Sayt test rejimida ishlamoqda

Раджапова Муҳтарам Зиёдуллаевна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Жиноят ишларини юқори суд инстанцияларида кўрилишида прокурор функциялари ва ваколатларини такомиллаштириш: қиёсий-ҳуқуқий таҳлил”, 12.00.09 – Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқи ва суд экспертизаси (Юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Yu258.
Илмий раҳбар: Пўлатов Бахтиёр Халилович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, DSc.31/31.12.2020.Yu.67.01.
Расмий оппонентлар: Миразов Даврон Мирагзамович, юридик фанлар доктори, профессор; Астанов Истам Рустамович, юридик фанлар доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
Тадқиқотнинг мақсади жиноят ишлари бўйича юқори инстанция судларида прокурор функция ва ваколатларини такомиллаштириш масалалари юзасидан илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
II.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кассация инстанцияси суди томонидан суд қарорларини бекор қилиш ёки ўзгартириш асосларининг назарда тутилиши ҳамда қуйи суд ҳукмининг, ажримининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини ишда мавжуд бўлган ва қўшимча равишда тақдим этилган далилларга кўра текширилишининг қонунчиликда белгиланиши асослантирилган; 
тарафлар томонидан биринчи инстанция судининг ҳукми, ажримига апелляция тартибида ёки муқобил асосда кассация тартибида муносабат билдириш ҳуқуқининг қонунчиликда белгиланиши асослантирилган; 
қуйи прокурорлар томонидан келтирилган апелляция ёки кассация протестлари ва уларга асос бўлган ҳужжатларнинг нусхалари судда самарали прокурор иштирокини таъминлаш учун дарҳол тегишли юқори турувчи прокуратурага юборилиши ҳақидаги талабнинг киритилиши асослантирилган;
биринчи инстанция судининг ҳукмини эълон қилиш, тарафларга тақдим этиш тартибига оид ўзгартишларни, апелляция шикояти (протести) келтиришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклашга таъсир этиши шарт  бўлган ҳолатларни қонунчиликда белгилаш асослантирилган.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жиноят ишларини юқори суд инстанцияларида кўрилишида прокурор функциялари ва ваколатларини такомиллаштиришга оид тадқиқот иши бўйича олинган натижалар асосида:
кассация инстанцияси суди томонидан ҳақиқий ҳолатлар тўлиқ аниқланганлиги ва иш юритуви ҳар томонлама олиб борилганлиги, жиноят қонуни нормалари тўғри қўлланилганлиги ва иш юритишни амалга ошириш чоғида жиноят-процессуал қонун нормаларига риоя этилган ёки этилмаганлиги, қуйи суд ҳукмининг, ажримининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилиги ишда мавжуд бўлган ва қўшимча равишда тақдим этилган далилларга кўра текширилишига оид таклифлар “Суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ҚЛ-967-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2023 йил 3 май кунги 04/2-10/1535-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши юқори турувчи инстанция судларида ишни мазмунан қайта кўрилишини таъминлаш ва бунда тарафларнинг тортишув тамойили тўла қонли амалга оширилишига хизмат қилган;
тарафлар томонидан биринчи инстанция судининг ҳукми, ажримига апелляция тартибида ёки муқобил асосда кассация тартибида муносабат билдириш ҳуқуқининг қонунчиликда белгиланиши ҳақидаги таклифдан “Суд қарорларининг   қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг айрим нормаларини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг 2023 йил 1 май кунги 30-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг қабул қилиниши маълум сабабларга кўра апелляция инстанцияси судида кўрилмаган суд қарорларининг кассация тартибида кўрилишини кафолатлаган;
қуйи прокурорлар томонидан киритилган апелляция ва кассация протестлари ҳамда уларга асос бўлган ҳужжатларнинг нусхалари дарҳол тегишли юқори турувчи прокуратурага юборилиши ҳақида ишлаб чиқилган таклифдан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг “Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг айрим буйруқларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 2021 йил 27 апрелдаги 227-сонли буйруғини тайёрлашда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2023 йил 10 апрелдаги маълумотномаси). Ушбу таклиф жиноят иши апелляция ва кассация инстанцияси судларида иштирок этувчи юқори турувчи прокуратура ходимининг суд муҳокамасига тайёргарлик кўриши ва унда самарали прокурор иштирокини таъминлашга хизмат қилган;
биринчи инстанция судининг ҳукмини эълон қилиш, тарафларга тақдим этиш тартибига оид ўзгартириш, апелляция шикояти (протести) келтиришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш ва унга таъсир этиши мумкин бўлган ҳолатлар ҳақида билдирилган таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги ЖПК лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2023 йил 17 апрелдаги 27/2-111-23-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши халқаро стандартларда белгиланган қоидаларга мувофиқ биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирмаган қарорларига ўз вақтида асослантирилган апелляция шикояти (протести) келтириш, суд қарорлари ва суд баённомасининг қонунда белгиланган муддатларда расмийлаштирилишини таъминлашга хизмат қилган;
прокурорнинг жиноят ишлари бўйича юқори суд инстанциясида давлат айбловини қувватлаши ҳақидаги таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2023 йил 16 январдаги ПФ-11-сонли Фармони 9-банди ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган “Судларда ишлар кўрилишида прокурор ваколатини таъминлаш фаолияти янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни асосида ЖПКнинг 409-моддасини тўлдиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2023 йил 17 апрелдаги 27/2-112-23-сон далолатномаси). Ушбу таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонида белгиланган талабларнинг ижросини таъминлашга ҳамда процессуал қонунчиликдаги мавжуд бўшлиқларни тўлдиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish