Эргашев Ферузжон Холмаматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Узатилиш реакцияларидан 13N, 17F, 28Si ядролари учун протон боғланиш асимптотик нормировка коеффициентлари ва уларнинг ядровий-астрофизик жараёнларда қўлланилиши”, 01.04.08 – “Атом ядроси ва элементар заррачалар физикаси. Тезлаштирувчи техника”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/FM663
Илмий раҳбар: Артемов Сергей Викторович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ядро физикаси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ядро физикаси институти, DSc.02/30.12.2019.FM/T.33.01.
Расмий оппонентлар: Бозоров Эркин Хожиевич, физика-математика фанлари доктори, профессор; Полвонов Сатимбой Ражапович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: ЎзР ФА Физика-техника институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади оғир ионларда содир бўладиган протон узатилиш реакциялари таҳлилидан 13N, 17F ва 28Si ядроларида протон боғланган ҳолатлари асимптотик нормировка коеффициентларининг қийматларини аниқлаш ҳамда уларни протон радиацион қамраш реакциялари астрофизик С(Э) – факторларини ҳисоблашда қўллашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
NG-150 нейтрон генераторида нейтронларни қайд қилишда яримўтказгичли Si-детекторлардан фойдаланиб нейтронларнинг тўлиқ кесимларини ўлчаш усулининг янги варианти таклиф этилган ва тегишли экспериментал қурилма яратилган;
C, N, Al, Si енгил элементлар ядролари учун ~14 МеВ энергияли нейтронларнинг тўлиқ кесимлари қийматлари экспериментал йўл билан аниқланган ва топилган қийматлардан фойдаланиб нейтронларнинг ушбу элементлар ядролари билан таъсирлашиши оптик потенсиаллари параметрлари олинган;
E10B=41.3 МеВ энергияда 16О+10B ва 27Al+10B эластик сочилиш ва 16О(10B,9Be)17F, 27Al(10B,9Be)28Si реакциялари учун дифференциал кесимларининг янги экспериментал маълумотлари олинган;
13N ядросининг асосий ҳолати учун ( ), 17F ядросининг асосий ва 1-уйғонган ҳолатлари учун ( ва ), ва шу билан бирга биринчи марта 28Si ядросининг асосий ва 1-уйғонган ҳолатлари учун ( ва ) протон боғланиш асимптотик нормировка коеффитсиентларининг янги қийматлари топилган: =2.65±0.4 фм-1, =1.03±0.13 фм-1, =5607±931 фм-1, =1634±305 фм-1, =1594±193 фм-1;
17Ф ядросининг асосий ва 1-уйғонган ҳолатларида протон қамраш S-факторларининг янги парсиал қийматлари, ва мос равишда тўлиқ S-факторнинг қиймати аниқланган: Sтот(0)=9.2±1.2 kеV б.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Кулон тўсиғи яқинидаги энергияларда протон узатилиш ядро реакцияларини тадқиқ қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
NG-150 нейтрон генераторида яримўтказгичли Si-детекторлардан фойдаланиб нейтронларнинг тўлиқ кесимларини ўлчашнинг янги услубидан № ФА-Атех-2018-(175+170) “ВВР-СМ ядро реакторининг ёқилғи циклларини оптималлаштириш ва параметрларини назорат қилиш усулларини ишлаб чиқиш” (2018-2020) мавзусидаги лойиҳа доирасида фойдаланилган (ЎзР ФА нинг 2023 йил 4 апрелдаги 2/1255-688 сонли хати). Натижаларидан фойдаланиш VVR-SM реактори актив зонаси вертикал каналларида нейтрон спектрининг топазлардаги аралашмалар таркибининг табиий топаз ранг маркази ўзгаришига таъсирини аниқлаш имконини берган;
14.1 МеВ энергияли нейтронлар билан S, N, Al, Si элементлари учун нейтронларнинг тўлиқ кесимларининг ўлчанган экспериментал қийматлари, E10Б=41.3 МеВ энергияда эластик сочилиш 16О+10B ва реакциялар 12C(10B,9Be)13N, 16О(10B,9Be)17F,17F* (E*17Ф=0.495 МеВ) дифферентсиал кесимларининг экспериментал қийматлари AEXA га қарашли EXFOR халқаро ядровий маълумотлар базасига (https://www-nds.iaea.org/exfor/) киритилган (EXFOR халқаро ядровий маълумотлар базасининг Осиёдаги вакили Н.Отсуканинг 2023 йил 17 январдаги хати). Илмий натижалардан фойдаланиш EXFOR халқаро тизимининг ядро реакциялари бўйича маълумотлар базаларидаги мавжуд тахминий маълумотларни тўлдирган ва аниқлаштиришга имкон берган;
Кулон тўсиғига яқин энергия соҳасида 16О, 27Al ядроларида 16О+10B ва 27Al+10B эластик сочилиш ва (10B,9Be) реакциялари учун дифференциал кесимларнинг экспериментал қийматлари Варшава университети оғир ионлар лабораториясининг У200-П циклотрони оғир ионлар оқимида янги тажрибаларни режалаштириш учун ишлатилади (Варшава университети оғир ионлар лабораториясининг 2023 йил 28 февралдаги хати). Ушбу маълумотлар юқорида айтиб ўтилган тажрибалар учун кесимларни ва тезлатгичнинг керакли ишлаш вақтини олдиндан баҳолаш учун ишлатилган;
Кулон тўсиғига яқин энергия соҳасида 16О, 27Al ядроларида 16О+10B ва 27Al+10B эластик сочилиш ва (10B,9Be) реакциялари учун дифферентсиал кесимларнинг экспериментал қийматлари, шунингдек, 13N, 17F, 28Si ядроларида протон боғланган ҳолатлари учун ANK квадратларининг қийматлари МДУ қошидаги Ядро физикаси илмий тадқиқот институтининг устувор йўналишдаги ушбу 5.1 “Фундаментальные и прикладные проблемы физики ядерных реакций” ва 5.3 “Теория систем нескольких тел и взаимодействие ядер с электронным окружением” тадқиқот ишларида фойдаланилган (МДУ қошидаги ЯФИТИ нинг 2023 йил 6 мартдаги 134/14-23/201-1-18-сонли хати). Натижалардан фойдаланиш жуфт-жуфт ядролар 13C-13N ва 17О-17F учун ANK ни солиштириш орқали Кулон ўзаро таъсирининг ANK қийматларига таъсирини баҳолашга имкон берган.