Sayt test rejimida ishlamoqda

Отамуродова Мукаррам Ботурали қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I.    Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жаҳон медиаландшафтида сўз эркинлигига янги ёндашувлар ва уларнинг миллий масс-медиага интеграциялашуви», 10.00.09 – Журналистика (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Fil2012.
Илмий раҳбар: Тошпўлатова Назира Қурбоновна, филология фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.14.01.
Расмий оппонентлар: Дўстмухаммедов Хуршид, филология фанлари доктори, профессор; Матякубов Алишер, филология фанлари номзоди. 
Йетакчи ташкилот: Ўзбекистон жаҳон тиллари университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жаҳон медиаландшафтида сўз эркинлигига янги ёндашувлар ва уларнинг миллий масс-медиага интеграциялашуви юзасидан тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
сўз эркинлиги ҳуқуқи, унинг халқаро медиа маконда ахборот алмашинувига таъсири, оддий инсоний эҳтиёждан коммуникацион зарурат ва фундаментал ҳуқуқ даражасигача кўтарилишини таъминлаган омиллар асосида замонавий ахборий жамиятда унга глобал ҳуқуқ сифатида ёндашув шакллангани далилланган.   
глобал медиаландшафтда жамият очиқлигининг асосий мезонларидан бири бўлган сўз эркинлигининг таъминланганлик даражасини аниқлашда матбуот эркинлиги, медиа эркинлиги, медиа плюрализм, журналистлар хавфсизлиги ва гендер тенглиги каби индикаторлар қўлланилаётгани исботланган;   
сўз ва матбуот эркинлиги рейтингларини эълон қилувчи халқаро ташкилотлар томонидан маълумот йиғиш, муҳокама қилиш, саралаш, баҳо бериш босқичларида қўлланилган методларда субъектив ёндашув белгилари, қиёсий таҳлилнинг етарли эмаслиги ва дискурс анализда бир мутахассис фикрига таянилиши каби камчиликлар мавжудлиги аниқланган;
халқаро сўз ва матбуот эркинлиги индексларида ОАВ инфратузилмаси, ҳуқуқий ҳимояси ва ахборот очиқлиги каби йўналишларда ахборот узатиш қамрови ва тезлигининг пастлиги, медиа вакилларига нисбатан ҳуқуқий хавфларнинг юқорилиги ҳамда маълумот излаш, олиш ва тарқатишда чекловларнинг бартараф этилмагани каби камчиликлар аниқланиб, уларни ижобий ҳал қилиш ва тўғри ахборот сиёсатини олиб боришга эришишда давлат ташкилотлари ва ОАВ ўртасидаги муносабатлар шаффофлигини таъминлашга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши.  Жаҳон медиаландшафтида сўз эркинлигига янги ёндашувлар ва уларнинг миллий масс-медиага интеграциялашуви борасидаги хулоса ва амалий таклифлар асосида:
сўз эркинлиги ҳуқуқи, унинг халқаро медиа маконда ахборот алмашинувига таъсирини ўрганиш ва оддий инсоний эҳтиёждан коммуникацион зарурат ва фундаментал ҳуқуқ даражасигача кўтарилишини таъмиллаган омилларни хронологик таҳлил қилиш орқали олинган хулосалар ва замонавий ахборий жамият уни глобал ҳуқуқ сифатида қўллай бошлагани борасидаги изланиш ҳамда глобал медиаландшафтда жамият очиқлигининг асосий мезонларидан бири сифатида илгари сурилган сўз эркинлигининг таъминланганлик даражасини аниқлашда матбуот эркинлиги, медиа эркинлиги, медиа плюрализм, журналистлар хавфсизлиги ва гендер тенглиги каби индикаторлар қўлланаётганини аниқлаш мақсадида олиб борилган изанишлар натижаларини таҳлил қилиш орқали ишлаб чиқилган тавсиялардан “Халқ сўзи” – “Народное слова” қўшма таҳририятлари фаолиятида жорий қилинган (“Халқ сўзи” – “Народное слова” қўшма таҳририятларининг 2023 йил 9 мартдаги 19-сон маълумотномаси).  Натижада, тадқиқот таҳририят ходимларининг журналистик фаолият даврида ички цензурани енгиш бўйича янги  билим ва кўникмаларга эга бўлишига хизмат қилган;
сўз ва матбуот эркинлиги рейтингларини эълон қилувчи халқаро ташкилотлар фаолиятини қиёсий ўрганиш ва улар томонидан маълумот йиғиш, муҳокама қилиш, саралаш, баҳо бериш босқичларида қўлланилган методларда субъектив ёндашув белгилари, қиёсий таҳлилнинг етарли эмаслиги ва дискурс анализда бир мутахассис фикрига таянилиши каби камчиликлар мавжудлигини аниқлаш, халқаро сўз ва матбуот эркинлиги индексларида ОАВ инфратузилмаси, ҳуқуқий ҳимояси ва ахборот очиқлиги каби йўналишларда олиб борилган ўрганишлар натижасида ахборот узатиш қамрови ва тезлигининг пастлиги, медиа вакилларига нисбатан ҳуқуқий хавфларнинг юқорилиги ҳамда маълумот излаш, олиш ва тарқатишда чекловларнинг бартараф этилмагани каби камчиликларни аниқлаш натижасида олинган хулосалар Ўзбекистон Ахборот Агентлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Ахборот Агентлигининг 2023 йил 25 январдаги 01-23\58-сон маълумотномаси). Натижада, журналистларнинг сўз ва матбуот эркинлиги рейтинглари ҳақидаги билимларини ошириш ва ташкилот томонидан журналистлар хавфсизлигини таъминлаш, рақамли ҳуқуқлар, улардан фойдаланиш ва ҳимоясини амалга ошириш борасида билим ва кўникмаларини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқишда асос қилиб олинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish