Sayt test rejimida ishlamoqda

Журайев Шухрат Aбдунаби ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Чирчиқ дарёси ҳавзаси асосий тупроқлари, уларнинг фосфорли ҳолатини яхшилашнинг илмий асослари», 03.00.13 - Тупроқшунослик (биология фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2021.1.ПҳД/Б574.
Илмий раҳбар: Aбдурахмонов Нодиржон Юлчиевич, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертасия бажарилган муассасалар номи: Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти, ДСc.25/30.12.2019.Қх/Б.43.01.
Расмий оппонентлар: Тошқўзиев Маруф Мансурович, биология фанлари доктори, профессор; Раупова Нодира Бахромовна, биология фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади: Чирчиқ дарёси ҳавзаси асосий тупроқларининг хосса ва хусусиятларини, фосфатларининг фраксиявий таркибини ва уларга табиий ва антропоген омилларнинг таъсирини аниқлаш асосида тупроқлар фосфорли ҳолатини яхшилашнинг илмий асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Чирчиқ дарёси ҳавзаси асосий тупроқларининг ривожланиш шароитлари ва гидротермик режимининг улар таркибидаги фосфор заҳиралари ва тупроқ фосфатлари фраксиялари миқдорига таъсири аниқланган;
Ҳедлей (республикамизда илк бор) ва Гинзбург-Лебедева услубларида ҳавза асосий тупроқлари фосфатлари фраксиявий таркиби ҳамда уларнинг табиий ва антропоген омиллар таъсирида ўзгаришлари аниқланган;
ҳавза асосий тупроқлари фосфатлари лабил ва стабил фраксиялари таркибидаги ноорганик ва органик фосфатлар миқдори аниқланган ҳамда уларнинг ўсимликлар томонидан ўзлаштирилиш даражаси баҳоланган;
Наир услубида суғориладиган типик бўз тупроқларда фосфорнинг адсорбсияси кўрсатгичлари аниқланган;
ҳавза асосий автоморф ва гидроморф тупроқларининг ҳозирги кундаги фосфорли ҳолати баҳоланган ва уларнинг фосфорли ҳолатини яхшилашнинг илмий асослари ишлаб чиқилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Чирчиқ дарёси ҳавзаси асосий тупроқларининг фосфорли ҳолатини яхшилашнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалари асосида:
«Тупроқда екинларнинг ҳосилдорлиги, тупроқ унумдорлиги ва екологик хавфсизликни таъминловчи фосфорнинг мақбул миқдорини ҳосил қилиш бўйича тавсиялар»Тошкент вилоятида амалиётга жорий етилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 20 декабрдаги 04/28-9585-сон маълумотномаси). Натижада, Чирчиқ дарёси ҳавзаси қўриқ, лалми ва суғориладиган тупроқлари унумдорлигини сақлаш ва ошириш ҳамда фосфорли ҳолатини яхшилаш бўйича чоралар белгилашда қўлланма сифатида хизмат қилган;
Бўка туманидаги «Мирзақул, Қаршибой, Козимжон», «Зукко Зумрад», «Хайитбоев Шавкат», «Холмурод Жамшид» фермер хўжаликларининг жами 109,0 гектар йер майдонлари бўйича «Тупроқларда фосфор адсорбсияси» хариталари тузилган ва амалиётга жорий етилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 20 декабрдаги 04/28-9585-сон маълумотномаси). Натижада, фермер хўжаликлари суғориладиган тупроқларида фосфорли ўғитлар самарадорлигини ҳамда екинлар ҳосилдорлигини ошириш имконини берган;
«Тупроқларнинг гумус, ҳаракатчан фосфор ва алмашинувчи калий билан таъминланганлик» картограммалари тузилган ва Тошкент вилояти Бўка туманидаги «Мирзақул, Қаршибой, Козимжон», «Зукко Зумрад», «Хайитбоев Шавкат», «Холмурод Жамшид» фермер хўжаликларининг жами 109,0 гектар йер майдонида амалиётга жорий етилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 20 декабрдаги 04/28-9585-сон маълумотномаси). Натижада ескидан суғориладиган типик бўз тупроқлар шароитида ғўза ва кузги буғдой ҳосилдорлигини ошириш билан бир пайтда тупроқда гумус ва асосий озиқа елементлари таъминотини яхшилашга, шунингдек, ўрта ҳисобда пахтадан 3,5- 4,0 с/га, кузги буғдойдан 5,2-6,3 с/га қўшимча ҳосил олишг имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish