Sayt test rejimida ishlamoqda

Насимова Зарина Исомиддин қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Инновацион таълим шароитида олий таълим ташкилотлари талабаларининг танқидий фикрлашини ривожлантириш», 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.1.ПҳД/Пед4370. 
Илмий раҳбар: Aбдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, ДСс.03/30.01.2020.Пед.26.01.
Расмий оппонентлар: Хакимова Мухаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Aзизова Қизлархон Машрабовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД).
Йетакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади инновацион таълим шароитида олий таълим ташкилотлари талабаларининг танқидий фикрлашини ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим ташкилотлари талабаларининг танқидий фикрлашини ривожлантириш жараёни шахсий ва касбий муҳим сифатларни шакллантириш босқичларини дидактик интеграциялаш ҳамда ташкилий-функсионал имкониятларини дивергент ва конвергент тафаккур шаклларига босқичма-босқич адаптив уйғунлаштириш асосида ривожлантирилган;
талабаларнинг танқидий фикрлашини ривожлантириш модели касбий фаолиятнинг фронтал, индивидуал топшириқлар интеграцияси барқарорлигини таъминлашга қаратилган сифат кўрсаткичлари динамиклигига пропорсионал боғлиқлигини аниқлаш ва дидактик таъсир имкониятларига адекват мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
олий таълим ташкилотлари талабаларининг танқидий фикрлашини ривожлантириш модели тақдим етилган ўқув материалларини мантиқий ва диалектик фикр меъёрларига мос ўзлаштиришга йўналтирилган векторли фаолият траекториясини таълимий мақсадга вариатив мувофиқлаштириш асосида ривожлантирилган;
талабаларининг танқидий фикрлашини ривожлантириш мезонлари ўқув материалларини плюралистик қарашлар орқали ўзлаштириш, шахс рефлексивлигини унинг индивидуал еҳтиёжларига векторли йўналтириш ҳамда таҳлилий тафаккурнинг коммуникатив ва продуктив даражасини тадрижий ривожлантириш асосида такомиллаштирилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инновацион таълим шароитида олий таълим ташкилотлари талабаларининг танқидий фикрлашини ривожлантиришга доир тадқиқот натижалари асосида: 
олий таълим ташкилотлари талабаларининг танқидий фикрлашини ривожлантириш жараёни шахсий ва касбий муҳим сифатларни шакллантириш босқичларини дидактик интеграциялаш ҳамда ташкилий-функсионал имкониятларини дивергент ва конвергент тафаккур шаклларига босқичма-босқич адаптив уйғунлаштириш асосида ривожлантиришга оид тавсиялар “Умумий педагогика” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 13 майдаги 166-сон буйруғига асосан берилган 166-126 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада олий таълим ташкилотларида инновацион таълим шароитида талабаларининг танқидий фикрлашини ривожлантириш жараёнининг педагогик имкониятларини таҳлил етиш имкони яратилган.
талабаларнинг танқидий фикрлашини ривожлантириш модели касбий фаолиятнинг фронтал, индивидуал топшириқлар интеграцияси барқарорлигини таъминлашга қаратилган сифат кўрсаткичлари динамиклигига пропорсионал боғлиқлигини аниқлаш ва дидактик таъсир имкониятларига адекват мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Умумий педагогика” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 13 майдаги 166-сон буйруғига асосан берилган 166-126 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада талабаларнинг танқидий фикрлашини дивидент ва конвергент тафаккур шаклларини уйғунлаштириш асосида такомиллаштириш самарадорли ошган. 
олий таълим ташкилотлари талабаларининг танқидий фикрлашини ривожлантириш модели тақдим етилган ўқув материалларини мантиқий ва диалектик фикр меъёрларига мос ўзлаштиришга йўналтирилган векторли фаолият траекториясини таълимий мақсадга вариатив мувофиқлаштириш асосида ривожлантиришга оид тавсиялар “Умумий педагогика” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 13 майдаги 166-сон буйруғига асосан берилган 166-126 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада талабаларнинг инновацион таълим шароитида танқидий фикрлашини ривожлантиришнинг моделини такомиллаштиришга шароит яратилган.
талабаларининг танқидий фикрлашини ривожлантириш мезонлари ўқув материалларини плюралистик қарашлар орқали ўзлаштириш, шахс рефлексивлигини унинг индивидуал еҳтиёжларига векторли йўналтириш ҳамда таҳлилий тафаккурнинг коммуникатив ва продуктив даражасини тадрижий ривожлантириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Умумий педагогика” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 13 майдаги 166-сон буйруғига асосан берилган 166-126 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада талабаларнинг танқидий фикрлашини инновацион таълим шароитида ривожлантириш механизмларини ривожлантириш имкони кенгайтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish