Sayt test rejimida ishlamoqda

Саидмуратова Малоҳат Бахтиёровнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи):
«Болаларда китоб ўқишга қизиқишни шакллантиришнинг психологик хусусиятлари», 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Риваожланиш психологияси (психология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2020.2.ПҳД/П195.
Илмий раҳбар: Нишанова Замира Таскарайевна, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи:Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, ПҳД.03/30.12.2021.П.26.02.
Расмий оппонентлар: Aбдурасулов Рустам Aбдураимович, психология фанлари доктори, профессор; Салиева Дилором Aбдуллайевна, психология фанлари номзоди, доцент.
Йетакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади болаларда китоб ўқишга қизиқиш шаклланишининг психологик хусусиятларини емпирик жиҳатдан ўрганиш ҳамда уларда китобсеварликни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни такомиллаштириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
    ўқувчиларда китоб ўқишга қизиқишнинг намоён бўлишига кўра, «ҳақиқий китобхон» ва «китобсевар» ўқувчи образи шаклланишига оила аъзоларининг китобга муносабати таъсири, мутоалаа қилишнинг рефлексив компонентини кучайтирганлиги туфайли ёшга оид индивидуал психологик фарқланиши мавжудлиги далилланган;
    кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда китоб ўқишга қизиқиш шаклланиши асар қаҳрамонларини семантик дифференсиациялаш ва идентификацияланиши ўқув мотивларини баҳолашда ички мотивларнинг устуворлиги таъминлаганлиги туфайли боладаги креатив тафаккурга тўғри пропорсионал ривожланиши исботланган;
    ўсмирлардаги китоб ўқишга қизиқиш шаклланиши китобсеварликнинг «онг-фаолият-мулоқот» компонентларини ўзаро интеграцияси креатив тафаккурнинг ижтимоий муносабатларга йўналганлигини кучайтирганлиги туфайли ёшга оид хусусиятга боғлиқ равишда ўқув мотивларининг намоён бўлишида ижобий боғланиш мавжудлиги далилланган;
     ўқувчиларда китоб ўқишга қизиқишни шакллантириш учун «образ-тушунча», «образ-ҳиссиёт» ассоциатив типларини китобга нисбатан емоционал муносабат орқали ривожланишига коррексион-адаптив таъсир етиш муҳимлигига кўра «Китобдан яхши дўст йўқ» комплекс усулни киритиш самарали еканлиги далилланган. 
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Болаларда китоб ўқишга қизиқишни шакллантиришнинг психологик хусусиятлари бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
ўқувчиларда китоб ўқишга қизиқишнинг намоён бўлишига кўра, «ҳақиқий китобхон» ва «китобсевар» ўқувчи образи шаклланишига оила аъзоларининг китобга муносабати таъсири, мутоалаа қилишнинг рефлексив компонентини кучайтирганлиги туфайли ёшга оид индивидуал психологик фарқланиши мавжудлиги далилланган илмий маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йили 4 апрелдаги ПМ13-сон буйруғига асосан «Онтогенез психологияси ва дифференсиал психология» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йили 4 апрелдаги ПМ13-М-сон маълумотномаси). Натижада педагог-психологларнинг ўқувчиларда китоб ўқишга қизиқишини шакллантиришнинг динамик ва ёшга оид хусусиятларини прогнозлаш имкониятини такомиллаштиришга еришилган;;
кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда китоб ўқишга қизиқиш шаклланиши асар қаҳрамонларини семантик дифференсиациялаш ва идентификацияланиши ўқув мотивларини баҳолашда ички мотивларнинг устуворлиги таъминлаганлиги туфайли боладаги креатив тафаккурга тўғри пропорсионал ривожланиши исботланган илмий тавсиялар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йили 4 апрелдаги ПМ13-сон буйруғига асосан «Онтогенез психологияси ва дифференсиал психология» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йили 4 апрелдаги ПМ13-М-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг жорий етилиши натижасида педагог-психологларнинг ўқувчиларида китоб ўқишга қизиқиш шаклланиш шарт-шароитлари ва механизмларини ривожлантиришга оид билимларини бойитиш имконияти пайдо бўлган;
ўсмирлардаги китоб ўқишга қизиқиш шаклланиши китобсеварликнинг «онг-фаолият-мулоқот» компонентларини ўзаро интеграцияси креатив тафаккурнинг ижтимоий муносабатларга йўналганлигини кучайтирганлиги туфайли ёшга оид хусусиятга боғлиқ равишда ўқув мотивларининг намоён бўлишида ижобий боғланиш мавжудлиги далилланган илмий тавсиялар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йили 4 апрелдаги ПМ13-сон буйруғига асосан «Оила психологияси» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йили 4 апрелдаги ПМ13-М-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак педагог-психолог мутахассисларни китоб ўқишга қизиқишни шакллантириш психологиясига оид ўқув машғулотлари мазмунини такомиллаштиришга еришилган;
ўқувчиларда китоб ўқишга қизиқишни шакллантириш учун «образ-тушунча», «образ-ҳиссиёт» ассоциатив типларини китобга нисбатан емоционал муносабат орқали ривожланишига коррексион-адаптив таъсир етиш муҳимлигига кўра «Китобдан яхши дўст йўқ» комплекс усулни киритиш самарали еканлиги далилланган илмий тавсиялар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йили 4 апрелдаги ПМ13-сон буйруғига асосан «Консултатив психология ва психокоррексия» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йили 4 апрелдаги ПМ13-М-сон маълумотномаси). Мазкур моделнинг жорий етилиши натижасида бўлажак психолог кадрларнинг ўқувчиларда китобсеварликни ривожлантириш, борасидаги амалий кўникмаларини шакллантириш мақсадида «Консулътатив психология ва психокоррексия» ўқув фани доирасидаги мавзулар мазмуни ва ўқув услубий мажмуа такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish