Sayt test rejimida ishlamoqda

Мд Заҳангир Aламнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Фаcторс аффеcтинг тҳе адоптион оф течнологй-дривен интернатионал траде: асиа cонтехт”, 08.00.09 – Жаҳон иқтисодиёти.
Илмий раҳбар: Мавланов Ибрагим Ражабович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, ДСc.11/25.08.2022.И.24.03.
Расмий оппонентлар: Исламов Бахтиёр Aнварович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Қодирова Зулайҳо Aбдуҳалимовна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа фанлари доктори, доцент.
Йетакчи ташкилот: Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Халқаро муносабатлар ахборот-таҳлилий маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади технологияга асосланган халқаро савдони қабул қилиш ҳамда хулқ-атвор нияти, муносабат, субйектив норма, пандемия, хавф-хатар ва осонлаштирувчи шароит сингари унга таъсир етувчи омиллар ўртасидаги боғлиқликни таҳлил қилиб, назарий ҳамда амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Технологияга асосланган халқаро савдога таъсир етувчи омиллар ташқи савдонинг замонавий, илмий ва амалий назарияларига асосланган ҳолда муаллиф томонидан аниқланган, тавсифланган ҳамда туркумланган;
Венкатеш томонидан фундаментал назария сифатида ишлаб чиқилган Унифиед Течнологй Accептанcе анд Усе оф Течнологй (УТAУТ) консепсия муаллиф томонидан такомиллаштирилган;
Технологияга асосланган халқаро савдога таъсир етувчи асосий детерминантларни аниқлаш, статистик ва аналитик баҳолашнинг услубий такомиллаштирилган методологияси таклиф етилган;
Технологияга асосланган халқаро савдога таъсир етувчи асосий омилларининг, яъни хулқ-атвор нияти, муносабат, субйектив норма, пандемия, хавф-хатар ва осонлаштирувчи шароит ва технологияга асосланган халқаро савдони қабул қилиш ўртасидаги боғлиқликни економетрик моделлаштириш асосида емпирик таҳлил қилинган;
Бангладеш ва Осиё мамлакатлари учун технология асосланган халқаро савдони янада тамокиллаштириш ва кенгайтириш бўйича илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
ИВ Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборатдир:
Тадқиқотда олтита мустақил ўзгарувчи ва техбологияга асосланган халқаро савдони қабул қилиш конструкциясининг боғлиқлиги муаллиф томонидан таклиф етилган модел асосида баҳоланган. Йетакчи олимлар томонидан таклиф етилган тўрт омилни ўз ичига олган моделлар такомиллаштирилиб, Осиё мамлакатлари учун биринчи марта халқаро савдони қабул қилишнинг комплекс модели яратилган;
Халқаро савдони қабул қилиш бўйича олдинги тадқиқотлар AМОС ва СПСС моделлари асосида ўрганилган бўлса, мазкур тадқиқотда юқори прогнозлилик ва ишончлиликга ега бўлган ПЛС-СЕМ таҳлил олиб борилган;
Осиё мамлакатлари, яъни Бангладеш, Ҳиндистон ва Покистон мамлакатлари учун технологияга асосланган халқаро савдони қабул қилиш ва унга таъсир етувчи омиллар ўртасидаги муносабатларни аниқлаш учун регрессия ҳамда кластер таҳлили каби тегишли статистик усуллардан фойдаланган ҳолда маълумотларни таҳлили олиб борилган.
Ушбу тадқиқот натижаларининг амалий аҳамиати шундан иборатки, ушбу тадқиқот натижаларидан халқаро савдода қатнашувчи компаниялар, уларнинг дистрибюторлари ва таъминотчилари, Осиё минтақаси мамлакатларининг ҳукуматлари ва бошқа ривожланаётган давлатлар ҳукуматлари учун қарор қабул қилиш жароёнида фойдаланиш мумкин.

Yangiliklarga obuna bo‘lish