Sayt test rejimida ishlamoqda

Иноятова Ситора Aмоновнанинг 
фалсафа (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

И. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Меҳмонхона хўжалигида инсон ресурсларини бошқариш механизмини такомиллаштириш», 08.00.13 – Менежмент.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.ПҳД/Иқт2641.
Илмий раҳбар: Рахмонов Дилшоджон Aлиджонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги «Туризм хизматларини сертификатлаштириш маркази» ДУК.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, ДСc.03/30.12.2020.И.16.02.
Расмий оппонентлар: Хошимов Aкром Aбдийевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Турсунов Шерзод Aбдукодирович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Йетакчи ташкилот: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади меҳмонхона хўжалигида инсон ресурсларини бошқариш механизмини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб шиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
меҳмонхона хўжалиги ходимлари меҳнатидан қониқишни баҳолаш (прогнозлаш) ёндашуви ходимлар ёши (10%), маълумоти (10%) ва компа-ниядаги тажрибасидаги (5%) ўзгарувчанлик аҳамиятлилиги даражасининг муҳимлигига кўра такомиллаштирилган ҳолда ходимлар касбий малака-ларини еътироф етиш дастурини жорий етиш ва қўнимсизликка оид харажатларни қисқартириш асосланган; 
меҳмонхона хўжалиги ва меҳмон уйлари ходимлари ўз меҳнатидан қониқишини баҳолашда бошқарув сиёсати ва меҳнатга ҳақ тўлаш ҳамда хизматда кўтарилиш еҳтимоли тизими кўрсаткичлари критик параметрлар еканлиги асосланган;
меҳмонхона хўжалиги ходимларини ўз меҳнатидан қониқишининг кутилаётган даражаси ишчи кучи таркибини мустаҳкамлаш стратегиясига асосий еътиборни қаратган ҳолда прогноз қилинган;
ходимларнинг меҳнатдан қониққанлик даражаси енг юқори бўлган меҳмонхона ва меҳмон уйлари рейтингини тузиш, меҳмонхона хўжалигидаги енг яхши амалиётларни баҳолаган ҳолда уларни бошқа хўжалик субъйектлари фаолиятига трансформациялашнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган. 
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Меҳмонхоналар ва меҳмон уйларида меҳнатдан қониққанликни баҳолаш орқали инсон ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар ва тавсиялар асосида: 
меҳнатдан қониқишни баҳолаш/прогнозлашда ёш (10%), маълумот (10%) ва компаниядаги тажриба (5%) каби ўзгарувчанликларнинг аҳамиятлилик даражасига муҳимлилик ёндашуви таклиф етилган ҳолда меҳмонхона хўжалиги ходимлари касбий малакаларини еътироф етиш дастурини жорий етиш ва қўнимсизликка оид харажатларни қисқартиришга оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги «Туризм хизматларини сертификатлаштириш маркази» ДУК амалий фаолиятига жорий етилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлигининг 2023 йил 10 майдаги 05-12-15-3008-сон маълумотномаси). Таклифларнинг амалиётга жорий етилиши кадрлар қўнимсизлигини 5 фоизга камайтириш, олий маълумотли кадрларни тайёрлашга 201,6 млн. сўм, ўрта махсус, касб-хунар маълумотига ега кадрларни тайёрлашга 12,2 млн. сўмлик харажатларни тежашга имкон берган;
меҳмонхона хўжалиги ва меҳмон уйлари ходимларининг ўз меҳнатидан қониқишини баҳолашда бошқарув сиёсати ва меҳнатга ҳақ тўлаш тизими ҳамда хизматда кўтарилиш еҳтимоли кўрсаткичлари критик параметрлар еканлигидан келиб чиқиб, Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан мақсадли маълумотларнинг «Туризм хизматларини сертификатлаштириш маркази» ДУК веб-саҳифаси (www.тоурқуалитй.уз) ва ижтимоий тармоқларга мунтазамлилик асосида жойлаштириб бориш амалиёти йўлга қўйилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлигининг 2023 йил 10 майдаги 05-12-15-3008-сонли маълумотномаси). Илмий натижага кўра тегишли маълумотларнинг жамоатчилик назоратига електрон тарзда ҳавола етилиши бир томондан фаолиятни белгиланган мақсад ва самарадорликка йўналтирилишига хизмат қилса, иккинчи томондан соҳа ходимларининг ўз меҳнатидан қониқишини баҳолашнинг аниқлик даражасини ошириш, оқибатда чора-тадбирлар натижадорлигини оширишга хизмат қилган;
меҳмонхона хўжалиги ходимларини ўз меҳнатидан қониқишининг кутилаётган даражасини ишчи кучи таркибини оптималлаштириш ҳисобига ошириш стратегиясига кўра прогноз кўрсаткичларидан «Туризм хизматларини сертификатлаштириш маркази» ДУК томонидан туризм соҳасини ривожлантиришнинг тармоқ ва ҳудудий дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлигининг 2023 йил 10 майдаги 05-12-15-3008-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифлар меҳмонхона хўжаликлари фаолиятини мақсадли ташкил қилган ҳолда ички имкониятлардан самарали фойдаланишнинг қўшимча имкониятларини очиб беришга хизмат қилган;
ходимларнинг меҳнатдан қониққанлик даражаси енг юқори бўлган меҳмонхона ва меҳмон уйлари рейтингини тузиш, меҳмонхона хўжалигидаги енг яхши амалиётларни аниқлаган ҳолда уларни бошқа хўжалик субъйектлари фаолиятига трансформациялаш Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги, «Туризм хизматларини сертификатлаш маркази» ДУК томонидан соҳани ривожлантиришнинг тармоқ-ҳудудий дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлигининг 2023 йил 10 майдаги 05-12-15-3008-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг амалиётга жорий қилиниши муайян даражада меҳмонхоналар ва меҳмон уйлари рақобатбардошлигини оширишга ҳамда ишлаб чиқаришни оптимал ташкил қилиш бўйича илғор тажрибаларни бошқа хўжалик субъйектлари фаолиятига жорий қилишга кўра фаолият самарадорлигини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish