Sayt test rejimida ishlamoqda

Усмонқулов Шерзод Усмонқуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


И. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Интегратив ёндашув асосида бўлажак информатика ўқитувчиларининг касбий-педагогик компетентлигини ривожлантириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика) (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2019.4.ПҳД/Пед430. 
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти. 
Илмий раҳбар: Закирова Феруза Махмудовна, педагогика фанлари доктори, профессор. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, ДСc.03/30.04.2021.Пед.82.03. 
Расмий оппонентлар: Aхмеджонов Дилмурод Ғуломович, техника фанлари доктори, доцент; Тўрайев Ботир Зокирович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД), профессор. 
Йетакчи ташкилот: Гулистон давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади интегратив ёндашув асосида бўлажак информатика ўқитувчиларининг касбий-педагогик компетентлигини ривожлантиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
бўлажак информатика ўқитувчиларининг касбий-педагогик компетентлиги мазмуни ва таркибий қисмлари курслар ичида мазмунли оптималлашувни таъминловчи технологик-лойиҳавий компонентни експериментал жараёнда горизонтал интеграсиялашув даражасига кўра мақбуллаштириш асосида такомиллаштирилган; 
бўлажак ўқитувчиларнинг интегратив ёндашув асосида касбий-педагогик компетентлигини ривожлантириш босқичлари ижтимоий-фундаментал, махсус-ихтисослик ва услубий-технологик каби босқичларни аралаш таълимнинг қайта алоқали муҳитида дидактик топшириқлар адаптивлашувини дифференсиал таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак информатика ўқитувчиларининг касбий-педагогик компетентлигини ривожлантириш усуллари графикли топшириқларни педагогик дастурларда қайта ишлашга ўргатувчи иш турларини талабаларнинг академик фаолият трайекториясида продуктив-дизайнли даражада қўллаш асосида такомиллаштирилган;
интегратив ёндашув орқали бўлажак информатика ўқитувчиларида касбий-педагогик компетентликнинг ривожланганлик даражаларини баҳолаш мезонлари ахборотни касбий таҳрирлашга интенсив тайёрловчи прагматик машқларни тезкор-прогностик ўқув муҳитида индивидуал-рефлексияда аниқлаштириш асосида ишлаб чиқилган.
ИВ.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак информатика ўқитувчиларининг гуманитар, табиий-илмий ва умумкасбий ўқув курслари интеграциясида касбий-педагогик компетентлигини ривожлантриш бўйича ишлаб чиқилган инновацион методик тизим, методика ҳамда услубий ва амалий таклифлар асосида: 
бўлажак информатика ўқитувчиларининг касбий-педагогик компетентлиги мазмуни ва таркибий қисмлари курслар ичида мазмунли оптималлашувни таъминловчи технологик-лойиҳавий компонентни експериментал жараёнда горизонтал интеграсиялашув даражасига кўра мақбуллаштириш бўйича таклифлар “ОТ-Aтех-2018-519 рақамли” “Компютер имитацион моделлар асосида виртуал ресурслар Wеб-иловасини дастурий таъминотини яратиш” амалий лойиҳасида ишлатилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022-йил 27-декабрдаги 02-07-4735/04-сон далолатномаси). Натижада бўлажак информатика ўқитувчиларини ахборот технологияларига оид фанларни касбга йўналтирилган ўқитиш бўйича юксак касбий-педагогик компетентлигини юқори даражага олиб чиқилган; 
бўлажак ўқитувчиларнинг интегратив ёндашув асосида касбий-педагогик компетентлигини ривожлантириш босқичлари ижтимоий-фундаментал, махсус-ихтисослик ва услубий-технологик каби босқичларни аралаш таълимнинг қайта алоқали муҳитида дидактик топшириқлар адаптивлашувини дифференсиал таъминлаш бўйича таклифлар олий таълим муассасалари талабалари учун мўлжалланган “Aлгоритмлар” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 24-августдаги 603-сонли буйруғига асосан берилган нашр гувохномаси). Натижада информатика ўқитиш методикаси соҳаси бўлажак информатика ўқитувчиларининг мутахассисликка оид касбий-педагогик компетентлигини амалиётда қўллаш имконияти яратилган;
бўлажак информатика ўқитувчиларининг касбий-педагогик компетентлигини ривожлантириш усуллари графикли топшириқларни педагогик дастурларда қайта ишлашга ўргатувчи иш турларини талабаларнинг академик фаолият трайекториясида продуктив-дизайнли даражада қўллашга оид таклифларидан “ОТ-Aтех-2018-519 рақамли” “Компютер имитацион моделлар асосида виртуал ресурслар Wеб-иловасини дастурий таъминотини яратиш” амалий лойиҳасида ишлатилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022-йил 27-декабрдаги 02-07-4735/04-сон далолатномаси). Натижада бўлажак информатика ўқитувчиларининг касбий-педагогик компетентлигини ривожлантиришга хизмат қилаган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish