Sayt test rejimida ishlamoqda

Джумабайева Саломат Камилжановнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


И.    Умумий маълумотлар. 
“Иқтисодий ва ижтимоий географияни ўқитишда статистик маълумотлардан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (география) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.ПҳД/Пед4107.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Ражабов Фурқат Турақулович, география фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, ДСc.03/30.04.2021.Пед.82.03. 
Расмий оппонентлар: Тожийева Зулхумор Назаровна, география фанлари доктори, профессор; Хайдарова Сурайё Aбдусаломовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД). 
Йетакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади иқтисодий ва ижтимоий географияни ўқитишда статистик маълумотларниниг фойдаланиш методикасини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
география машғулотларида диаграмма, график, жадвал каби статистик маълумотлардан фойдаланишнинг методик таъмойиллари талабалар когнитив фаолияти самарадорлигини доминант касбий компетенсияларига мувофиқ ошириш ҳамда статистик кўрсаткичлар билан ишлаш методикасини талабаларнинг индивидуал таълим трайекториясига нисбатан таълимий қўллаш асосида аниқлаштирилган;
географик масала ва машқларни бажаришда статистик маълумотлардан фойдаланиш методикаси ўқув жараёнини замонавий педагогик ёндашувларга мувофиқ оптималлаштириш ва фаннинг дидактик таъминотини модернизациялаш шароитида талабаларнинг географик амалий компетенсияларини замонавий педагогик парадигмаларга мувофиқ тизимли шакллантириш асосида такомиллаштирилган;
статистик маълумотлардан фойдаланишда талабаларнинг таянч ва фанга оид компетенсияларини шакллантиришнинг инновацион модели таълимнинг когнитив ва мотивацион компонентларини касбий ўзини англаш муҳитида қайта алоқаси идентивлигига ҳамда талабалар касбий ривожланишига нисбатан жараёнлар изчиллигига кўра прогрессив мониторингли қўллаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг статистик материаллар билан ишлаш тафаккурини такомиллаштиришга қаратилган дидактик, технологик ва креатив топшириқлар тизими инновацион таълим муҳити шароитида мустақил таълимни таълим сифатини баҳолашнинг изланишли, репродуктив ва продуктив мезонлари талабларига нисбатан оптимал мослаштириш асосида такомиллаштирилган. 
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Иқтисодий ва ижтимоий географияни ўқитишда статистик маълумотлардан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
талабалар когнитив фаолияти самарадорлигини доминант касбий компетенсияларига мувофиқ ошириш ҳамда статистик кўрсаткичлар билан ишлаш методикасини талабаларнинг индивидуал таълим трайекториясига нисбатан таълимий қўллаш асосида аниқлаштирилган география машғулотларда диаграмма, график, жадвал каби статистик маълумотлардан фойдаланишнинг методик таъмойилларига доир таклиф ва тавсиялар Узб-Инд-2021-89-сонли “Ўзбекистон ва Ҳиндистон қурғоқчил ва ярим қурғоқчил дарёлар ҳавзаларида сув тақчиллиги ҳамда қурғоқчилликка тоғонлар ва иқлим ўзгариши таъсирини баҳолаш”номли амалий лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетининг 2023 йил 15-майдаги 04/11-2900-сон маълумотномаси). Натижада, иқтисодий ва ижтимоий географияни ўқитишда статистик маълумотлардан фойдаланиш усулларини такомиллаштирилишига хизмат қилган;
географик масала ва машқларни бажаришда статистик маълумотлардан фойдаланиш методикасини ўқув жараёнини замонавий педагогик ёндашувларга мувофиқ оптималлаштириш ва фаннинг дидактик таъминотини модернизациялаш шароитида талабаларнинг географик амалий компетенсияларини замонавий педагогик парадигмаларга мувофиқ тизимли шакллантириш асосида такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика Фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида бажарилган A1-ХТ-0-92997 “Ёшларни тарихий, миллий ва умуминсоний қадриятларни уйғунлаштириш асосида маънавий-ахлоқий тарбиялаш муаммоси” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2023 йил 24 мартдаги 159-сон маълумотномаси). Натижада, иқтисодий ва ижтимоий география курслари бўйича таълим мазмунини модернизациялашнинг дидактик таъминоти такомиллаштирилган;
таълимнинг когнитив ва мотивацион компонентларини касбий ўзини англаш муҳитида қайта алоқаси идентивлигига ҳамда талабалар касбий ривожланишига нисбатан жараёнлар изчиллигига кўра прогрессив мониторингли қўллаш асосида такомиллаштирилган статистик маълумотлардан фойдаланишда талабаларнинг таянч ва фанга оид компетенсияларини шакллантиришнинг инновацион модели, инновацион таълим муҳити шароитида мустақил таълимни таълим сифатини баҳолашнинг изланишли, репродуктив ва продуктив мезонлари талабларига оптимал мослаштириш асосида такомиллаштирилган талабаларнинг статистик материаллар билан ишлаш тафаккурини такомиллаштиришга қаратилган дидактик, технологик ва креатив топшириқлар тизимига доир илмий тавсиялардан “Ўзбекистон” телерадиокомпаниясида ефирга узатиладиган “Тавсилот” маънавий-маърифий кўрсатувлари ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (ЎзМТРК “Ўзбекистон” телерадиоканали ДУКнинг 2023 йил 17 мартги 01-04/54-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг иқтисодий-географик ҳодисалар моҳияти, уларнинг ўзаро алоқадорлигига оид билим ва тушунчаларини бойитишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish