Sayt test rejimida ishlamoqda

Эрназаров Aзим Худойқуловичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


И. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): Ғузор беклигида ижтимоий-иқтисодий ва маданий жараёнлар (ХИХ асрнинг иккинчи ярми – ХХ аср бошлари), 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б.2021.2.ПҳД/Тар496.
Илмий раҳбар: Хасанов Aкрам Муминович, тарих фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, ПҳД.03/27.02.2021.Тар.70.05. 
Расмий оппонентлар: Худойқулов Тўлқин Дўстбобойевич, тарих фанлари доктори, доцент; Очилдийев Файзулло Бобокулович, тарих фанлари доктори, доцент.
Йетакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади ХИХ асрнинг иккинчи ярми–ХХ аср бошларида Ғузор беклигининг ижтимоий–иқтисодий ва маданий жараёнларини очиб беришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ғузор беклигининг айнан ХИХ асрнинг иккинчи ярми – ХХ аср бошларида амирликнинг муҳим ҳарбий стратегик, сиёсий, иқтисодий таянч маркази даражасига кўтарилишига шаҳарнинг ҳимоя деворлари билан ўралганлиги, шаҳарнинг ички ва ташқи савдо маркази бўлганлиги каби омиллар сабаб бўлганлиги далилланган; 
Ғузор беклиги ҳудудидан ўтган, амирлик пойтахтини Aфғонистон, Ерон, Ҳиндистон ҳамда унинг Шаҳрисабз, Денов, Ҳисор каби шарқий ҳудудлари билан боғлайдиган асосий савдо йўллари Бухоро амирлиги йўналишларининг ижтимоий – иқтисодий тараққиётида катта ўрин тутганлиги янги хариталар орқали кўрсатиб берилган;
Ғузор беклигининг сиёсий маъмурий ҳудудий бўлинмалари, мансаблари, 10 та амлоклик ва 178 та қишлоқ ҳамда манзиллар аниқлаштирилиб, Қушбеги архивининг И-126 фондидаги Ғузор беклиги ижтимоий-иқтисодий ҳаётини акс еттирувчи ХИХ асрнинг иккинчи ярми–ХХ аср бошларида Ғузор беклигининг ижтимоий–иқтисодий ва маданий жараёнлари ҳақидаги маълумотлар муомалага киритилган; 
тарихий-географик нуқтаи назардан туризмни ривожлантиришга қаратилган Ғузор воҳасининг жой номлари, зиёратгоҳлар, қадамжолари бўйича лойиҳавий график таклиф лойиҳалари ишлаб чиқилиб, маданий мерос обйектлари рўйхатига киритилмаган зиёратгоҳлар ва қадамжолар ҳам воҳанинг туризм салоҳиятини оширишга хизмат қилиши исботланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мавзуни тадқиқ қилиш жараёнида еришилган натижалар асосида:
Ғузор беклигининг айнан ХИХ асрнинг иккинчи ярми – ХХ аср бошларида амирликнинг муҳим ҳарбий стратегик, сиёсий, иқтисодий таянч маркази даражасига кўтарилишига шаҳарнинг ҳимоя деворлари билан ўралганлиги, шаҳарнинг ички ва ташқи савдо маркази бўлганлиги каби омиллар сабаб бўлганлиги, Ғузор беклиги ҳудудидан ўтган, амирлик пойтахтини Aфғонистон, Ерон, Ҳиндистон ҳамда унинг Шаҳрисабз, Денов, Ҳисор каби шарқий ҳудудлари билан боғлайдиган асосий савдо йўллари Бухоро амирлиги йўналишларининг ижтимоий – иқтисодий тараққиётида катта ўрин тутганлиги янги хариталар орқали кўрсатиб берилганлиги хусусидаги таклифлар Ўзбекистон республикаси Маданий мерос агентлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг 2022 йил 7 февралдаги 01-01/306-сон маълумотномаси). Натижада бекликнинг Бухоро амирлиги шарқий бекликлари билан боғлайдиган Aфғонистон, Ерон, Ҳиндистон каби асосий йўллар, ижтимоий-иқтисодий тараққиётидаги ўрни ҳамда Ғузор беклигининг тарихий муҳитини сақлаш ва туризмни ривожлантириш имконини берган;
Ғузор беклигининг сиёсий маъмурий ҳудудий бўлинмалари, мансаблари, 10 та амлоклик ва 178 та қишлоқ ҳамда манзиллар, Қушбеги архивининг И-126 фондидаги Ғузор беклиги ижтимоий-иқтисодий ҳаётини акс еттирувчи ХИХ асрнинг иккинчи ярми–ХХ аср бошларида Ғузор беклигининг ижтимоий–иқтисодий ва маданий жараёнлари, тарихий-географик нуқтаи назардан туризмни ривожлантиришга қаратилган Ғузор воҳасининг жой номлари, зиёратгоҳлар, қадамжолари бўйича лойиҳавий график таклиф лойиҳалари ишлаб чиқилиб, маданий мерос обйектлари рўйхатига киритилмаган зиёратгоҳлар ва қадамжолар ҳам воҳанинг туризм салоҳиятини оширишга хизмат қилиши ҳақидаги маълумотлардан Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканали давлат муассасаси томонидан фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпаниясининг 2022 йил 4 октабрдаги 833-25-286-сон маълумотномаси). Қўлланилган натижалар телетомошабинларга ХИХ асрнинг иккинчи ярми - ХХ аср бошларида Ғузор беклигининг табиий, тарихий-географик тавсифи ва етник жараёнлар, бекликнинг маъмурий-ҳудудий тузилиши, 10 та амлоклик ва 178 та қишлоқ ҳамда манзиллар, тарихий-меъморий ёдгорликлар, зиёратгоҳлар ва қадамжолар тарихини илмий асосда ўрганишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish