Sayt test rejimida ishlamoqda

Сарсенбаева Зоя Жангабай қизининг
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Талабаларнинг лингвомаданий компетенциясини такомиллаштиришнинг педагогик имкониятлари (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)”, 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.ПҳД/Пед2394. 
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Утебаев Тажибай Тилеумуратович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, ДСc.03/30.04.2021.Пед.82.01. 
Расмий оппонентлар: Хурвалиева Тармиза Лапитовна, педагогика фанлари доктори (ДСc), доцент; Юзликаев Фарит Рафаилович, педагогика фанлари доктори (ДСc), профессор. 
Йетакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасалари талабаларининг лингвомаданий компетенциясини такомиллаштиришнинг педагогик имкониятларини аниқлаш ҳамда илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
лингвомаданий компетенсияларни ривожлантиришга креатив ёндашувнинг назарий модели талабалар лингвомаданий компетенсийсиани ривожлантиришда инвариант, интерактив ва технологик омиллар трансформациясини таъминлаш орқали қорақалпоқ ва ўрганилаётган тилнинг лингвомаданий меъёрларини ўзаро қиёслаш тамойили асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг лингвомаданий компетенциясини такомиллаштириш механизмлари маданиятлараро мулоқотни такомиллаштирувчи лингвомаданияцҳунослик елементлари ва паремиалар воситасида репродуктив машқлар ишлаб чиқиш ҳамда лингвомаданий меъёрларни умумкасбий модуллар мазмунига тизимли сингдириш асосида такомиллаштирилган; 
лингвомаданий коннотацияни такомиллаштиришга йўналтирилган касбий маҳоратни ривожлантирувчи педагогик имкониятлар таълим олувчиларнинг мулоқот маданиятини лингвомаданий позициядан аниқлаш, миллатлараро коммуникатив жараёнда юз берувчи маданий меъёрларни, фикрлаш ва хатти-ҳаракатларнинг асосий стереотипларини, меъёрлари ва қоидаларини такомиллаштириш асосида очиб берилган; 
талабаларнинг коммуникатив ва миллатлараро мулоқот жараёнларига киришиш кўникмалари лингвомаданий компетенликни такомиллаштириш технологияси ва тамойилларини тил таълимидаги лингвометодик, прагматик ва компаратив ёндашувларга горизонтал ва вертикал интеграциялаш асосида ривожлантирилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Қорақалпоғистондаги олий таълим муассасалари талабаларининг лингвомаданий компетенсиясини такомиллаштиришнинг педагогик имкониятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
талабалар лингвомаданий компетенсийсиани ривожлантиришда инвариант, интерактив ва технологик омиллар трансформациясини таъминлаш орқали қорақалпоқ ва ўрганилаётган тилнинг лингвомаданий меъёрларини ўзаро қиёслаш тамойили асосида такомиллаштирилган лингвомаданий компетенсияларни ривожлантиришга креатив ёндашувнинг назарий модели, лингвомаданий ёндашув асосида таълим олувчиларнинг миллатлараро коммуникатив жараёнда лингвомаданий коннотациясини такомиллаштирувчи профессионал субкомпетенсиясини ошишига таъсир кўрсатувчи прагматик жараёнлар ва логоепистемаси борасидаги методик ва амалий таклиф ҳамда тавсиялар “Умумий педагогика” дарслиги мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 23 ноябр 500-сонли буйруғи билан тасдиқланган 500-097-рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, талабаларнинг лингвомаданий компетенсиясини ривожлантиришга оид асосий омиллари, билим ва кўникмларини ривожлантирувчи аутентик материалларни интерфаол таълим билан интеграциялаш асосида такомиллаштирилган; 
маданиятлараро мулоқотни такомиллаштирувчи лингвомаданияцҳунослик елементлари ва паремиалар воситасида репродуктив машқлар ишлаб чиқиш ҳамда лингвомаданий меъёрларни умумкасбий модуллар мазмунига тизимли сингдириш асосида такомиллаштирилган талабаларнинг лингвомаданий компетенциясини такомиллаштириш механизмлари, талабаларда потенсиал дивергентлик даражасини ривожлантирувчи паремиаларнинг когнитив образини шакллантириш, репродуктив топшриқларга доир маданиятлараро мулоқотнинг таълим ва тарбиявий аҳамияти, миллий ва ўзга маданиятларнинг менталитети, нутқ маданиятлари коннотациясини ўрганиш омиллари трансформациясига доир таклиф ва тавсиялар “Умумий педагогика” дарслиги мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 23 ноябр 500-сонли буйруғи билан тасдиқланган 500-097-рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, талабаларга лингвомаданий компетенсиясини такомиллаштиришнинг педагогик имкониятлари ошишига еришилган; 
таълим олувчиларнинг мулоқот маданиятини лингвомаданий позициядан ўрганиш, миллатлараро коммуникатив жараёнда юз берувчи маданий меъёрларни, фикрлаш ва хатти-ҳаракатларнинг асосий стереотипларини, меъёрлари ва қоидаларини такомиллаштириш асосида очиб берилган лингвомаданий коннотацияни такомиллаштиришга йўналтирилган касбий маҳоратни ривожлантирувчи педагогик имкониятлар, лингвомаданий компетенликни такомиллаштириш технологияси ва тамойилларини тил таълимидаги лингвометодик, прагматик ва компаратив ёндашувларга горизонтал ва вертикал интеграциялаш асосида ривожлантирилган талабаларнинг коммуникатив ва миллатлараро мулоқот жараёнларига киришиш кўникмаларига доир таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида бажарилган №A1-ХТ-0-92-997 – “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муамолари» мавзусидаги инновацион лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 10-августдаги 02-07-2105/04-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг лингвомаданий компетентлигини такомиллаштиришнинг мезонлари, механизмлари, дидактик имкониятлари такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish