Sayt test rejimida ishlamoqda

Тахиров Маджид Хамидовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тижорат банкларида активлар сифатини ошириш йўллари», 08.00.07 – «Молия, пул муомаласи ва кредит» (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б.2021.4.ПҳД/Иқт1910.
Илмий раҳбар: Умаров Зафар Aбсаматович, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, ДСc.03/30.12.2019.И.17.01.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Тошпўлатов Даврон Aкромович, иқтисодиёт фанлари доктори.
Йетакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади банк активлари сифатини ошириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
банк активлари сифатини ошириш мақсадида банк ҳисобварағида мунтазам пул оқими мавжуд бўлган, кредитга лаёқатлилиги бўйича скоринг бали 85 га тенг ва ундан катта бўлган ҳамда муддати ўтган қарздорликка йўл қўймаган юридик шахсларга таъминоциз ажратиладиган қисқа муддатли кредитларни таъминланмаган кредитлар тоифасига киритиш таклиф етилган;
тадбиркорлик субъектларига айланма маблағларни тўлдириш учун 12 ойдан ошмаган муддатга, фаолият тури ва хусусиятидан келиб чиққан ҳолда 18 ойдан ошмаган муддатга ёки ҳар йили кредит қарздорлигини тўлиқ ёпиш шарти билан кредит линияси очиш орқали (револвер) 3 йилгача бўлган муддатга кредит бериш таклиф етилган;
банк томонидан кредитлар ажратилишида қарз олувчининг кредитланаётган инвестиция лойиҳаларидаги иштироки лойиҳа қийматининг 30 фоизидан кам бўлмаган миқдорда ўз маблағлари ёки уларга тенглаштирилган бошқа манбалар билан молиялаштирилган тақдирда кўриб чиқилиши таклиф етилган;
емитентларнинг қарз қимматли қоғозларига, шунингдек Репо-битимларга қилинадиган қўйилмалар бўйича олинадиган даромад, қўйилма муддатига кўра уч йил муддатгача бўлганда қайта молиялаштириш ставкасининг 60 фоизидан кам бўлмаслиги лозимлиги таклиф етилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Тижорат банклари активларини ошириш йўллари бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида: 
банк активлари сифатини ошириш мақсадида банк ҳисобварағида мунтазам пул оқими мавжуд бўлган, кредитга лаёқатлилиги бўйича скоринг бали 85 га тенг ва ундан катта бўлган ҳамда муддати ўтган қарздорликка йўл қўймаган юридик шахсларга таъминоциз ажратиладиган қисқа муддатли кредитларни таъминланмаган кредитлар тоифасига киритиш таклифи «Aсакабанк» аксиядорлик жамиятининг 2022 йилга мўлжалланган Кредит сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган. («Aсакабанк» аксиядорлик жамиятининг 2023 йил 24 февралдаги 19-12/66-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, тижорат банкининг 2022 йил учун ишлаб чиқилган кредит сиёсати янада такомиллаштирилган, банкнинг кредит риски пасайишига хизмат қилган ҳамда банк активлари 2021 йилга нисбатан 0,74 фоизга ошган ва 51 180,35 млрд сўмни ташкил етган;
тадбиркорлик субъектларига айланма маблағларни тўлдириш учун 12 ойдан ошмаган муддатга, фаолият тури ва хусусиятидан келиб чиққан ҳолда 18 ойдан ошмаган муддатга ёки ҳар йили кредит қарздорлигини тўлиқ ёпиш шарти билан кредит линияси очиш орқали (револвер) 3 йилгача бўлган муддатга кредит бериш таклифи «Aсакабанк» аксиядорлик жамиятининг 2022 йилга мўлжалланган Кредит сиёсати ва банкнинг 2022 йил 9 июндаги 0609-07-сон баённомаси билан тасдиқланган «Кредит ажратиш юзасидан ҳужжатлар айланмаси тартиби»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган («Aсакабанк» аксиядорлик жамиятининг 2023 йил 24 февралдаги 19-12/66-сон маълумотномаси). Натижада, банкнинг кредит маҳсулотлари сони ва сифати ошган, банкнинг кредит портфели таркибида узоқ муддатли кредитлари ҳажми 86,2 фоизга йетган. Шунингдек, банкнинг муаммоли кредитлари ҳажмини ўтган йилга нисбатан 6,2 фоизга камайишига еришилган;
банк томонидан кредитлар ажратилишида қарз олувчининг кредитланаётган инвестиция лойиҳаларидаги иштироки лойиҳа қийматининг 30 фоизидан кам бўлмаган миқдорда ўз маблағлари ёки уларга тенглаштирилган бошқа манбалар билан молиялаштирилган тақдирда кўриб чиқилиши таклифи «Aсакабанк» аксиядорлик жамиятининг 2022 йилга мўлжалланган Кредит сиёсати ва банкнинг 2022 йил 4 февралдаги 02-сон баённомаси билан тасдиқланган «Aсакабанк» AЖнинг инвестиция сиёсати»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган («Aсакабанк» аксиядорлик жамиятининг 
2023 йил 24 февралдаги 19-12/66-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, банк активлари диверсификация даражаси ортган, инвестиция портфели ҳажми ўтган йилга нисбатан 53,7 фоизга ошган ва 2 387,38 млрд. сўмни ташкил етган;
емитентларнинг қарз қимматли қоғозларига, шунингдек Репо-битимларга қилинадиган қўйилмалар бўйича олинадиган даромад, қўйилма муддатига кўра уч йил муддатгача бўлганда қайта молиялаштириш ставкасининг 60 фоизидан кам бўлмаслиги лозимлиги таклифи «Aсакабанк» аксиядорлик жамиятининг 2022 йил 4 февралдаги 02-сон баённомаси билан тасдиқланган «Aсакабанк» AЖнинг инвестиция сиёсати»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган. («Aсакабанк» аксиядорлик жамиятининг 2023 йил 24 февралдаги 19-12/66-сон маълумотномаси). Натижада, банкнинг фоизли даромади 2021 йил якунлари бўйича ўтган ҳисобот даврига нисбатан 18,4 фоизга кўпайишига еришилган ва 4 647,41 млрд. сўмни ташкил етган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish