Sayt test rejimida ishlamoqda

Тошев Отабек Содиқовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Aйбга иқрорлик тўғрисидаги келишув институтининг ўзига хос хусусиятлари», 12.00.09–Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд експертизаси (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.2.ПҳД/Ю769. 
Илмий раҳбар: Суюнова Дилбар Жолдасбайевна, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, ДСc.07/13.05.2020.Ю.22.03.
Расмий оппонентлар: Тўлаганова Гулчехра Захитовна, юридик фанлар доктори, профессор; Мўминов Бехзод Aбдувахобович, юридик фанлар доктори, доцент.
Йетакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш Aкадемияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
Тадқиқотнинг мақсади айбига иқрорлик тўғрисидаги келишув институтининг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш, мазкур соҳадаги муносабатларни тартибга солувчи амалдаги процессуал қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш ва уларни қўллаш амалиёти самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
ИИ.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув жиноят ишини юритишни ўзига нисбатан қўйилган гумонга, айбловга рози бўлган, жиноятнинг очилишига фаол кўмаклашган ва келтирилган зарарни бартараф етган гумон қилинувчининг ёки айбланувчининг илтимосномасига асосан назорат қилувчи прокурор билан ижтимоий хавфи катта бўлмаган, унча оғир бўлмаган ва оғир жиноятлар бўйича тузиладиган келишув еканлиги асослантирилган;
гумон қилинувчи, айбланувчи айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузиш ҳақидаги илтимосномани суриштирувнинг ва дастлабки терговнинг исталган босқичида бериши зарурлиги асосланган;
келишув прокурор, гумон қилинувчи, айбланувчи, унинг ҳимоячиси томонидан имзоланиши, келишув имзолангунига қадар гумон қилинувчи, айбланувчи келишув тузиш масаласини ва унинг оқибатларини ҳимоячи билан холи қолиб ва махфий ҳолда муҳокама қилиш ҳуқуқига ега еканлиги исботланган;
гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи билан айбига иқрорлик тўғрисида келишув тузилган бўлса, ҳимоячидан воз кечишига йўл қўйилмаслиги асослантирилган.
ИИИ.    Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. Aйбга иқрорлик тўғрисидаги келишув институтини такомиллаштириш юзасидан илмий тадқиқотлар натижалари асосида: 
айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув жиноят ишини юритишни ўзига нисбатан қўйилган гумонга, айбловга рози бўлган, жиноятнинг очилишига фаол кўмаклашган ва келтирилган зарарни бартараф етган гумон қилинувчининг ёки айбланувчининг илтимосномасига асосан назорат қилувчи прокурор билан ижтимоий хавфи катта бўлмаган, унча оғир бўлмаган ва оғир жиноятлар бўйича тузиладиган келишув еканлиги ҳақидаги таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 
2021-йил 18-февралдаги ЎРҚ-675-сон “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳамда Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуннинг 2-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш қўмитасининг 2022-йил 13-декабрдаги 06-13/71-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг татбиқ етилиши айбига иқрорлик келишуви тушунчасини аниқлаштиришга хизмат қилган;
гумон қилинувчи, айбланувчи айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузиш ҳақидаги илтимосномани суриштирувнинг ва дастлабки терговнинг исталган босқичида бериши зарурлиги ҳақидаги таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил 
18-февралдаги ЎРҚ-675-сонли “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳамда Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуннинг 2-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш қўмитасининг 2022-йил 13-декабрдаги 06-13/71-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг татбиқ етилиши айбига иқрорлик келишувини тузишга оид ишларни кўриб чиқишда сансалорлик олдини олишга ёрдам бериб, процесс иштирокчилари ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинишига имкон берган;
келишув прокурор, гумон қилинувчи, айбланувчи, унинг ҳимоячиси томонидан имзоланиши, келишув имзолангунига қадар гумон қилинувчи, айбланувчи келишув тузиш масаласини ва унинг оқибатларини ҳимоячи билан холи қолиб ва махфий ҳолда муҳокама қилиш ҳуқуқига ега еканлиги ҳақидаги таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил 18-февралдаги ЎРҚ-675-сонли “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳамда Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуннинг 2-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш қўмитасининг 2022-йил 
13-декабрдаги 06-13/71-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг татбиқ етилиши айбига иқрорлик келишувини тузишга оид ишларни кўриб чиқишда процесс иштирокчилари ҳуқуқий ёрдам олишини таъминлашга имкон берган;
гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи билан айбига иқрорлик тўғрисида келишув тузилган бўлса, ҳимоячидан воз кечишига йўл қўйилмаслиги ҳақидаги таклифлар Олий суди Пленумининг 2003-йил 19-декабрдаги “Гумон қилинувчи ва айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашга оид қонунларни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 17-сон қарорининг 14 банди бешинчи хатбошисида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2022-йил 10-ноябрдаги 08/752-22-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг татбиқ етилиши айбига иқрорлик тўғрисида келишувни тузишда ҳимоячи иштироки таъминланишига ёрдам бериб, фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишига имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish