Sayt test rejimida ishlamoqda

Имамова Умида Музафаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон


И.    Умумий маълумотлар. 
Диссертасия мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Талабаларда инновасион технологиялар асосида когнитив компетенсияларни шакллантириш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (немис тили) (педагогика фанлари). 
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2020.4.ПҳД/Пед1957. 
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи:Термиз давлат университети. 
Илмий раҳбар: Қодиров Умарали Дўстқобилович, психология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, ДСc.03/30.04.2021.Пед.82.01. 
Расмий оппонентлар: Нурманов Aбдиназар Ташбайевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Ходжаниязов Сардор Умарович, педагогика фанлари доктори, досент.
Йетакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасалари талабаларида когнитив компетенсияларни шакллантириш методикасини инновасион технологиялар асосида такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
нофилологик таълим йўналишлари талабаларининг ўқув-билув компетентлигини оширишга қапатилган амалий вазифалар кўлами операсияларнинг таркиби ва сифати, уларнинг хабардорлиги, тўлиқлиги, барча билим қобилиятлари учун умумий мажмуага асосланганлик каби мезонларга таянган ҳолда аутентик, моделлаштириш, лойиҳа ишлаб чиқиш каби амалий вазифалар таснифи кенгайтирилган;
олий таълим муассасалари талабаларининг когнитив компетенсияларини шакллантиришнинг лингводидактик шарт-шароитлари ўқув жараёнида талабаларнинг билиш фаолияти ва мустақиллигини фаоллаштириш, интенсив метод ва усуллардан фойдаланиш, талабанинг ўқув-билув тажрибасини ва таълим жараёнида мустақил билим олиш компетенсиялари мазмунини ўз ичига олиш шартларини таъминлаш орқали аниқлаштирилган;
когнитив компетенсия таърифи нафақат янги билим ва тегишли кўникмаларга ега бўлиш, балки ҳар бир интеграл таълим ва билим актининг сифат жиҳатидан янги интеграсиялашган натижасини таъминлайдиган билиш жараёнларининг натижаси еканлиги далилланган;
турли академик кўрсаткичларга ега бўлган талабаларнинг ўқув-билув компетентлигининг миқдорий ва сифат хусусиятларини баҳолашга мўлжалланган мезон ва кўрсаткичларини аниқлаш орқали ўқув-билув компетентлигининг мазмуни баҳоланган. 
ИВ.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларнинг инновасион таълим технологиялари асосида когнитив компетенсиясини шакллантириш методикаси бўйича илмий-тадқиқот натижалари асосида:
талабаларининг инновасион таълим технологиялари ва методларидан фойдаланган ҳолда когнитив компетенсиясини шакллантириш усуллари ҳамда дарсдан ташқари машғулотлар жараёнида немис тилини ўқитиш методикаси мазмуни Термиз давлат университетининг Йевропа Иттифоқининг ЕРAСМУС+ дастури лойиҳаси доирасида 2020-2021 – йилларда бажарилган 574099-ЕПП-1-2016-1-ИТ-ЕППКA2-CБҲЕ-СП “Олий таълим соҳасида потенциални ривожлантириш ё`налишидаги ПAWЕР – Ҳудудлараро мобилликни ё`лга қо`йиш ва бу борада долзарблик, сифат ҳамда тенгликни таъминлаш” мавзуидаги лойиҳанинг мазмунига сингдирилган (Термиз давлат университетининг 06/12-2224-сон маълумотномаси). Натижада, немис тилини ўқитишда инновасион таълим технологиялари ва методларидан фойдаланган ҳолда когнитив компетенсиясини шакллантириш тизимини яратишга хизмат қилган; 
инновасион таълим технологиялари ва методлари асосида талабаларнинг когнитив компетенсиясини шакллантиришнинг мотивасияли, когнитив, фаолиятли, рефлексив компонентлар тизими иштирокида интеграсияли билимларни илмий-назарий жиҳатдан ўзаро мувофиқлаштириш механизмини аниқлаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялар немис тилини ўқитишни ривожлантириш консепсияси Самарқанд давлат чет тиллар институтининг Йевропа иттифоқи томонидан Ерасмус + дастурининг 2016-2018 йилларга мо`лжалланган “561624-ЕПП-1-2015-УК-ППКA2-CБҲЕ-СП-ЕРAСМУС + CБҲЕИМЕП: О`збекистонда олий таълим тизизми жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” номли амалий лойиҳа мазмунига сингдирилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 57/30-02-01-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг когнитив компетенсиясини шакллантириш мазмунини такомиллаштиришга хизмат қилган;
когнитив компетенсия таърифи нафақат янги билим ва тегишли кўникмаларга ега бўлиш, балки ҳар бир интеграл таълим ва билим актининг сифат жиҳатидан янги интеграсиялашган натижасини таъминлайдиган билиш жараёнларининг натижаси еканлиги ҳамда турли академик кўрсаткичларга ега бўлган талабаларнинг ўқув-билув компетентлигининг миқдорий ва сифат хусусиятларини баҳолашга мўлжалланган мезон ва кўрсаткичларини аниқлаш орқали ўқув-билув компетентлигининг мазмуни баҳоланганлиги каби тавсиялардан Самарқанд чет тиллар институти томонидан 2014-2015 йилларда амалга оширилган И-204-4-5 “Инглиз тили мутахассислик предметларидан ахборот-коммуникацион технологиялари асосида виртуал ресурслар яратиш ва о`қув жараёнига жорий етиш” номли амалий лойиҳани тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд чет тиллар институтининг 58/30-02-01-сон маълумотномаси). Натижада немис тили фанини ўқитиш самарадорлиги ҳамда немис тили ўқитувчиларининг методик тайёрлигини ривожлантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish