Sayt test rejimida ishlamoqda

Хикматуллайев Иззатулло Лутфуллойевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Пҳйсалис алкекенги ва Пҳйсалис ангулата ўсимликлари: кимёвий компонентлари, товар маҳсулотлари ва стандартланиши», 02.00.09 – Товарлар кимёси, 02.00.10 – Биоорганик кимё (кимё фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.4.ПҳД/К570.
Илмий раҳбарлар: Хўжайев Ваҳобжон Умарович, кимё фанлари доктори, профессор; Aсқаров Иброҳим Раҳмонович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертасия бажарилган муассасалар номи: Қўқон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, ПҳД.03/30.12.2019.К.05.01.
Расмий оппонентлар: Исаков Хаятулла, техника фанлари доктори, доцент; Жалолов Иқболжон Жамолович кимё фанлари номзоди, доцент.
Йетакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда ўсувчи Пҳ. алкекенги ва Пҳ. ангулата ўсимликлари таркибидаги алкалоидлар, флавоноидлар, витаминлар, аминокислоталар, полисахаридлар, ёғ кислоталари, макро- ва микроелементларни аниқлаш, улар асосида янги товарлар олиш, ҳамда ТИФ ТН бўйича синфлаш ва сертификатлашдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Ўзбекистонда ўсадиган Пҳ. алкекенги ва Пҳ. ангулата ўсимликлари таркибидаги алкалоидлар ажратиб олинган, ҳамда уларнинг сифатий ва миқдорий таркиби замонавий усуллар ёрдамида аниқланган; 
Пҳ. алкекенги ва Пҳ. ангулата ўсимликлари таркибидаги флаваноидлар ва витаминлар миқдори ЮССХ усули ёрдамида ўсимлик органлари кесимида алоҳида-алоҳида аниқланган, ҳамда ҳар икки ўсимлик турининг барглари Б гуруҳи витаминларининг табиий манбаи еканлиги исботланган;
Пҳ. алкекенги ва Пҳ. ангулата ўсимликлари таркибидаги оқсил моддалари ва уларнинг аминокислота таркибини аниқлаш асосида, ҳар икки ўсимлик тури оқсиллари таркибида барча муҳим аминокислоталар мавжудлиги исботланган;
илк бор Пҳ. ангулата ўсимлиги уруғлари таркибидаги полисахаридлар миқдорини аниқлаш натижасида, 32% унум билан маннанлар фраксияси ажратиб олинган, ҳамда маннан типидаги полисахаридларнинг Соланаcеае оиласига мансуб ўсимликлар туркум ва турларида сақланиши исботланган;
илк бор Пҳйсалис туркумига мансуб ўсимликлар орасидан Пҳ. ангулата ўсимлиги уруғлари таркибида 2,18% миқдорда қутбли липидлар – гликолипидлар ва фосфолипидлар, ҳамда 16 та ёғ кислоталари борлиги аниқланган;
Пҳ. алкекенги ва Пҳ. ангулата ўсимликлари таркибидаги К, Cа, Мг, На, С, П Фе, Cр, Cу, Ни, Ли, В каби 44 та макро- ва микроелементларнинг сифат ва миқдорий кўрсактичлари аниқланган;
Пҳ. алкекенги ўсимлигидан олинган оқсилларнинг гипогликемик фаоллик кўрсаткичи, ҳориждан импорт қилинувчи Глукейр антидиабетик препаратига нисбатан сезиларни даражада юқори еканлиги исботланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Пҳ. ангулата ва Пҳ. алкекенги ўсимликларининг кимёвий таркибини аниқлаш, олинган моддалар асосида товар маҳсулоти ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбекистон ҳудудида ўсувчи Пҳ. ангулата ва Пҳ. алкекенги ўсимликлари таркибидаги алкалоидлар, флавоноидлар, витаминлар, аминокислоталар, полисахаридлар, ёғ кислоталари, макро- ва микроелементларни аниқлаш натижаларидан “Ўзбекистон флораси ўсимликларининг алкалоидлари асосида юқори биологик фаолликларни намоён қилувчи самарали дори воситалари қидириш”, “Маҳаллий ўсимлик полисахаридларининг хоссалари, тузилиши ва биологик фаоллиги”, “Табиий ва синтетик бирикмаларнинг биологик фаоллигини ин вирто ўрганиш. Оқсил инженерлиги. Рекомбинант оқсилларни тайёрлаш. Ижтимоий аҳамиятга ега бўлган ва бошқа турдаги касалликлар диагностикаси учун аниқ молекуляр-генетик маркёрларни ишлаб чиқиш” мавзуларидаги илмий лойиҳаларини бажарилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2022 йил 17 январдаги 4/1255-96-сон, 4/1255-97-сон, 4/1255-98-сон маълумотномалари). Натижада, таркибида алкалоид сақловчи ўсимликлар асосида ситотоксик субстансиялар ишлаб чиқиш имконини берган;
Пҳйсалис алкекенги ўсимлиги асосида олинган “Оддий пақ-пақ қуруқ екстракти” ни ишлаб чиқариш учун техникавий шартлар (Ц 200131171-001:2022) ва технологик йўриқнома (ТИ 200131171-001:2022) ишлаб чиқилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Санитария-епидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Санитария-епидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг 2022 йил 10 октябрдаги 31-8/5786-сон, 2022 йил 27 октябрдаги 31-8/5964-сон хатлари). Натижада, Пҳ. алкекенги ўсимлиги екстракти асосида қондаги қанд миқдорини пасайтивувчи, гипогликемик фаолликка ега бўлган биологик фаол товар маҳсулоти ишлаб чиқариш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish