Sayt test rejimida ishlamoqda

Юлдашева Назокатхон Мурод қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кремний хусусиятларига металл нанозаррачалар таъсирини тадқиқ қилиш» 01.04.10 – «Яримўтказгичлар физикаси» ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (ПҳД, физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.ПҳД/ФМ823 
Илмий раҳбар: Зайнобидинов Сирожидин, физика-математика фанлари доктори, профессор, академик
Диссертация бажарилган муассаса номи: Aндижон давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, ПҳД.03/30.11.2022.ФМ/Т.66.04.
Расмий оппонентлар: Носиров Aбдуманап Aбдумажидович – Ўзбекистон Миллий университети Яримўтказгичлар ва полимерлар физикаси кафедраси мудири, ф.-м.ф.н, доцент;
Гулямов Гафур – Наманган муҳандислик-қурилиш институти физика кафедраси профессори, ф-м.ф.д., профессор.
Йетакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.    
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади: классик ва квант физикаси қонуниятларига таянган ҳолда, кремнийнинг оптик ва електрофизик хусусиятларини унинг ҳажмига киритилган металл нанозаррачалар орқали яхшилаш шартларини аниқлашдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
металл нанозаррачалар диелектрик функсияларини уларга тушаётган ёруғликнинг тўлқин узунлигига боғлиқлигини ҳамда уларнинг заряд ташувчилар консентрацияси, релаксация вақти, електр ўтказувчанлиги каби асосий електрофизик параметрларини плазмоник параметрларга боғлиқ ҳолда ҳисоблайдиган янги ифодалар келтириб чиқарилган;
металл нанозаррачалардан кремнийга фотоемиссия кесимининг металл нанозаррачалар турига ва ўлчамига боғлиқлиги кўрсатилган ҳамда енг мақбул металл тури мис еканлиги ва унинг ўлчами 4 нм бўлиши кераклиги аниқланган;
металл нанозаррачалардан кремнийга фотоемиссияда нанозаррача ичидаги електр майдон интенсивлиги 20 мартагача ортиши ва олтин нанозаррачаси учун бу катталик енг юқори бўлиши ҳамда фотоемиссион токнинг максимал қиймати олтин учун енг катта 3.5 мA/см2 бўлиши аниқланган;
кремнийдаги а=4 нм радиусли металл (Cу) нанозаррачаларининг фотоелектрон емиссия ва ютилиш кесимларининг () спектрал боғлиқлигини таққослаш натижасида ютилаётган фотонларнинг 15% фотоелектронларга айланиши аниқланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Рақамли технологияларга таянган ҳолда моделлаштирилган ва нанозарралар киритилган кремнийли фотоелектрик тузилмалар конструкцияларидаги фотонлар ютилиши, асосий бўлмаган заряд ташувчилар фотогенерацияси ва кўчишининг физик жараёнларини тадқиқ қилиш асосида:
Нанозаррачаларни ҳосил қилишнинг “Фотоелектрик ўзгартиргич ва уни тайёрлаш усули” номли янги усули (Патент № ИAП 06512 18.05.2021 йил) таклиф қилинган. Бу усул квант ўлчамли еффектлардан самарали фойдаланишга имкон берадиган янги конструксияли фотоелектрик ўзгартиргичлар тайёрлаш учун текстураланган кремний сиртларида текис тақсимланган метал нанозаррачаларни ҳосил қилиш имконини берган. 
“Фотон” AЖ да яхшиланган параметрларга ега бўлган фотоелектрик қурилмалар ишлаб чиқаришда тадқиқотнинг рақамли ҳисоблаш методлари ва тажриба натижаларидан фойдаланилган. (AЖнинг 2022 йил 12 декабрдаги № 352 рақамли маълумотномаси). Натижада металл нанозаррачалар киритиш орқали фотоелектрик қурилмаларнинг самарадорлигини ошириш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish