Sayt test rejimida ishlamoqda

Примов Бахтиёр Олим ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Дастлабки терговда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш самарадорлигини ошириш”, 12.00.09 – Жиноят процесси. Криминалистика. Тезкор-қидирув ҳуқуқи ва суд експертизаси ихтисослиги (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2021.4.ПҳД/Ю653. 
Илмий раҳбар: Базарова Дилдора Бахадировна, юридик фанлар номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, ДСc.07/13.05.2020.Ю.22.03.
Расмий оппонентлар: Суюнова Дилбар Жолдасбаевна, юридик фанлар доктори, профессор; Aстанов Истам Рустамович, юридик фанлар доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ.    Тадқиқотнинг мақсади дастлабки терговда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллашнинг ўзига хос жиҳатларини очуб бериш ҳамда уларнинг самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Електрон жиноий-ҳуқуқий статистика” ягона ахборот тизимида яратилган жиноятга оид ариза, хабар ва бошқа маълумотларни електрон рўйхатга олиш ҳамда уларни кўриб чиқиш натижаларининг ягона електрон ҳисобини юритиш имконини берадиган дастурни ишлаб чиқиш зарурати асосланган;
тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро етиш муассасаларини тергов ҳаракатларини видеоконференсалоқа режимида ўтказишда фойдаланиладиган техник восита ва ускуналар билан тўлиқ жиҳозлаш лозимлиги ҳамда уларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш зарурати асосланган;
маъмурий ҳуқуқбузарликкка оид ишларни кўриб чиқиш пайтида ваколатли мансабдор шахс қилмишда жиноят аломатлари мавжудлиги ҳақида хулосага келса, 
“Е-маъмурий иш” тизими орқали материалларни тегишли прокуратура органига юбориши лозимлиги асосланган;
прокуратура органи томонидан материалларни текшириш натижасида жиноят аломатлари йўқлиги аниқланган тақдирда, жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ҳақидаги қарор ҳамда маъмурий иш ҳужжатлари “Е-маъмурий иш” тизими орқали ваколатли органга қайтарилиши лозимлиги асосланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалардан қуйидагиларда фойдаланилган:
суд-тергов фаолиятини янада такомиллаштиришнинг асосий йўналишларидан бири сифатида, жиноят ишларини тергов қилиш жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий етиш, суриштирув ва дастлабки тергов органларининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш ва кадрлар салоҳиятини ошириш, шунингдек “Електрон жиноий-ҳуқуқий статистика” ягона ахборот тизимида яратилган жиноятга оид ариза, хабар ва бошқа маълумотларни електрон рўйхатга олиш ва уларни кўриб чиқиш натижаларининг ягона електрон ҳисобини юритиш имконини берувчи дастурий модулни ишлаб чиқиш ва ишга тушириш ҳақидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 10-августдаги ПФ–6041-сонли Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва еркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Фармони 1-бандининг тўртинчи хатбошиси, 7-бандининг биринчи хатбошисини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2022-йил 7-июлдаги 06-13/34-сон далолатномаси). Мазкур таклиф тергов жараёнларини рақамлаштириш, суриштирув ва дастлабки тергов органларининг моддий-техник жиҳатдан таъминлаш, малакали кадрларни тайёрлаш, ягона ахборот тизими модулини ишлаб чиқиш ва ишга туширишга хизмат қилган;
тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро етиш муассасаларини тергов ҳаракатларини видеоконференсалоқа режимида ўтказишда фойдаланиладиган техник воситалар ва ускуналар билан тўлиқ жиҳозлаш ва уларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш ҳақидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 августдаги ПФ–6041-сон Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва еркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармони 8-бандининг иккинчи хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 
2022 йил 7 июлдаги 06-13/34-сон далолатномаси). Ушбу таклиф тергов ҳаракатларини тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро йетиш муассасаларида видеоконференсалоқа режимида ўтказиш борасидаги муаммоларни бартараф етишда хизмат қилган;
агар маъмурий ишларни кўриб чиқиш пайтида ваколатли орган (мансабдор шахс) ҳуқуқбузарлик ҳолатида жиноят аломатлари бор деган хулосага келса, “Е-маъмурий иш” тизими орқали материалларни електрон шаклда тегишли прокуратура органига юбориши лозимлиги ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 8-июлдаги 431-сон қарори билан тасдиқланган Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида ягона електрон иш юритув тизими орқали маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни юритиш тартиби ҳақида Низомнинг 42-бандини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг 2022-йил 6-майдаги 12/21-30-сон далолатномаси). Мазкур таклиф жиноят аломатлари бор материалларни прокуратура органига тезкор йетказиш амалиётини йўлга қўйишга хизмат қилган;
прокуратура органи томонидан материалларни текшириш натижасида жиноят аломатлари йўқлиги аниқланган тақдирда, жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ҳақидаги қарор ҳамда маъмурий иш ҳужжатлари “Е-маъмурий иш” тизими орқали ваколатли органга қайтариб юборилиши лозимлиги ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 8-июлдаги 431-сон қарори билан тасдиқланган Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида ягона електрон иш юритув тизими орқали маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни юритиш тартиби ҳақида Низомнинг 43-бандини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг 2022-йил 6-майдаги 12/21-30-сон далолатномаси). Мазкур таклиф жиноят аломатлари йўқлиги аниқланган тақдирда, маъмурий иш ҳужжатларини ваколатли органга тезкор йетказиш амалиётини йўлга қўйишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish