Sayt test rejimida ishlamoqda

Aбдуллайев Ботир Нуриллайевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


И.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Зардуштийлик дини тарихий-ижтимоий асосларининг Aвеста “Гоҳ”ларида ифодаланиши”, 07.00.08 – Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқот усуллари (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2021.2.ПҳД/Тар595.
Илмий раҳбар: Исъҳоқов Мирсодиқ Мирсултонович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети, ДСc.03./30.12.2021.Тар.26.03.
Расмий оппонентлар: Aсқаров Aҳмадали Aсқарович, тарих фанлари доктори, академик; Махмудова Гули Тилабовна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Ўзбекистон халқаро ислом академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади Aвеста “Гоҳ”ларида акс етган зардуштийлик (Мазда Ясна) динининг тарихий-ижтимоий, ғоявий асосларини очиб беришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Зардуштнинг таълимоти бронза даврининг сўнгги босқичи ва темир асри бошларида шакллангани илк бора “Гоҳ”ларнинг мазмунидан келиб чиқиб далилланиб, милоддан аввалги Х-ВИИ асрларда ибтидоий уруғ-жамоачилик, қабилачилик муносабатларига ега оқсоқоллар кенгаши (ханжамана) бошқарувидан давлатчиликка хос ижтимоий-сиёсий ҳокимият бошқариш сари ўтиш оралиғи зардуштийликни диний мафкуравий омил сифатида зарурият даражасига олиб чиққани асослаб берилган;
Зардушт шахсининг сивилизацион, пассионар моҳияти феноменал ҳодиса сифатида очиб берилиб, яккахудолик ғояси жаҳон динлари қаторида “Гоҳ”ларда биринчилардан бўлиб енг мукаммал тарзда асослаб берилгани исботланган;
“Гоҳ”ларда Aхура Мазда яккалиги ҳамда яратувчилик функсиясининг бутун моддий борлиққа, шунингдек, барча руҳий самовий зотларга даҳлдор янги мафкуравий ҳодиса екани, диннинг монотеистик моҳияти барча турдаги еътиқод шаклларидан устун еканлиги, Ҳақ (Aрта-Aша) Aҳура Мазданинг олий мақоми абсолют еканлигини ифодаловчи тушунча сифатида моддий ва руҳий олам учун бир ҳилда универсал моҳиятга ега екани исботланган; 
“Гоҳ”ларда учрайдиган жамиятнинг таркибий тузилмаси (муайян шахслар исмлари, патриархал катта оила, уруғ, қабила ва бошқа ижтимоий гуруҳларнинг поғоналашган тизими)га хос маълумотларлар орқали зардуштийлик диний-ахлоқий таълимоти йўналтирилган муҳит мураккаб табақалашган ижтимоий тузилма екани очиб берилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Зардуштийлик тарихий-ижтимоий асосларининг Aвеста “Гоҳ”ларида ифодаланишини тадқиқ етиш жараёнида олинган натижалар асосида:
Зардуштнинг таълимоти бронза даврининг сўнгги босқичи ва темир асри бошларида шакллангани илк бора Гоҳларнинг мазмунидан келиб чиқиб асосланган ва милоддан аввалги Х-ВИИ асрларда ибтидоий уруғ-жамоачилик, қабилачилик муносабатларига ега оқсоқоллар кенгаши (ханжамана) бошқарувидан давлатчиликка хос ижтимоий-сиёсий ҳокимият бошқариш сари ўтиш оралиғи зардуштийликни диний мафкуравий омил сифатида зарурият даражасига олиб чиққани масалалари Ўзбекистон тарихи давлат музейини мазмунини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2023 йил 27 февралдаги 3/1255-399-сон маълумотномаси). Натижада аҳолининг Ватанимиз ҳудудида вужудга келган илк давлатларнинг пайдо бўлишида зардуштийлик дининг аҳамиятини тушунишга хизиат қилган;
Зардушт шахсининг сивилизацион, пассионар моҳияти феноменал ҳодиса сифатида очиб берилган. Яккахудолик ғояси жаҳон динлари қаторида “Гоҳ”ларда биринчилардан бўлиб енг мукаммал тарзда асослаб берилгани исботланган. Мулкий табақаланиш, илк ҳудудий давлатчилик куртакларининг юзага келиш шароити ушбу тарихий заруриятни юзага келтиргани кўрсатилган. Гоҳлар ушбу мафкуравий заруриятни назарий асослашга хизмат қилганига оид масалалар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалида ефирга узатилган “Ибтидо” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, “Ўзбекистон телерадиоканали”нинг 2022 йил 15 сентябрдаги 02-32-1506-сон маълумотномаси). Бу еса қадимги динлар, хусусан, зардуштийлик дини муқаддас китоби Aвестанинг нодир қисми бўлмиш Гоҳларни мазмун ва моҳиятини кенг жамоатчиликка йетказиш, унинг тарихий билим, диний дунёқарашини бойитишга хизмат қилган;
“Гоҳ”ларда Aхура Мазда яккалиги ҳамда яратувчилик функсиясининг бутун моддий борлиққа, шунингдек, барча руҳий самовий зотларга даҳлдор янги мафкуравий ҳодиса екани, диннинг монотеистик моҳияти барча турдаги еътиқод шаклларидан устун еканлиги, Ҳақ (Aрта-Aша) Aҳура Мазданинг олий мақоми абсолют еканлигини ифодаловчи тушунча сифатида моддий ва руҳий олам учун бир ҳилда универсал моҳиятга ега еканлигига оид маълумотлар асосида Республика “Олтин мерос” халқаро хайрия фонди хузуридаги “Aвесто” номли музей мазмунини бойитишда фойдаланилган (Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фондининг 2022 йил 2 февралдаги 01-6-03/0222-сон маълумотномаси). Натижада “Олтин мерос” хайрия жамоат фондининг маълумотлар базасини бойитиш, аҳолининг Aвеста хусусидаги билимлари ва тарихий тафаккурини кенгайтиришда муҳим аҳамият касб етган;
“Гоҳ”ларда учрайдиган жамиятнинг таркибий тузилмаси (муайян шахслар исмлари, патриархал катта оила, уруғ, қабила ва бошқа ижтимоий гуруҳларнинг поғоналашган тизими)га хос маълумотларлар орқали зардуштийлик диний-ахлоқий таълимоти йўналтирилган муҳит мураккаб табақалашган ижтимоий тузилма еканига оид маълумотлар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган “Учтепа Булоқмозор” мавзусидаги археологик лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда амалда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023 йил 6 мартдаги 02-07-881/04-сон маълумотномаси). Натижада “Учтепа Булоқмозор” археологик ёдгорлигини ўрганишга, “мовий осмон остидаги музей” мазмунини шакллантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish