Sayt test rejimida ishlamoqda

Шаюмова Замира Мустафаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон 


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Асинхрон электр юритмали насос станцияларда реактив қувватни компенсациялаш”, 05.05.01 – “Энергетика тизимлари ва мажмуалари” (техника фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Т467 
Илмий раҳбар: Ишназаров Ойбек Хайриллаевич, техника фанлари доктори профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Энергетика муаммолари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Энергетика муаммолари институти, DSc.02/30.12.2021.Т.143.01.
Расмий оппонентлар: Тоиров Олимжон Зувурович, техника фанлари доктори, профессор.
Хушиев Сирожиддин Мейлиевич, PhD, доцент.
Йетакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: частотавий ростланувчи асинхрон электр юритмали насос қурилмасини қувват коэффициентининг норматив қийматини таъминлаш асосида насос станциясининг энергия самарадорлигини ошириш. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
асинхрон электр юритмали насос қурилмасининг иш режимларини актив фильтрли частота ўзгартиргич асосида ростлаш усули такомиллаштирилган;
суғориш насос станциясининг технологик параметрларини ҳисобга олган ҳолда «частота ўзгартиргич-асинхрон мотор-насос-ҳавза» тизимининг математик модели ишлаб чиқилган;
«частота ўзгартиргич-асинхрон мотор-насос-ҳавза» тизимининг қувват коэффициентининг норматив қийматини таъминлаш асосида мақбул автоматик бошқариладиган тузилма ишлаб чиқилган; 
частотавий ростланувчи электр юритмали насос қурилмасининг функционал схемаси актив фильтр асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Асинхрон электр юритмали насос станциясида қувват коэффициентининг норматив қийматини таъминлаш ва энергетик самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
асинхрон электр юритмали насос станциясида насос қурилмасининг частотали ростланадиган электр юритмаси Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси объектларида (“Жамбул” ва “Шават-2” насос станциялари) жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2022-йил 26-октябрдаги  03/20-1952 -сонли маълумотнома). Натижада йиллик иқтисодий самарадолик 105 800 000 (бир юз беш миллион саккиз юз минг) сўмни ташкил этган;
 частотавий ростланадиган асинхрон электр юритмали насос қурилмасининг иш режимлари  юритмаси Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари хавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси объектларида (“Жамбул” ва “Шават-2” насос станциялари) жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2022-йил 26-октябрдаги  03/20-1952 -сонли маълумотнома) жорий этилди. Натижада бир йилда 327810  кВт∙соат электр энергия миқдорини тежаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish