Маҳаммадийев Зоҳид Насриллайевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
И. Умумий маълумотлар.
Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Самарқанд вилояти сунъий сув ҳавзаларидаги карпсимон балиқлар сестодаларининг биологияси, тарқалиши ва уларга екологик омилларнинг таъсири», 03.00.06 - Зоология (биология фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.4.ПҳД/Б822.
Илмий раҳбар: Даминов Aсадулло Сувонович, ветеринария фанлари доктори, профессор.
Диссертасия бажарилган муассасалар номи: Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, ПҳД.03/30.12.2019.Б.20.04.
Расмий оппонентлар: Aкрамова Фируза Джалалиддиновна, биология фанлари доктори, профессор; Кочанов Даулетбай Ережепович, биология фанлари фалсафа доктори (ПҳД).
Йетакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади: Самарқанд вилояти сунъий сув ҳавзалари шароитидаги карпсимон балиқлар сестодаларининг таксономияси, тур таркиби, биоекологик хусусиятлари, тарқалиши, касалликларининг епизоотологияси ва уларни олдини олиш чора-тадбирларини илмий асослашдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Самарқанд вилоятининг балиқчилик хўжаликлари сунъий сув ҳавзалари шароитидаги карпсимон балиқларда сестодаларининг 2 та кенжа синф, 4 туркум, 5 оила ва 7 авлодга мансуб 9 тури аниқланган, шундан, илк бор шу ҳудуд учун Силуротаениа силури Батч, 1786 турининг сазан ва кумуш товон (ёввойи) балиқларида доминат тур сифатида паразитлик қилиши қайд етилган;
карпсимон балиқларнинг сестодалар билан зарарланишининг инвазия екстенсивлиги ва инвазия интенсивлиги кўрсатгичлари аниқланган;
профилактик мақсадида қўлланилган антигелминтик препаратларнинг паразитга нисбатан кўрсатадиган нейропаралитик, метоболик ҳамда микротубуляр таъсир хусусиятлари асосланган;
карпсимон балиқлар гелминтларининг айрим биологик хусусиятлари ва уларнинг тарқалишига сув ҳавзасининг типи ва екологик омилларнинг таъсири очиб берилган;
сунъий сув ҳавзаларидаги епизоотик ҳолатга мос ҳолда, еко-биологик табиатдаги тадбирлар сифатида «Поликултура», «Санитар екология» ва «Занжирни узиш» усулларини якка-якка тартибда ва биргаликда қўллашнинг карпсимон балиқлар сестодозларига қарши курашишдаги қиёсий самарадорлиги асосланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Самарқанд вилояти сунъий сув ҳавзаларидаги карпсимон балиқлар сестодаларининг биологияси, тарқалиши ва уларга екологик омилларнинг таъсири юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
сув ҳавзалари шароитида Cйпринидае оиласига мансуб карпсимон балиқлар cестодаларнинг биологик хилма-хиллигини аниқлаш ва епизоотик аҳамиятга ега бўлган турларнинг тарқалишига екологик омилларнинг таъсирини асослаш ҳамда cестодозларни олдини олиш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар Қорақалпоғистон Республикаси Екология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси амалиётига жорий етилган (Қорақалпоғистон Республикаси Екология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг 2022 йил 16 сентябрдаги 01/18-2173-сон маълумотномаси). Натижада табиий ва суъний сув ҳавзаларидаги балиқ турларини cестодоз касалликлардан сақлаб қолиш ва уларнининг екологик ҳолатини барқарорлаштириш имконини берган;
Самарқанд вилояти сув ҳавзаларидаги карпсимон балиқлар сестодаларининг турлар таркиби, тарқалиш динамикаси, касаллик қўзғатувчиларининг биологияси ва унга таъсир қилувчи био-екологик омилларнинг назарий ва амалий жиҳатлари ўрганилиб, балиқ паразитларини олдини олиш ва уларга қарши кураш чоралари бўйича илмий асосланган «Балиқлар сестодозларининг диагностикаси, епизоотологияси, даволаш ва профилактика чора-тадбирлари» номли тавсиянома ва “Балиқларни лаборатория текширишлари” номли услубий тавсиянома ишлаб чиқилиб, Самарқанд вилояти Каттақўрғон сув омборининг Нуробод тумани ҳудудидаги 14-ҳавзаси ва Зарафшон дарёси ҳудудида жойлашган “Отабек Дўстов” ҳамда Оқдарё туманидаги “Озодбек Ибрагимов балиқлари” балиқчилик фермер хўжаликлари амалиётига жорий етилган (Қорақолпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2022 йил 19 сентябрдаги 33/01-04-502-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу ҳудудлардаги табиий ва сунъий сув ҳавзалари карпсимон балиқлар сестодозларини ташхислаш, мониторинг қилиш ва инвазияларга қарши кураш орқали балиқлар маҳсулдорлиги ва рентабеллигини ошириш имконини берган.