Sayt test rejimida ishlamoqda

Яҳёхонов Ниёзхўжа Баҳроил ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертасияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар. 
Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Корхоналарда рақамли маркетингдан фойдаланишни такомиллаштириш (хизмат кўрсатиш корхоналари мисолида)”, 08.00.11 – Маркетинг.
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.ПҳД/Иқт1611.
Илмий раҳбар: Пўлатов Муҳиддин Егамбердийевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертасия бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, ДСc.03/30.12.2020.И.16.02
Расмий оппонентлар: Ештайев Aлишер Aбдуғанийевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Бобожонов Aзиз Бабаханович иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Йетакчи ташкилот: Тошкент Молия институти.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади хизмат кўрсатиш корхоналарида рақамли маркетингдан фойдаланишни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
анъанавий маркетингдан рақамли маркетингга трансформациялашув жараёнларида “истеъмолчига мўлжалланганлик” тамойили асосида рақамли маркетингни танлашда рақамли брендни, мижозлар харид тажрибасини ва талабни шакллантириш ҳамда рақамли инновацион маҳсулотларни таклиф етишга омиллар таъсирининг “юқори”, “ўрта” ва “паст” даражалари аниқланган; 
хизмат кўрсатиш бозори учун рақамли маркетингнинг “сотиш воронкаси” технологиясини мазкур фаолиятининг ўзига хос жиҳатларини еътиборга олган ҳамда потенсиал мижозларни сақлаб қолган ҳолда “еътиборни қаратиш”, “жалб етиш”, “конверсия”, “сақлаб қолиш ва ҳимоялаш” каби босқичлар орқали силжитиб боришни жорий етиш таклифи асосланган;
рақамли маркетинг фаолияти доирасидаги инструментларнинг бизнес самарасини аниқлаб берувчи РОC-таҳлилидан хизмат кўрсатиш соҳаси субйектлари томонидан фойдаланишда тегишли рақамли майдончаларни жорий етиш модели сифатини юқори (0,9-1,0), жуда яхши (0,8-0,9), яхши (0,7-0,8), ўртача (0,6-0,7), қониқарсиз (0,5-0,6) даражалар кесимида баҳолашнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
Ўзбекистонда ахборот-коммуникация тармоғи ва електрон тижорат соҳалари ялпи қўшилган қиймат ҳажмининг 2026-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Хизмат кўрсатиш корхоналари фаолиятида рақамли маркетингдан фойдаланишни такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар ҳамда амалий тавсиялар асосида: 
анъанавий маркетингдан рақамли маркетингга трансформациялашув жараёнларида “истеъмолчига мўлжалланганлик” тамойили асосида рақамли маркетингни танлашда рақамли брендни, мижозлар харид тажрибасини ва талабни шакллантириш ҳамда рақамли инновацион маҳсулотларни таклиф етишга омиллар таъсирининг “юқори”, “ўрта” ва “паст” даражаларидан фойдаланиш таклифи Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан амалиётга жорий етилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2023-йил 28-апрелдаги 11/03-12-5004-сон маълумотномаси). Илмий янгиликни амалиётга жорий етилиши натижасида хизмат кўрсатиш соҳаси субйектларига ташкилий-консултатив таъминоти узлуксизлигини қўллаб-қувватлаш евазига рақамли платформалар томонидан истеъмолчиларга таъсир етиш ҳамда қайта алоқа ўрнатиш самарасининг оширилишига еришилган ҳамда хизмат кўрсатувчи субйектларнинг рақамли маркетинг фаолиятида қўлланилиши натижасида иқтисодий ва вақт сарфларидаги йўқотишлари 5%га қисқарган, иқтисодий самарадорлик 4%га ортган;
хизмат кўрсатиш бозори учун рақамли маркетингнинг “сотиш воронкаси” технологиясини мазкур фаолиятининг ўзига хос жиҳатларини еътиборга олган ҳамда потенсиал мижозларни сақлаб қолган ҳолда “еътиборни қаратиш”, “жалб етиш”, “конверсия”, “сақлаб қолиш ва ҳимоялаш” каби босқичлар орқали силжитиб боришни жорий етиш таклифи Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан амалиётга жорий етилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2023-йил 28-апрелдаги 11/03-12-5004-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг амалиётга жорий етилиши натижасида хизмат кўрсатиш соҳаси тадбиркорлик субйектларининг силжитиш, хусусан реклама харажатларининг ўртача 8%га қисқариши еътироф етилган;
рақамли маркетинг фаолияти доирасидаги инструментларнинг бизнес самарасини аниқлаб берувчи РОC-таҳлилидан хизмат кўрсатиш соҳаси субйектлари томонидан фойдаланишда тегишли рақамли майдончаларни жорий етиш модели сифатини юқори (0,9-1,0), жуда яхши (0,8-0,9), яхши (0,7-0,8), ўртача (0,6-0,7), қониқарсиз (0,5-0,6) даражалар кесимида баҳолаш таклифи Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан амалиётга жорий етилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2023-йил 28-апрелдаги 11/03-12-5004-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг амалиётга жорий етилиши натижасида хизмат кўрсатиш соҳаси тадбиркорлик субйектлари томонидан рақамли маркетинг технологияларини қўллашда фойдаланиладиган инструментларни танлаб олиш ҳамда жорий етиш режасини ишлаб чиқишдаги ноаниқликларни бартараф етишга, жумладан, рақамли маркетинг сиёсатини юритиш режасини тузиш жараёнига ижобий таъсири асосида маркетинг харажатларининг ўртача 9-10%га қисқаришига еришилган;
Ўзбекистонда ахборот-коммуникация тармоғи ва електрон тижорат соҳалари ялпи қўшилган қиймат ҳажмининг 2026-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан амалиётга жорий етилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2023-йил 28-апрелдаги 11/03-12-5004-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф амалиётга жорий етиш прогноз кўрсаткичлари ҳисобланиб, хизмат кўрсатиш рақамли бозорида бизнес-ҳамкорлик муҳитини шакллантиришда ижобий таъсир етилиши ҳамда транзаксион харажатларнинг ўртача 7%га қисқариши еътироф етилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish