Sayt test rejimida ishlamoqda

Йўлбарсова Машхурахон Вахобовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Фосфоритларни нитрат кислота билан парчалаш ва карбамид асосида мураккаб ўғитлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.13–Ноорганик моддалар ва улар асосида материаллар технологияси (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.PhD/Т638.

Илмий раҳбар: Таджиев Сайфитдин Мухитдинович, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.K/T.35.01.

Расмий оппонентлар: Намазов Шафоат Саттарович, техника фанлари доктори, профессор, академик; Нурмуродов Тўлқин Исамуродович, техника фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятига молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Марказий Қизилқум фосфорит намуналарини карбамид иштирокида тўлиқсиз меъёрдаги нитрат кислота билан қайта ишлаб юқори сифатли самарали мураккаб азот-фосфорли ўғитлар олишнинг технологик асослари ва рационал технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

фосфорит намуналарини нитрат килотанинг тўлиқсиз меъёрида қайта ишлаш ва карбамид ёрдамида фаоллаштириш жараёни асосида ўғитлар таркибидаги фосфор ва кальций озуқа элементларининг ўсимлик ўзлашувчан ва сувда эрувчан шаклларга ўтиши кислота меъёрига ва тузнинг миқдорига боғлиқ ҳолда ўзгариши аниқланган;

фосфатларни тўлиқсиз меъёрдаги нитрат кислота билан парчалаш маҳсулотлари таркибида карбамид миқдорини ортиши билан сифатли ўғитлар таркибида кальций нитратнинг карбамидли комплекс тузлар ҳосил бўлиши ҳисобига уларнинг термик барқарорлиги 40оСдан 155оСгача ўсиб бориши исботланган;

азот-фосфорли бўтқаларнинг реологик хоссаларининг мақбул кўрсаткичларни сақлаб туриш учун улардаги карбамид миқдорини ортиб бориш билан фосфоритларни нитрат кислота билан парчалаш жараёнида иштирок этадиган қўшимча сув (абсорбцион суюқлик) миқдорини 25% дан 15% гача камайтириб амалга оширишлиги аниқланган;

юқори карбонатли фосфоритларни карбамиднинг кислотали комплекс тузлари фаоллаштириш хусусиятига эгалиги аниқланган ва улар асосида таркибида тўлиқ ўзлашувчан озуқа моддаларига эга бўлган нордон ва секин таъсир этувчи мураккаб аралашмали ўғитлар олиш технологияси ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Маҳаллий Марказий Қизилқум фосфоритларидан юқори сифатли мураккаб ўғитлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

фосфоритларни тўлиқсиз меъёрдаги нитрат кислота ва карбамид билан фаоллаштириш асосида сифатли мураккаб ўғитлар олиш технологияси «Электрокимёзавод» ҚК АЖнинг амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхатига киритилган («Ўзкимёсаноат» АЖнинг 2019 йил 11 февралдаги 01/3-668/П-сон маълумотномаси). Натижада товар хоссалари қишлоқ хўжалиги талабларига мос келадиган сифатли концентрланган мураккаб азотфосфоркальцийли ўғитлар олиш имконини берган;

фосфоритларни тўлиқсиз меъёрдаги нитрат кислота билан қайта ишлаш маҳсулотлари ва карбамид асосида сифатли мураккаб ўғитлар олиш технологияси «Электрокимёзавод» ҚК АЖнинг «2020-2021 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Электрокимёзавод» ҚК АЖнинг 2019 йил 25 мартдаги 114-сон маълумотномаси). Натижада фосфат хомашёсини кислота ёрдамида қайта ишлаб қишлоқ хўжалиги учун товар хоссалари яхшиланган мураккаб донадор ўғит олиш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish