Мухамедова Севара Нигматулла қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
И. Умумий маълумотлар.
Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Шаҳар семиарид зонасидаги кўп йиллик ўсимликларни стрессга чидамлилигининг асосий биокимёвий кўрсаткичлари», 03.00.01 – Биокимё, 03.00.02 – Биофизика ва радиобиология (биология фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.2.ПҳД/Б174.
Илмий раҳбарлар: Aбдуллайева Муборак Махмусовна, биология фанлари доктори, профессор; Левицкая Юлия Владимировна, биология фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертасия бажарилган муассасалар номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети Биофизика ва биокимё институти, ДСc.03/30.12.2019.Б.01.13.
Расмий оппонентлар: Юлдашев Носиржон Мухамеджанович, биология фанлари доктори, профессор; Сафаров Карим Сафарович, биология фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади: шаҳар семиарид зонасидаги кўп йиллик ўсимликларнинг урбанизациялашган муҳит стрессига чидамлилигининг асосий биокимёвий кўрсаткичларини аниқлашдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий ва интродуксия қилинган кўп йиллик ўсимликларнинг баргида оксидловчи стресснинг ривожланиш динамикаси ва бу жараёнга серқатнов автомагистрал йўли шаклидаги антропоген омилнинг таъсири аниқланган;
шаҳар семиарид зонасидаги кўп йиллик ўсимликлар баргларида антиоксидант ферментлар (супероксиддисмутаза ва каталаза) нинг мавсумий фаоллиги ўрганилган ва каталазанинг бошланғич фаоллиги ўсимлик турига боғлиқ емаслиги, магистрал шароитда турга қараб ўзгариши аниқланган;
антиоксидант тизим ферментларининг мавсумий фаоллигини қиёслаш, атроф-муҳит омилларига мослашиш жараёнида каталаза фаоллигининг супероксиддисмутаза фаоллигига еволюцион тарзда аниқланган тескари пропорсионал боғлиқлиги интродуксия жараёнининг тури ва давомийлигига қараб ўзгариши исботланган;
автомагистрал яқинидаги жойлашув бутун мавсум давомида Ҳибисcус роса синенсис баргларида пролин синтезининг ўртача 50% га ишончли равишда ингибирланишига олиб келиши аниқланган;
серқатнов автомагистрал яқинидаги ўсиш шароитлари Ҳибисcус роса синенсис ва Cаталпа бигнониоидес мисолида пигментларнинг умумий ҳажмига нисбатан каротиноидлар фоиз нисбатининг ошишига олиб келиши таҳлил қилинган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўсимликларнинг ноқулай шароитларга мослашиш механизмларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
кўп йиллик ўсимликлар баргларидаги антиоксидант ҳимоя реаксияларини фаоллигини тадқиқ қилишнинг натижалари екология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида олиб борилаётган ишларда, жумладан, ҳудудлар иқлимига мос хорижий манзарали дарахтларни маҳаллийлаштириш амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Екология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2022 йил 7 декабрдаги 03-02/7-3546-сонли маълумотномаси). Натижалар урбанизация шароитида ва атмосфера ҳавосининг ифлосланишига енг чидамли ўсимлик турларини аниқлаш имконини берган;
дарахтлар баргларида МДA ва пролин тўпланишининг мавсумий динамикасини, ҳамда, антиоксидант тизим ферментларининг фаоллигини аниқлашдан БВ-М-Ф5-001 фундаментал лойиҳасида ўсимликларни стрессга чидамлилигининг молекуляр механизмларини баҳолашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2022 йил 15 декабрдаги 02-02/7257-сонли маълумотномаси). Натижалар ярим қурғоқчил зона ва урбанизациялашган муҳит шароитларига мослашиш жараёнида антиоксидант тизимнинг алоҳида компонентларининг ўзаро боғлиқлигини аниқлаш имконини берган.