Sayt test rejimida ishlamoqda

Сайидов Комил Маматмуродовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жисмоний шахсларнинг мулкий даромадларини солиққа тортишни такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2020.2.ПҳД/Иқт1318
Илмий раҳбар: Тошматов Шухрат Aмонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, ДСc.03/10.12.2019.И.16.01.
Расмий оппонентлар: Бурхонов Aктам Усмонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Кузийев Равшан Рамазанович, иқтисодиёт фанлари бўйча фалсафа доктори (ПҳД).
Йетакчи ташкилот: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади жисмоний шахсларнинг солиқ солинадиган мулкий даромадларини солиққа тортишни такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Давлат бюджети барқарорлигини таъминлаш мақсадида, солиқлар ва йиғимлар тўланганидан кейин хусусий корхона мулкдори, оилавий корхона иштирокчиси ҳамда фермер хўжалиги бошлиғи ихтиёрида қоладиган фойда суммасига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича берилган имтиёзни бекор қилиш таклифи асосланган;
жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган турар жойларга солиқ солиш кетма-кет келадиган ўн икки ойлик давр ичида бир мартадан ортиқ сотишдан олинган даромад емас, балки ўттиз олти календар ойдан кам муддатда солиқ тўловчининг мулкида бўлган турар жойларни сотишдан олинадиган даромадларга нисбатан қўлланилиши тартибини киритиш таклифи асосланган;
жисмоний шахсларнинг қимматли қоғозларни реализация қилишдан олган даромадларини мулкий даромад таркибига қўшиш ва солиққа тортиш таклифи асосланган;
жисмоний шахсларнинг мулкий даромадларини солиққа тортиш тартиби яқин қариндош бўлмаган шахслар ўртасидаги мерос ёки ҳадя, текинга олинган кўчмас мулк, автотранспорт воситалари, қимматли қоғозлар, юридик шахсларнинг устав фондларидаги улушларни солиқ солишдан озод қилинган даромадлар таркибидан чиқариб ташлаш орқали такомиллаштирилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Жисмоний шахсларнинг мулкий даромадларини солиққа тортишни такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлаганидан кейин хусусий корхона мулкдори, оилавий корхона иштирокчиси ҳамда фермер хўжалиги бошлиғи ихтиёрида қоладиган фойда суммасига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича берилган имтиёзни бекор қилиш юзасидан ишлаб чиқилган таклифдан фойдаланилиб, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг (ески таҳрири) 176-моддасига тегишли ўзгартириш киритилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020-йил 22-июлдаги 16-22662-сонли маълумотномаси). Таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида тадбиркорлик субйектлари ҳисобланган масъулияти чекланган жамиятлар, хусусий ва оилавий корхоналар ҳамда фермер хўжаликларига солиқ солишнинг адолатлилик принсипи таъминланиб, давлат бюджетига 2020-йилда 4,4 млрд.сўм қўшимча маблағ тушишига еришилган;
жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган турар жойларни сотиш натижасида олинадиган даромадларга солиқ солиш тартибини ўзгартириш бўйича берилган таклиф инобатга олиниб, Солиқ кодексининг 378-моддасида солиқ тўловчиларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган турар жойларга солиқ солиш кетма-кет келадиган ўн икки ойлик давр ичида бир мартадан ортиқ сотишдан олинган даромадга емас, балки ўттиз олти календар ойдан кам муддатда солиқ тўловчининг мулкида бўлган турар жойларни сотишдан олинадиган даромадларга нисбатан қўлланилиши белгиланган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020-йил 22-июлдаги 16-22662-сонли маълумотномаси). Бунинг натижасида кўплаб фуқароларнинг ҳақли еътирозига сабаб бўлиб келган муаммонинг йечилишига, солиқ солишнинг адолатлилик принсипи таъминланишига ҳамда солиқ маъмуриятчилигининг соддалаштирилишига еришилган;
ривожланган хорижий мамлакатлар тажрибаси асосида жисмоний шахсларнинг қимматли қоғозларни реализация қилишдан олган даромадларини мулкий даромад таркибига қўшиш ва солиққа тортиш бўйича ишлаб чиқилган таклиф инобатга олиниб янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг 375-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020-йил 22-июлдаги 
16-22662-сонли маълумотномаси). Натижада, қимматли қоғозларга доир РЕПО операциялари бўйича даромадлар жисмоний шахсларнинг мулкий даромадлари таркибига киритилган ва солиқ солиниши белгиланган;
яқин қариндош бўлмаган шахслар ўртасида мерос ёки ҳадя тартибида, шунингдек текинга олинган кўчмас мулк ва транспорт воситалари бўйича даромадларни жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод қилинган даромадлари таркибидан чиқариб ташлаш тўғрисидаги таклифи янги таҳрирдаги Солиқ кодексида инобатга олинган. Хусусан, Солиқ кодексининг 378-моддасига асосан яқин қариндош бўлмаган шахслар ўртасидаги мерос ёки ҳадя тартибида, шунингдек текинга олинган кўчмас мулк, автотранспорт воситалари, қимматли қоғозлар, юридик шахсларнинг устав фондларидаги (устав капиталларидаги) улушларга солиқ солиниши белгиланган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020-йил 22-июлдаги 16-22662-сонли маълумотномаси). Бунинг натижасида яқин қариндош бўлмаган шахслар ўртасидаги мерос ёки ҳадя тартибида берилган кўчмас мулк ва автотранспорт воситалари бўйича 2020-йилда давлат бюджетига 270,9 млрд.сўм қўшимча маблағ тушишига еришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish