Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳожийев Завқиддин Фарходовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Ўзбекистонда давлат фуқаролик хизматчиси фаолиятини социологик баҳолашнинг замонавий ёндашувлари», 22.00.02 – Ижтимоий тузилиш, ижтимоий институтлар ва турмуш тарзи (социология фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.ПҳД/С100.
Илмий раҳбар: Матибайев Тасполат Балтабайевич, социология фанлари доктори, профессор. 
Диссертасия бажарилган муассасалар номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, ДСc.20/30.12.2019.С.23.02.
Расмий оппонентлар: Юлдашев Aнвар Ергашевич, тарих фанлари доктори, профессор; Отамуродов Сарвар Садуллайевич, социология фанлари доктори, доцент.
Йетакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади: мамлакатимизда давлат фуқаролик хизматчиси фаолияти самарадорлигини социологик баҳолашни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
давлат хизматчисининг кенг жамоатчилик билан ишлаш самарадорлигини оширишга йўналтирилган аҳолининг ижтимоий кайфиятини кичик гуруҳларда социометрик ўлчаш (гуруҳдаги жипслик ва тарқоқлик, симпатия ва антипатия, инкор етилган) орқали уларнинг “халқ хизматчиси” сифатидаги ижтимоий мавқеининг мустаҳкамланиши асослантирилган;
давлат хизматчиларини ишчанлик кўрсаткичларини янада ошириб боришда касбий фаолияти ва ҳордиқ ўртасида (Wорк & лифе баланcе) зарурий меъёрни социологик баҳолаш (касбий ижтимоийлашув, дискурс, ижтимоий тартиб) тизимини йўлга қўйилиши орқали йўқотилган ақлий ва жисмоний заҳираларнинг қайта тикланишига, емоционал ва касбий кўйишни олдини олишга еришилиши асослантирилган; 
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг давлат хизматига қабул қилинишида тенг ҳуқуққа ега бўлишини конституциявий жиҳатдан кафолатлаш лозимлиги асосида уларни ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиниши асослаб берилган;
давлат хизматчилари фаолиятида раҳбар ва жамоа ўртасида интеграция даражасини Лайкерт шкаласи бўйича ижтимоий масъулиятни оширишга йўналтирилган социологик ўлчаш мезонлари (жамоада бошқарувга алоқадорлик ҳисси, раҳбар ва ходим ўртасида ишонч даражасининг интенсивлиги, умумий мақсадга еришишда жамоавий идентиклик ҳисси) ишлаб чиқилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Давлат хизматчиси фаолиятини социологик баҳолашнинг замонавий ёндашувларини ўрганиш натижасида:
давлат хизматчисининг кенг жамоатчилик билан ишлаш самарадорлигини оширишга йўналтирилган аҳолининг ижтимоий кайфиятини кичик гуруҳларда социометрик ўлчаш (гуруҳдаги жипслик ва тарқоқлик, симпатия ва антипатия, инкор етилган) орқали уларнинг “халқ хизматчиси” сифатидаги ижтимоий мавқеининг мустаҳкамланиши асослантирилганлигига оид таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 14-октабрдаги “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя етилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 595-сонли қарори билан тасдиқланган давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидаларининг 2-боб (“Касбий маданиятга оид умумий одоб-ахлоқ қоидалари”) ва 3-бобларни (“Хизмат фаолиятига оид одоб-ахлоқ қоидалари”) ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг 2023-йил 16-январдаги ДБ73016773-сонли далолатномаси). Ушбу натижаларнинг амалиётга татбиқ етилиши натижасида давлат хизматчиларида ахлоқ-одоб нормаларига риоя қилишлари орқали юксак касбий маданиятни шакллантиришга хизмат қилиши белгилаб қўйилди. Бу еса жамоатчилик томонидан давлат фуқаролик хизматчиларига нисбатан ҳурмат ва ишончни ошириш каби ижобий фикрларнинг ривожланишига ва давлат фуқаролик хизматининг нуфузи ошишига хизмат қилади;
давлат хизматчиларини ишчанлик кўрсаткичларини янада ошириб боришда касбий фаолияти ва ҳордиқ ўртасида (Wорк & лифе баланcе) зарурий меъёрни социологик баҳолаш (касбий ижтимоийлашув, дискурс, ижтимоий тартиб) тизимини йўлга қўйилиши орқали йўқотилган ақлий ва жисмоний заҳираларнинг қайта тикланишига, емоционал ва касбий кўйишни олдини олишга еришилиши асослантирилганлигига оид таклифлардан 2022-йил 8-августда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги ЎРҚ–788-сонли қонунини ишлаб чиқишда фойдаланилган. Хусусан, ушбу қонуннинг 33-модда (“Давлат фуқаролик хизматини ўташ”) ва 36-модда (“Давлат фуқаролик хизматчиси фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш”) ларида давлат фуқаролик хизматчисининг давлат фуқаролик хизмати лавозимига тайинланган пайтдан еътиборан то давлат фуқаролик хизматчисининг фаолияти тугатилишигача бўлган жараёнда фаолият самарадорлигини баҳолаб борилиши белгилаб қўйилди (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмитасининг 2023-йил 14-январдаги 4-сонли далолатномаси). Ушбу натижаларнинг амалиётга татбиқ етилиши давлат фуқаролик хизматчиси фаолиятини баҳолаш усулини танлашда давлат органининг ўзига хос хусусиятларини еътиборга олиш, тегишли мезонлар ва ижтимоий сўровлар асосида баҳолаш орқали юқори самарадорликка еришиш имконини берган;
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг давлат хизматига қабул қилинишида тенг ҳуқуққа ега бўлишини конституциявий жиҳатдан кафолатлаш лозимлиги асосида уларни ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиниши асослаб берилган таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси янги лойиҳасининг 37-моддасини “Ўзбекистон фуқаролари давлат хизматига қабул қилинишда тенг ҳуқуққа ега” шаклида таҳрирлашда фойдаланилган (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси марказий кенгашининг 2022-йил 6-декабрдаги 01/01-249-сонли далолатномаси). Натижада Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг давлат хизматига киришда тенг ҳуқуқлилигини таъминлашга ва уни Конституциявий кафолатланишига хизмат қилади.
давлат хизматчилари фаолиятида раҳбар ва жамоа ўртасида интеграция даражасини Лайкерт шкаласи бўйича ижтимоий масъулиятни оширишга йўналтирилган социологик ўлчаш мезонлари (жамоада бошқарувга алоқадорлик ҳисси, раҳбар ва ходим ўртасида ишонч даражасининг интенсивлиги, умумий мақсадга еришишда жамоавий идентиклик ҳисси) ишлаб чиқилганлигига оид таклифлардан “Ёшлар давлат хизматида ишлаши ҳақида” мавзусида ўтказилган тадқиқот дастури ва анкетасидан методологик тавсия, қиёсий статистик маълумот сифатида фойдаланилди (“Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг 2022-йил 1-декабрдаги 01-16/269-сон далолатномаси). Натижада, давлат хизматчиси фаолиятини баҳолаш жараёнида хизматчининг профессионал фаолиятига, шахсий ва ишчанлик сифатларига баҳо бериш орқали унинг фаол самарадорлигини мониторинг қилиб бориш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish