Sayt test rejimida ishlamoqda

Хужакулов Сиёвуш Бахтиёровичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси: генезиси, назарияси ва амалиёти», 12.00.14 – Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси. Жамоат хавфсизлигини таъминлаш. Пробация фаолияти (юридик фанлар). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.ДСc/Ю133.
Илмий раҳбар: Расулев Aбдулазиз Каримович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Aкадемияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Aкадемияси, ДСc.31/30.12.2019.Ю.25.02.
Расмий оппонентлар: Кабулов Рустам, юридик фанлар доктори, профессор; Отажонов Aброр Aнварович, юридик фанлар доктори, профессор; Aбдуқодиров Шерзод Ёқубжонович, юридик фанлар доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгаши ҳузуридаги Судялар олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг генезисини аниқлаштириш ҳамда назарияси ва амалиётини такомиллаштиришга қаратилган консептуал аҳамиятга ега таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аҳоли томонидан ҳудудда содир етилаётган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича профилактика инспекторини зудлик билан хабардор қилиш мақсадида «СОС» мобил иловасини яратиш ва фуқароларга қўшимча маълумотларни тақдим етиш функсияларини жорий қилиш зарурати асослантирилган;
ҳуқуқбузарликларнинг сабаблари ва содир етилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф етиш самарадорлигини ошириш мақсадида содир етилган жиноятларни маҳаллада муҳокама қилиш жараёнини масофадан туриб назорат қилиш електрон модулини жорий қилиш зарурати асослантирилган;
ички ишлар органлари зиммасига махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд етиш техника воситалари қайд етган ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги маълумотларнинг електрон алоқа тармоғи орқали ягона марказлаштирилган ахборот тизимига киритилишини назорат қилиш ва таъминлаш вазифасининг юклатилиши лозимлиги асослантирилган;
маъмурий ҳуқуқбузарлик содир етган, маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишлар бўйича жавобгарликка тортилган шахслар ва жабрланувчилар тўғрисидаги маълумотларни марказлаштирилган ҳисобга олиш тизимидан електрон тартибда масофадан туриб фойдаланиш имконининг яратилиши ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини оширишга хизмат қилиши асослантирилган;
ички ишлар органларининг хотин-қизлар масалалари бўйича бўлинмалари томонидан ғайриижтимоий хулқ-атворли, ҳуқуқбузарликлар содир етишга мойил бўлган, шунингдек ҳуқуқбузарликлар содир етган хотин-қизлар ҳақида уларнинг иш (ўқиш) жойидаги иш берувчини (маъмуриятни) ва яшаш жойидаги фуқаролар йиғинларини хабардор қилиш асосларини ишлаб чиқиш ҳамда ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш зарурати асослантирилган;
мутафаккирларнинг ҳуқуқбузарликларнинг сабаб ва шароитлари ҳамда профилактикаси тўғрисидаги ғоялари, фикрлари, қарашлари ва нуқтаи назарлари, халқ оғзаки ижоди намуналари, диний таълимотлар, махсус илмий тадқиқотлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг фан сифатида шаклланишида (ҳуқуқбузарликлар профи-лактикаси генезисини ўрганишда) асос бўлиб хизмат қилиши исботланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси: генезиси, назарияси ва амалиёти бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
аҳоли томонидан ҳудудда содир етилаётган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича профилактика инспекторини зудлик билан хабардор қилиш мақса¬дида «СОС» мобил иловасини яратиш ва фуқароларга қўшимча маълумот¬ларни тақдим етиш функсияларини жорий қилишга доир таклифдан Ўзбе¬кистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 15-октабрдаги 645-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ички ишлар орган¬лари тизимига ахборот технологияларини жорий етиш бўйича чора-тадбир¬лар Дастурининг 80-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ташкилий департаменти Юридик таъминлаш бошқарма¬сининг 2022-йил 24-январдаги 33/183-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг инобатга олиниши аҳолининг ички ишлар органларининг ҳудудий профилак¬тика инспекторлари билан тезкор маълумот алмашинуви ҳамда ўз вақтида содир етилган ҳуқуқбузарликларни фош ва айбдорларни ушлаш учун шароит яратилишига хизмат қилган;
ҳуқуқбузарликларнинг сабаблари ва содир етилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф етиш самарадорлигини ошириш мақсадида содир етилган жиноятларни маҳаллада муҳокама қилиш жараёнини масофадан туриб назорат қилиш електрон модулини жорий қилиш ва амалиётга татбиқ етишга доир таклифдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 15-октабрдаги 645-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари тизимига ахборот технологияларини жорий етиш бўйича чора-тадбирлар Дастурининг 79-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ташкилий департаменти Юридик таъминлаш бошқармасининг 2022-йил 24-январдаги 33/183-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг инобатга олиниши содир етилган ҳуқуқбузарликларни маҳаллада муҳокама қилишнинг таъсирчан назоратини олиб бориш ҳамда ҳуқуқбузар¬лик¬ларнинг сабаблари ва содир етилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф етиш самарадорлигини ошириш имкониятини яратган;
ички ишлар органлари зиммасига махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд етиш техника воситалари қайд етган ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги маълумотларнинг електрон алоқа тармоғи орқали ягона марказлаштирилган ахборот тизимига киритилишини назорат қилиш ва таъминлаш вазифасини юклашга доир таклифдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 15-майдаги 322-сон қарори билан тасдиқланган «Маъмурий ҳуқуқбу¬зарлик содир етган шахслар ва маъмурий ҳуқуқбузарлик йўли билан маънавий, жисмоний ёки мулкий зарар йетказилган шахсларни марказлашти¬рилган ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги Низом»нинг 23-модда 4-хатбоши¬сини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармаси¬нинг 2020-йил 4-ноябрдаги 12/20-19-сон далолат-номаси). Ушбу таклифнинг инобатга олиниши маъмурий ҳуқуқ¬бузарлик содир етган ва ундан жабрланган шахсларнинг марказлаштирилган ҳисобини юритиш бўйича ички ишлар вазирлигининг ваколатларини аниқлаштиришга хизмат қилган;
маъмурий ҳуқуқбузарлик содир етган, маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишлар бўйича жавобгарликка тортилган шахслар ва жабрланувчилар тўғрисидаги маълу¬мотларни марказлаштирилган ҳисобга олиш тизимидан електрон тартибда масо¬фадан туриб фойдаланишга доир таклифдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 15-майдаги 322-сон қарори билан тасдиқланган «Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир етган шахслар ва маъмурий ҳуқуқбузарлик йўли билан маънавий, жисмоний ёки мулкий зарар йетказилган шахсларни марказлаштирилган ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги Низом»-нинг 23-модда 5-хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқарма¬сининг 2020-йил 4-ноябрдаги 12/20-19-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг инобатга олиниши маъмурий ҳуқуқбузарлик содир етган ва ундан жабрланган шахсларнинг марказлаштирилган ҳисобини юритиш бўйича ички ишлар вазирлигининг ваколатларини аниқлаштиришга хизмат қилган;
амалдаги қонунчиликда ички ишлар органларининг хотин-қизлар маса¬ла¬лари бўйича бўлинмалари томонидан ғайриижтимоий хулқ-атворли, ҳуқуқ¬бузарликлар содир етишга мойил бўлган, шунингдек ҳуқуқбузарликлар содир етган хотин-қизлар ҳақида уларнинг иш (ўқиш) жойидаги иш берувчини (маъмуриятни) ва яшаш жойидаги фуқаролар йиғинларини хабардор қилиш асосларини ишлаб чиқиш ҳамда ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳ¬камлашга доир таклифлардан Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2019-йил 11-июлдаги 181-сонли буйруғи билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган «Ички ишлар органлари¬нинг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари фаолиятини ташкил етиш тартиби тўғрисидаги низом»нинг 126-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикасининг ИИВ Ҳуқуқбузарликлар про¬фи¬лак¬тикаси бош бошқармасининг 2019-йил 10-октабрдаги 265/5-3354-сон далолатнома). Ушбу таклифнинг инобатга олиниши ички ишлар органлари¬нинг хотин-қизлар масалалари бўйича бўлинмалари томонидан хотин-қизлар томонидан ҳуқуқбузарликларнинг содир етилиши сабаблари ва уларга имкон бераётган шарт-шароитлар тўғрисида тегишли ташкилотларни хабардор қилиш асосларини қонунчиликда мустаҳкамланишига хизмат қилган;
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фанининг обйекти, предмети, вазифа ва функсиялари доирасини белгилашга доир илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси ИИВ Aкадемияси ўқув жараёнида фойдаланиш учун тавсия етилган «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси» номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019-йил 4-октабрдаги 892-сон буйруғига асосан берилган 892-125-сон гувоҳнома). Илмий тавсияларнинг татбиқ етилиши юридик олий таълим муассасалари тингловчи, курсант ва талабалари, илмий тадқиқот ишларини олиб боришда тадқиқотчилар, шунингдек, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи амалиётчи ходимларга ҳуқуқбу¬зар¬ликлар профилактикасида ҳисобдорликнинг назарий асосларига доир билим ҳамда кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилган;
мутафаккирларнинг ҳуқуқбузарликларнинг сабаб ва шароит¬лари ҳамда профилакти¬каси тўғри-сидаги ғоялари, фикрлари, қарашлари ва нуқтаи назарлари, халқ оғзаки ижоди намуналари, диний таълимотлар, махсус илмий тадқиқотлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжат¬лар ҳуқуқбузарликлар профилакти¬ка-сининг фан сифатида шаклланишида (ҳуқуқбу¬зар¬ликлар профилактикаси генезисини ўрганишда) асос бўлиб хизмат қилишига доир илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси ИИВ Aкадемияси ўқув жараёнида фойда¬ланиш учун тавсия етилган «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси» номли дарс¬ликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта мах¬сус таълим вазирлигининг 2019-йил 9-февралдаги 133-сон буйруғига асосан берилган 133-203-сон гувоҳнома). Илмий тавсияларнинг татбиқ етилиши Ўзбекистон Респуб¬ликаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейлари ўқувчилари, профессор-ўқитувчилар ва амалиёт ходимларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир таълимотларнинг шаклланиши ва ривожланишига доир билим ҳамда кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish