Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахимова Гулчехра Собиржоновнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 


И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда саноат корхоналари фаолиятининг екологик ҳолатга таъсири (1945-1980йй)”, 07.00.01. – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.4.ДСc/Тар132.
Илмий раҳбар: Юнусова Хуршида Еркиновна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, ДСc.03/30.12.2019.Тар.01.04.
Расмий оппонентлар: Мусайев Нуриддин Умрзақович, тарих фанлари доктори, профессор; Бобожонова Дилором Бобожоновна, тарих фанлари доктори, профессор; Комилов Ойбек Камилович, тарих фанлари доктори, профессор
Йетакчи ташкилот номи: Тошкент молия институти 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади ХХ асрнинг 45-80 йиллари Ўзбекистонда саноат тармоқлари ривожланишининг республика екологик ҳолатига таъсири ва оқибатларини тарихийлик жиҳатдан илмий асослашдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
саноат корхоналари атмосферага чиқарган заҳарли чанглардан Чирчиқ, Олмалиқ, Навоий вилоятларида двуоксит азот миқдори ортиб кетгани, заҳарли ташлама сувларнинг қайта ишланмасдан оқизилиши Самарқанд, Навоий, Фарғона водийси ва Тошкент вилояти шаҳарларидаги сув ҳавзалари юзасини пилла қурти, серипин, стрептокок-бомбикус каби заҳарли моддалар билан қопланиши, Қорақалпоғистон, Хоразм, Қашқадарё вилоятларида тупроқ ерозиясининг кучайишига олиб келгани аниқланган; 
саноат корхоналарида техник таўминотни назорат қилувчи мутахассисларнинг йетишмаслиги, чиқинди тозалаш ускуналарининг ескигани, нефт қолдиқларининг сувга ташланиши, радиоактив моддалар очиқ ҳолда қолиб кетишининг олди олинмагани натижасида республиканинг Сурхондарё, Қашқадарё ва Навоий вилоятлари ҳудудларида чорва молларнинг тери, ўз вазнини кўтара олмаслик, шох ва тишларнинг тўкилиши каби кассаликларга олиб келгани ҳамда Фарғона водийси ва Зарафшон воҳасида сувости ўсимликлари ва ҳайвонлар турларининг йўқолиб, нобуд бўлишига олиб келгани далилланган; 
аҳоли орасида Навоий вилоятида тиф, ич терлама касалликлари; Сурхондарё вилояти ҳамда Қорақалпоғистонда болаларнинг ногирон туғилиши ва янги туғилган чақалоқларнинг ўлими; Aнгрен шаҳрида ўпка, ошқозон-ичак касалликлари; Наманган, Aндижон, Қўқон, Чирчиқда моляр касаллиги тарқалиши юқори бўлгани ҳамда бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида 1980-йиллар охирига келиб, маҳаллий аҳоли томонидан норозилик ҳаракатлари ўтказилгани исботланган; 
нефт-газ соҳаси саноат корхоналари ишчилари орасида тирноқ тўкилиши, танглай йемирилиши, ўпкада пардаларнинг пайдо бўлиши каби касалликларнинг ортиб боргани натижасида ишчиларнинг ижтимоий фаоллиги, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифати пасайиб кетишига олиб келгани аниқланган; 
Иккинчи жаҳон урушидан кейинги йилларда Навоий, Aнгрен, Самарқанд вилоятларида жойлашган уран, волфрам ва молибден конларида мутахассисларнинг йетишмаслиги, хатто нурдан ҳимояланиш учун шароит яратилмагани натижасида ҳарбий асирлар меҳнатидан фойдаланилгани, бундай конлар жойлашган ҳудудларда радиактив нурларннг юқорилигидан маҳаллий аҳоли яшаб турган йерларини ташлаб кетишга мажбур бўлгани очиб берилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ХХ асрнинг 45-80 йиллари Ўзбекистонда саноатлаштириш сиёсатининг республикада ичимлик суви, атмосферанинг ифлосланиши, екологик ҳалокатларнинг трансчегаравий ифлосланиш муаммосини келтириб чиқаргани, Тошкент вилоятининг Aнгрен, Оҳангарон, Чирчиқ, Олмалиқ каби шаҳарларида мавжуд саноат корхоналарининг атроф-муҳит ва аҳоли саломатлигига таъси-ри, тупроқнинг ифлосланишига олиб келганига оид натижалардан Қўқон педагогика институтида бажарилган Йевропа Иттифоқининг “ЕРAСМУС+” лойиҳаси МоделҲЕД 561837 бўлимида бажарилган «Институт ва университетларда соғлиқни сақлашга оид фанларни модернизациялаш» мавзусидаги грант лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 24 ноябрдаги 89.03.4911-сон маълумотномаси). Натижада, атроф-муҳит бузилишининг олдини олиш, она ва бола саломатлиги муҳофазасига доир маълумотларни таълим жараёнига интеграциялашда муҳим манба сифатида хизмат қилган;
Ўзбекистоннинг семент ишлаб чиқариш корхоналарида санитария-гигийеник муҳофазалаш тизимларини йўлга қўйилмаслиги оқибатида ишлаб келаётган ишчи-ходимлар корхона чангларидан азият чекиб келгани, ишчилар орасида накариоз, пародонт тўқимаси касалликлари кенг тарқалгани, Олмалиқ ва Оҳангарон шаҳарларининг кимё саноат корхоналари санитария-гигийеник талабларга жавоб бермаслиги, заҳарли чанг ва газлардан биринчи навбатда ишчи-ходимлар қўлида турли яраларпайдо бўлгани, ўпка касалликлари кўпайгани ҳақидаги натижалардан И.Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетида бажарилган “ЁОТ-Aтех-2018-206 Корхонада мехнат хавфсизлигига таъсир етувчи салбий факторларни йўқотишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш” мавзусидаги грант лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 9 декабрдаги 89.03.5160-сон маълумотномаси). Натижада, совет давлати ҳукмронлиги йилларида кимё саноат корхоналари санитария-гигийеник талабларга жавоб бермаганини таълим жараёнига интеграциялашда муҳим манба сифатида хизмат қилган;
Сурхондарё вилоятининг Узун, Денов туманларидаги екологик вазият, Оролбўйи минтақаларига Aмударё, Сирдарё сувларида оқиб келган чиқиндиларнинг тупроқ таркиби, иқлим ўзгаришига сабаб бўлгани, аҳоли орасида турли юқумли касалликлар кўпайиши ҳақидаги натижалардан Ўзбекистон Республикаси Миллий Телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон тарихи” каналидаги тақдимотда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Миллийтелерадиокомпаниясининг 2020 йил 27 октабрдаги 02-40-1010-сонли, 2021 йил 31 майдаги 02-10-864-сон маълумотномалари). Натижада, ёшлар ва кенг томошабинларнинг совет давлати ҳукмронлиги йиллирида атроф-муҳит масаласига бўлган муносабат ҳақида тасаввурларини кенгайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish