Sayt test rejimida ishlamoqda

Каршиева Элнора Элбековнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Цервикал интраэпителиал неоплазияни ташхислаш ва даволашни такомиллаштириш» 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Tib1817.
Илмий раҳбар: Каттаходжаева Махмуда Ҳамдамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология  институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04.30.04.2022.Tib.93.02.
Расмий оппонентлар: Каримова Нилуфар Набижановна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Алиева Дилфуза Абдуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Наварра халқ университети (Испания давлати).
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик. 
II.    Тадқиқотнинг мақсади:  бачадон бўйнининг саратон олди касалликларини инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда даволаш самарадорлигини оширишдан иборат.
III.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
интраэпителиал неоплазия билан касалланган беморларда патоген бўлмаган микроорганизмлар таркибининг пасайиши ва шартли патоген микрофлоранинг кўпайиши оқибатида  вагинал микробиоценозда шартли ёки аниқ анаэроб дисбиоз шаклида чуқур ўзгаришлар шаклланиши исботланган;
бачадон бўйни неоплазиси билан оғриган беморларда маҳаллий цитокинлар фаолияти, яъни  IL-1β синтези TNFα пасайиши, фагоцитларнинг фаолиятини бузилишига олиб келиши, унинг оқибатидаги вируслар персистенцияси касаллик кечишини оғирлаштириш  эҳтимоллигини ошириши асосланган;
    бачадон бўйни интраэпителиал неоплазияси билан оғриган беморларни даволашда кавитацияланган эритмалардан фойдаланиш маҳаллий биоценознинг тикланишига олиб келиши исботланган;
илк маротаба бачадон бўйни неоплазияларида  патогенетик даво сифатида кавитацияланган эритмалар билан олдиндан санация қилинганидан кейин кенг чизиқли радиотўлқинли аргонли электрожарроҳликдан фойдаланиш усулини қўллашнинг юқори самарадорлиги  исботланган.
IV.    Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2023 йил 24 майдаги 23-Z/028-сон хулосасига кўра:
интраэпителиал неоплазия билан касалланган беморларнинг 49,2 фоизида ОПВ инфекцияси борлиги аниқланган, шу билан бирга ҳар бирида вагинал микробиоценозда шартли ёки аниқ анаэроб дисбиоз шаклида чуқур ўзгаришлар, патоген бўлмаган микроорганизмлар таркибининг пасайиши ва шартли патоген микрофлоранинг кўпайиши (пептококклар, Staphylococcus aureus, гемолитик ва яшил рангли стрептококк, гарднерелла, коринебактерий) натижада кузатилиши мумкин бўлган асоратларни олдини олиш жараёни такомиллаштирилиши Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича  2018 йил 16 июндаги 74-сонли буйруқ ва Тошкент стоматология тиббиёт институти бўйича 2018 йил 5 июндаги 318-сонли буйруқ  билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган алгоритмлар ва  комплекс диагностик ёндашувдан фойдаланиш, интраэпителиал неоплазия билан касалланган беморларни эрта ташхислаш ва даволаш сифатини яхшилаган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: интраэпителиал неоплазия билан оғриган беморларда эрта ташхисот жараёнида вагинал микробиоценозни шартли патоген шаклларини аниқлаш ва касаллик асоратланишини олдини олишга эришиши орқали даволашда сарфланадиган харажатларини 19 718 сўмга камайтиришга эришилди. Хулоса: интраэпителиал неоплазия билан касалланган беморларда патоген бўлмаган микроорганизмлар таркибининг пасайиши ва шартли патоген микрофлоранинг кўпайиши оқибатида   ривожланадиган дисбиозни эрта аниқлаш алгоритми ишлаб чиқилди ва ҳар бир бемор учун сарфланадаган  бюджет маблағларини 84 200 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
интраэпителиал неоплазия билан оғриган беморларда ташхисот жараёнида маҳаллий иммун тет фаолиятини кўрсатувчи параметрларни ўрганиш ва даволаш жараёнида мақсадли тадбирларни қўллаш неоплазиянинг чуқурлашиши ва асоратланишини камайтиришга олиб келиши Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича  2018 йил 16 июндаги 74-сонли буйруқ ва Тошкент стоматология тиббиёт институти бўйича 2018 йил 5 июндаги 318-сонли буйруқ  билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: меъёрий иммунитет тизими фаолияти яллиғланиш воситачиларининг назоратсиз чиқарилишини олдини олади ва микроорганизмнинг инвазиясига макроорганизмнинг адекват жавобини тъминлайди ҳамда ЦИН патогенезида маҳаллий иммунититет фаолиятининг пасайиши мавжуд бўлган микрофлоранинг патоген фаолиятини оширади ва жараённи кучайтиришга, беморларга бу маҳаллий цитокинлар фаолиятини эрта аниқлаш орқали касаллик асоратланишининг олди олиш (48,7%) ва касаллик авж олишини пасайтиришга (64,1%) га хизмат қилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бачадон бўйни неоплазияси бўлган беморларда таклиф этилган  диагностика алгоритмини қўллаш натижасида уларнинг врачга мурожаати 1,4 бараварга, стационар даволаниш кунлари 19.2 кундан 15, 6 кунга қисқариши ҳисобидан ҳар бир беморга 1 873 602 сўм миқдоридаги харажат тежалишига эришилган. Хулоса: Бачадон бўйни неоплазияси бўлган беморларда касаллик ривожланиши зўрайиши ва асоратланишини олдини олиш мақсадида ташхисот жараёнида маҳаллий иммунитет кўрсатгичларини ўрганиш ва уларнинг эрта коррекциясини амалга ошириш  орқали беморларнинг врачга мурожаати сони 1,4 бараварга камаяди ва ўз вақтида самарали даволаш орқали ҳар бир беморга 1 873 602 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
кавитацияланган эритмалардан фойдаланиш шартли ва нисбий нормациноз ҳолатини беморларнинг 72% гача ошириши, анъанавий терапиядан сўнг 24% дан ошиши биринчи марта исботланди. Шу билан бир вақтда, Lactobaccillus spp, Peptocteptococcus spp, Candida spp, M.hominis концентрациялари нормал белгиларга яқинлашиши аниқланиши Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича  2018 йил 16 июндаги 
74-сонли буйруқ ва Тошкент шаҳридаги “Family Doctors”  клиникаси бўйича 17.12.2022 йилдаги 11-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бачадон бўйни интраэпителиал неоплазияси билан оғриган беморларни даволашда кавитацияланган эритмалардан фойдаланиш маҳаллий микрофлора тикланиши ва неоплазия жараёни чуқурлашишини олдини олган; кавитацияланган эритмалардан фойдаланиш анъанавий даво усулиди самардорлиги 24% дан юқори эканлиги аниқланган, ижобий натижалар бериб, даволаш сифатини яхшилаган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: беморнинг шифохонадаги даври учун: беморнинг шифохонада қолиш муддатини 19,2 кундан 15,6 кунгача кунга қисқартиртириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори тахминан 288 минг сўмга камайтирган;  шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга ва кавитацияланган эритмалардан фойдаланиш усулини қўллаш, бошқа дориларнинг  қисқартирилиши ҳисобига бир кунда 5732,2 сўм иқтисод қилинган. Хулоса: бачадон бўйни интраэпителиал неоплазияси билан оғриган бемор  ларда маҳаллий биоценозни тиклашда кавитацияланган эритмалардан фойдаланиш даво самарадорлигини 24% га ошириб, шифохонада даволаниш кунлари ва дори дармон сарфи қисқариши  ҳисобидан ҳар бир беморган 6020,2 сўм иқтисодий самарадорликка эришиш имконини берган.
биринчи марта 2-3 даражали ЦИН ни қин ва бачадон бўйни кавитацияланган эритмалар билан олдиндан санация қилинганидан кейин кенг чизиқли радиотўлқинли аргонли электрожарроҳликдан фойдаланишни даволаш усулларининг юқори самарадорлигини патогенетик жиҳатдан самарадорлиги Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича  2018 йил 16 июндаги 74-сонли буйруқ ва Тошкент шаҳридаги “Family Doctors”  клиникаси бўйича 17.12.2022 йилдаги 11-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тадқиқотга жалб қилинган беморларнинг бирини гуруҳи анъанавий усулда, иккинчи гуруҳида эса  цервикал канал кавитацияланган эритмалар билан санация қилиниб, Аргон плазмаси коагуляцияси функциясига эга ФОТЕК ЕА 141М аппарати ёрдамида кенг полосали радиотўлқинли қурилма билан коагуляция қилинган ҳамда солиштирма таҳлиллар таклиф этилаётган даво усули самарадорлиги 72,4 % га юқорилигини кўрсатган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат 1) даволаш жараёнида дориларни қўллаш камайтирилиб, кавитацияланган эритмалар билан санация қилиш кифоя эканлиги  ва бу кунлик сарф харажатларнинг 12,8% га қиқартириш имконини берган; кавитацияланган эритмалар билан санациядан сўнг аргон плазмали коагуляция усулини қўллаш неоплазия жараёни бартараф этишда анъанавий даволаш усулига қараганда 72,4 % га юқори самарадорликга эга; даво ва ташхисот жараёнида бир йилда 25-44% гача иқтисодий самарадорликка эришилган. Хулоса: бачадон буйни неоплазиясини эрта аниқлаш ва асоратланишини олдини олишга қаратилган таклиф этилган диагностика ва даво усуллари ёрдамида бир йилда хар бир нафар беморга давлат бюджетидан 9 017 415,7 сўм иқтисод қилиш имконини берган. Э.Э.Каршиеванинг «Цервикал интраэпителиал неоплазияни ташхислаш ва даволашни такомиллаштириш» мавзусидаги диссертацион тадқиқотида олинган юқоридаги 4 та илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Тошкент стоматология тиббиёт институтининг 2023 йил 23 февралдаги 04-з/2 сонли хати Соғлиқни сақлаш вазирилгига тақдим этилган. Илмий янгиликларнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида 1 нафар бемор ҳисобига давлат бюджетидан 9 017 415,7  млн. сўм ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан 270, 5 млн.сўм иқтисод иқтисод қилинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish