Sayt test rejimida ishlamoqda

Камолов Шаҳзод Бахром ўглининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Янги туғилган чақалоқларда туғма ингичка ичак тутилишини ташхислаш ва даволашни такомиллаштириш», 14.00.35 – Болалар хирургияси (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Tib1589.
Илмий раҳбар: Эргашев Бахтиёр Бердалиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Болалар миллий тиббиёт маркази, DSc.04/01.02.2022.Tib.147.01.
Расмий оппонентлар: Козлов Юрий Aндреевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Юсупов Шуҳрат Aбдурасулович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Тиббиёт ходимларини касбий малакасини ривожлантириш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: янги туғилган чақалоқларда ингичка ичакнинг туғма атрезиясини жарроҳлик йўли билан даволаш натижаларини энг мақбул диагностика ва жарроҳлик усулларини танлаш орқали яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хомилада ингичка ичак атрезиясининг ривожланишини кўрсатадиган мухим белги полигидроамниоз эканлиги исботланиб, бу ўз навбатида меъда ичак тизимидаги нуқсонларни тасдиқлаш  ёки истисно қилиш учун янги туғилган чақалоқнинг туғруқдан кейинги эрта ташхисини талаб қилиши асосланган;
туғруқхоналарда ингичка ичак атрезияси билан туғилган чақалоқларни олиб бориш тактикасида эрта антенатал даврида диагностика тадбирларини ўтказиш орқали ингички ичак туғма атрезиясини жарроғлик усули билан даволашнинг самарали эканлиги исботланган;
ингичка ичак атрезияси билан туғилган чақалоқларда  операциядан олдинги ва кейинги даврларда  ўлим сабаблари гипотермия, гиповолемия, гипогликемия каби омиллар эканлиги исботланиб, полиорган етишмовчилиги синдромининг ривожланиши билан изохлаб берилган;
хомилада ингичка ичак атрезиясини ривожланиши учун антенатал ва постнатал хавф омилларини бартараф этишга қаратилган тиббий тадбирлар такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент педиатрия тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2023 йил 2 майдаги 03/859-сон хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг 2022 йил 9 ноябрдаги 03/2355-сонли хати юборилган.): биринчи илмий янгилик: хомилада ингичка ичак атрезиясининг ривожланишини кўрсатадиган мухим белги полигидроамниоз эканлиги исботланиб, бу ўз навбатида меъда ичак тизимидаги нуқсонларни тасдиқлаш  ёки истисно қилиш учун янги туғилган чақалоқнинг туғруқдан кейинги эрта ташхисини талаб қилиши Тошкент шаҳар 1-сон болалар клиник шифохонаси бўйича 01.12.2022 йилдаги 34-сонли буйруқ ҳамда Бухоро вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 16.12.2022 йилдаги 63-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган алгоритмлар ва  комплекс ёндашувдан фойдаланиш, полигидроамниоз белгиси кузатилган хомиладорларни ташхислаш ва даволаш сифатини яхшилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) полигидроамниоз белгиси хомиладорлик даврида оддий ва самарали текширув усули бўлган УТТ орқали аниқланиши, яъни бошқа қўшимча текширувлардан фойдаланмаслик ҳисобига иқтисод қилинди. 2) полигидроамниоз белгисини эхосуръатда ташхислаш учун нафақат акушер-гинеколог, балки болалар жаррохи, неонатолог ва педиатрлар томонидан аниқланади, яъни унга махсус малака оширган шифокорларнинг кераги йўқлиги  исботланиб, ортиқча сарф харажатлар билан янги кадр таёрлашни шарт эмаслиги хисобига  иқтисод қилишга эришилди. Хулоса: полигидроамниоз белгиси исботланган хомиладор аёлларда меъда ичак тизимидаги нуқсонларни тасдиқлаш  ёки истисно қилиш учун янги туғилган чақалоқнинг туғруқдан кейинги эрта ташхисини талаб қилиши ишлаб чиқилиб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 54 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 18 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: туғруқхоналарда ингичка ичак атрезияси билан туғилган чақалоқларни олиб бориш тактикасида эрта антинотал даврида диагностика тадбирларини ўтказиш орқали ингички ичак туғма атрезиясини жарроғлик усули билан даволашнинг самарали эканлиги Тошкент шаҳар 1-сон болалар клиник шифохонаси бўйича 01.12.2022 йилдаги 34-сонли буйруқ ҳамда Бухоро вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 16.12.2022 йилдаги 63-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ингичка ичак атрезиясини ултратовуш усули билан эрта даврда тўғри антенатал ташхислаш 53(47%) асоратларни камайишига эришилди; ингичка ичак атрезияси билан туғилган чақалоқларни госпитализация қонун қоидаларига (энтерал овқатлантирмаслик, ошқозон зонди орқали декомпрессияни амалга ошириш, терморегуляцияни сақлаш, инфузион давони қўллаш) риоя қилган холда бир шифохонадан иккинчи бир шифохонага ўтказишда асоратлани олдини олишга эришилди; ингичка ичак атрезияси билан туғилган чақалоқларни биринчи суткасида госпитализация қилиш (73.5%) натижасида даволаш сифати яхшиланди; махсуслаштирилган болалар хирургик марказларда ингичка ичак атрезияси билан туғруқни амалга оширишга эришилди 37(33%).  босқичма босқич госпитализация қилишда таклиф этилган алгоритмлар ва  комплекс ёндашувдан фойдаланиш ингичка ичак атрезияси билан туғилган чақалоқларни ташхислаш ва даволаш сифатини яхшилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Ингичка ичак атрезияси билан туғилган чақалоқларни госпитализация қоидаларига амал қилган холда ўтказишда: беморнинг шифохонада қолиш муддатини 17,5 кундан 12,08 кунгача кунгақисқартиртириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 210 минг сўмга камайтирди (РПМ нинг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 76.000 сўмни ташкил қилади); шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилади (1 кунга ўртача 150 000 сўм дори воситалари сарфланади). Хулоса: ингичка ичак атрезияси билан туғилган чақалоқларни бошқариш тактикасида ташхислаш  тадбирларини тўғри ўтказиш ва ушбу беморларни госпитализация пайтида  йўл қўйилган қатор камчиликлар натижаси гипотермия 21(18.9%), гипогликемия 28(24.7%), каби кузатилиши мумкин бўлган асоратлари аниқланиб, бартараф этиш чора тадбирлари ишлаб чиқилиб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 58 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 23 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
учинчи илмий янгилик: ингичка ичак атрезияси билан туғилган чақалоқларда  операциядан олдинги ва кейинги даврларда  ўлим сабаблари гипотермия, гиповолемия, гипогликемия каби омиллар эканлиги, полиорган етишмовчилиги синдромининг ривожланиши билан изохлаб берилиши Тошкент шаҳар 1-сон болалар клиник шифохонаси бўйича 01.12.2022 йилдаги 34-сонли буйруқ ҳамда Бухоро вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 16.12.2022 йилдаги 63-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ингичка ичак атрезияси билан туғилган чақалоқларни госпитализация вақтида тана хароратини 36.5 градусдан юқори ушлаш транспортировка самарадорлигини оширади; гиповолемияни олдини олиш мақсадида транспортировка қилинаётган беморни патологик  ва физиологик йўқотишларини инобатга олиб, суткалик физиологик сарфни аниқлаш транспортировкани эффективлигини оширади;  гипогликемия, яъни қонда қанд миқдорини  2,6 ммоль/л дан пастга тушиб кетишини олдини олиш чора тадбирлари қўллаш қўпол асоратлар кузатилишини олдини олади;  таклиф этилганкомплекс ёндашувдан фойдаланиш ингичка ичак атрезияси билан туғилган чақалоқларнитўғри транспортировкасида ижобий натижалар бериб, даволаш сифатини яхшилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) беморнинг шифохонадаги даври учун: беморнинг шифохонада қолиш муддатини 17,5 кундан 12,08 кунгача кунга қисқартиртириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори тахминан 210 минг сўмга камайтирди (РПМ нинг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 76.000 сўмни ташкил қилади); шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилади (1 кунга ўртача150 000 сўм дори воситалари сарфланади); реабилитация харажатларини камайтиради (1 кунга ўртача реабилитация учун ишлатиладиган 35.000 сўм дори воситалари сарфланади); 2) беморнинг шифохонадан ташқаридаги даври учун(бошқа тиббий муассасаларда даволаниши, масалан гастроэнтерология бўлимида) бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилади. Хулоса: ингичка ичак атрезияси билан туғилган чақалоқларда  операциядан олдинги ва кейинги даврларда  ўлимга олиб келувчи омилларни эрта бартараф этиш чора тадбирлари ишлаб чиқиш ва амалиётда қўлланилиши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 72 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 27 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
тўртинчи илмий янгилик: хомилада ингичка ичак атрезиясини ривожланиши учун антенатал ва постнатал хавф омилларини бартараф этишга қаратилган такомиллаштирилган тиббий тадбирлар Тошкент шаҳар 1-сон болалар клиник шифохонаси бўйича 01.12.2022 йилдаги 34-сонли буйруқ ҳамда Бухоро вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 16.12.2022 йилдаги 63-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ингичка ичак атрезиясини ултратовуш усули билан эрта даврда антенатал ташхислаш, яъни эрта намаён бўладиган эхотасвирлардан- а) олиб келувчи ичак дилятацияси (2.5 см дан юқори) 113(100%), б) хомила олди сувининг миқдорини ортиши 89(78.7%), в) “гиперэхоген ичак” белгиси мусбат 24(21.2%) каби эхобелгилар учлиги кузатилади; постнатал давр эрта ташхисотларига қорин бўшлиғи умумий рентгенограммаси амалга оширилган 113(100%), рентгенсуръат тахлилида қорин бўшлиғи проекциясида икки ва ундан ортиқ “Клойбер косачаларини мавжудлиги” аниқланган; қорин бўшлиғи УТТда эса ичакларнинг дилятацияси 2.5-3.0 см ошиб кетиши аниқланган; таклиф этилган алгоритмлар ва  комплекс ёндашувдан фойдаланиш ингичка ичак атрезияси билан туғилган чақалоқларни ташхислаш ва даволаш сифатини яхшилашга хизмат қилган;     беморда қўшма нуқсонларни ташхислаш ва қўшимча текширув усулидан – контрастли ирригорамма текширув усули 24(21.2%) мақбул ва самаралигиги исботланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) антенатал даврда хомиладор аёлларни самарали ва безарар текширувлардан УТТ ўзи кифоя хисобланиб, иқтисод қилишга хизмат қилади:   эрта хомиладорлик даврининг 12- ва 18- хафтасида УТТ ва скрининг текширувлар ўтказилди; ортиқча текширув усулларидан фойдаланиш зарурати йўқлиги хисобига сарф харажатларни 24.5% каматириш имконини берган; 2) постнатал даврдаги тез, кам харажат ва самарали текширув усулларидан фойдаланилиши ҳисобига кўп харажатли ва кўп вақт талаб қилувчи текширув усулларини қўллаш сарф харажатларни камайтиради: микрохўқна ёрдамида “шиллиқли тиқин” ни 113(100%) беморда аниқланди ва бу ўз навбатида вақтни тежаб, самарадорликни оширди; қорин бўшлиғи умумий рентгенограммасини 113(100%) беморда қўллашда вақтни тежаб, самарадорликни 87.6% га оширди; Хулоса: туғма ингичка ичак атрезияси билан туғилиш хавфи бўлган хомиладор аёлларда ва ингичка ичак атрезияси билан туғилган чақалоқларда  юқорида келтирилган текширув усулларидан фойдаланиш 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 68 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 24 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish