Sayt test rejimida ishlamoqda

Кадирова Маралжан Матякубовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларда замонавий таълим технологиялари воситасида иқтисодий кўникмаларни ривожлантириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.ПҳД/Пед3364.
Илмий раҳбар: Олимов Ширинбой Шаропович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, ПҳД.03/30.12.2019.Пед.72.04.
Расмий оппонентлар: Маъмуров Баҳодир Бахшиллойевич, педагогика фанлари доктори (ДСc), профессор; Бобойев Aкмал Чорийевич, иқтисод фанлари номзоди, доцент.
Йетакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади замонавий таълим технологиялари асосида олий таълим муассасалари талабаларининг иқтисодий кўникмаларини ривожлантиришдан иборат. 
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
олий таълим муассасалари талабаларининг замонавий таълим технологиялари воситасида иқтисодий кўникмаларини ривожлантириш омиллари ва педагогик шарт-шароитлари билим ва шахсий-ижтимоий тажриба мезонларини интеграсиялаш асосида аниқлаштирилган;
талабаларнинг иқтисодий кўникмаларини ривожлантириш модели ҳамкорликда ўқитиш, ролли-ўйинли, изланувчи-тадқиқотчиликка оид муаммоли иқтисодий топшириқларни лойиҳавий, продуктив, креатив, рефлексив босқичларини тизимлаштириш асосида такомиллаштирилган;
олий таълим муассасалари таълим сифати динамикасини баҳолаш мезонлари кредит-модул тизими шароитида иқтисодий кўникмаларни ривожлантиришга оид топшириқлар мотивацион компонент, ретроспектив усулларга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
шахсга йўналтирилган таълим муҳитида талабларнинг иқтисодий кўникмаларини ривожлантириш модели ҳиссий-иродавий омилларни мазмунан англаш, “СWОТ таҳлили”, “Aссесмент”, “Wеб-Қуест” технологиялари интегративликни таъминлаш асосида такомиллаштирилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасалари талабаларининг замонавий таълим технологиялари асосида иқтисодий 
кўникмаларни ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган методик, амалий таклифлар асосида:
олий таълим муассасалари талабаларини замонавий таълим технологиялари воситасида иқтисодий кўникмаларни ривожлантириш омиллари ва педагогик шарт-шароитлари билим ва шахсий-ижтимоий тажриба мезонларини интеграциялашга оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетининг ОТ-Ф1-101 рақамли “Глобаллашув шароитида минтақалар иқтисодиёти рақобатбардошлиги ўсишига методологик ёндашувлар” (2017-2020 йй.) мавзусидаги грант лойиҳасини “Бўлажак мутахассис кадрларнинг иқтисодий кўникмаларини ривожлантириш методологияси” қисмини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2022-йил 7-декабрдаги 04/11-7928-сон маълумотномаси). Натижада, замонавий таълим технологияларидан фойдаланиш асосида олий таълим муассасалари талабаларининг иқтисодий кўникмалари ривожлантирилган; 
талабаларнинг иқтисодий кўникмаларини ривожлантириш модели ҳамкорликда ўқитиш, ролли-ўйинли, изланувчи-тадқиқотчиликка оид муаммоли иқтисодий топшириқларни лойиҳавий, продуктив, креатив, рефлексив босқичларини тизимлаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан A.Aвлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий тадқиқот институтининг “Узлуксиз касбий ривожлантириш-2022” (2018-2021 йй.) мавзусидаги грант лойиҳасини “Талабаларнинг мослашувчанлик тамойиллари асосида иқтисодий кўникмаларни ривожлантириш” қисмини бажаришда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 9-февралдаги 02-07-395/04-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак мутахассис кадрларнинг иқтисодий кўникмаларни ривожлантириш самарадорлиги ортган;
шахсга йўналтирилган таълим муҳитида талабаларининг иқтисодий кўникмаларини ривожлантириш модели ҳиссий-иродавий омилларни мазмунан англаш, “СWОТ таҳлили”, “Aссесмент”, “Wеб-Қуест” технологиялари интегративликни таъминлаш имкониятлари Ўзбекистон Миллий университетининг ОТ-Ф1-101 рақамли “Глобаллашув шароитида минтақалар иқтисодиёти рақобатбардошлиги ўсишига методологик ёндашувлар” (2017-2020 йй.) мавзусидаги грант лойиҳасини “Бўлажак мутахассис кадрларнинг иқтисодий кўникмаларини ривожлантириш методологияси” қисмини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2022-йил 7-декабрдаги 04/11-7928-сон маълумотномаси). Натижада “Иқтисодиёт ва тадбиркорлик асослари” ва “Иқтисодий билим асосларини ўқитиш методикаси” фанларининг дастурлари мазмунан такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish