Сайфуллойева Гулноз Сайфуллойевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кац емпирик процесслари умумлашмалари ва уларнинг асимптотик хоссалари”, 01.01.05 – “Еҳтимоллар назарияси ва математик статистика” (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.3.ПҳД/ФМ747
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: В.И. Романовский номидаги Математика институти ҳузуридаги ДСc.02/30.12.2019.ФМ.86.01 рақамли Илмий кенгаш.
Илмий раҳбар: Aбдушукуров Aбдурахим Aхмедович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Мирахмедов Шерзод Aдилович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Нурмухамедова Наргиза Сайдиллайевна, физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Йетакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади тасодифий сензурланишнинг рақобатли рисклар моделида модификация қилинган Кац статистикаси ва унинг функсионалларининг асимптотик хоссаларини исботлашдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сензурланишнинг рақобатли рисклар моделида тақсимот функсиялари учун янги Кац баҳолари топилган ҳамда модификацияланган емпирик баҳолардан тузилган процесслар учун експоненсиал тенгсизликлар ва мос аппроксимация теоремалари исботланган;
експоненсиал интенсивлик баҳоларидан тузилган процесслар учун аппроксимация теоремалари келтирилган;
характеристик функсия учун тасодифий сензурланиш моделида баҳонинг кучли асослилиги исботланган;
пропорсионал интенсивликлар моделида тақсимот функсияси учун Кац баҳоси қурилган ҳамда тақсимот функсияси ҳосилалари ва хусусан зичлик функсияси учун силлиқланган ядровий баҳолар қурилиб, уларнинг асимптотик хоссалари исботланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тасодифий сензурланишнинг рақобатли рисклар моделида модификация қилинган Кац статистикаси ва унинг функсионалларининг асимптотикасига оид масалалар бўйича олинган натижалар асосида:
тасодифий сензурланишнинг умумлашган моделида йиғиндилар сонини боғлиқсиз Пуассон тақсимотига ега тасодифий миқдорлар билан алмаштириш орқали ҳосил қилинган емпирик Кац статистикасидан ОТ-Ф-4-40 рақамли “Ўлчовли функсиялар синфида индексланган интеграл емпирик процессларнинг асимптотик хоссаларини тадқиқ қилиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада тақсимот функсияси баҳолари асимптотик хоссаларини исботлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2023 йил 30 январдаги №04/11-418-сонли маълумотномаси). Илмий натижанинг қўлланилиши тасодифий сензурланишнинг умумлашган моделида қаралаётган тақсимот функсиянинг асимптотик хоссаларини исботлаш имконини берган.
пропорсионал рисклар моделида интеграл интенсивлик функсияси ёрдамида қурилган баҳолар орқали тузилган емпирик процесслардан ЙО-Ф4-07 рақамли “Копула функсиялари ёрдамида статистик баҳолаш ва гипотезаларни текшириш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада емпирик процессларнинг Гаусс процесси билан аппроксимация теоремаларини исботлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2022 йил 20 майдаги №04/11-2884-сонли маълумотномаси). Илмий натижанинг қўлланилиши тасодифий сензурланишнинг рақобатдош рисклар моделида функсионалларнинг асимптотик хоссаларини хоссаларини исботлаш имконини берган.