ҳис-туйғуларининг юксак даражага кўтарилиб, ватанпарвар, халқпарвар, ел-юртига садоқатли, мустақиллигимиз қадрига йетувчи ҳамда уни ҳимоя қилувчи жасур, ор-номуси кучли фарзандлар бўлиб камол топишига еришилган; 
мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчиларини ахлоқий-естетик тарбиялаш самарадорлиги мутахассислик фанларини ўқитишни оммолаштиришга қаратилган уйғунлик, оҳанг, полифония услубларидан фойдаланиш орқали мазмунан такомиллаштиришга доир таклифлар “Мусиқий ритмик ҳаракат” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган. (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2022-йил 9-сентабрдаги 02-12-08-3689-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларни ахлоқий-естетик тарбиялаш самарадорлигини такомиллаштириш ҳамда мусиқа ва санъат йўналишида малакали кадрлар тайёрлашга еришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish