Sayt test rejimida ishlamoqda

Қаршиев Ислом Махмараҳим ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Сурхон-Шеробод воҳаси қўнғиротларининг ҳудудий жойлашуви ва этномаданий хусусиятлари”, 07.00.07 – Этнография, этнология ва антропология (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Таr1155.
Илмий раҳбар: Турсунов Сайпулла Нарзуллаевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети. PhD.03/30.12.2019.Таr.78.02. 
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Улуғбек Сайданович, тарих фанлари доктори, профессор; Усмонов Муртоз Шодиевич, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Йетакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади Сурхон-Шеробод воҳаси қўнғиротларининг ҳудудий жойлашуви ва этномаданий хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Сурхон-Шеробод воҳаси қўнғиротларининг Бойсун, Бандихон, Қизириқ, Шеробод, Музробот, Ангор ҳудудлдаридаг жойлашувидаги этник таркиби ва қабилавий шажаралари, янги этник бирликлар пайдо бўлишининг ижтимоий ҳаётга таъсири, шунингдек, бу ҳудуд этнослар орасида шаклланган ўзаро этномулоқот макони бўлганлиги аниқланган;
қўнғиротларнинг этнохўжалик хусусиятлари ва  ижтимоий-иқтисодий омиллар, фаол хўжалик-маданий муносабатлар таъсирида динамик тарзда ўзгариб, умумминтақавий характер касб этганлиги, чорвачиликдан деҳқончиликка ўтиш босқичлари, ўтроқлашув жараёнидаги муаммолар, хўжалик ҳаётида деҳқончилик, боғдорчилик, суғориш тизимидаги инновацион ўзгаришлар далилланган; 
ХIХ аср охири – ХХ асрнинг охирида воҳа қўнғиротларининг хўжалигида чорвачиликнинг ўрни юқори бўлганлиги, уй ҳунармандчилигида ёғочсозлик, кулолчилик, мисгарлик етакчи ўринда турганлиги аниқланган;
ўзбек қўнғиротлари анъанавий турар-жойларининг ўтов ҳолатидан пахса, ғишт, тош уйлар билан алмашинуви, маданий ҳаммомлар, маиший хизмат кўрсатиш, уй-рўзғор, ошхона жиҳозлари ўзгаришининг ўзига хос жиҳатлари, қўнғиротларга хос қадимий анъаналарнинг замонавийлашув жараёнлари, маросимий таомларининг тайёрланиши, анъанавий кийимлар ва зеб-зийнат буюмлари билан боғлиқ қарашлар далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Сурхон-Шеробод воҳаси қўнғиротларининг ҳудудий жойлашуви ва этномаданий хусусиятлари” мавзуси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижаси асосида:
Сурхон-Шеробод воҳаси қўнғиротлари анъанавий тураржойларининг ўтов ҳолатидан пахса, ғишт, тош уйлар билан алмашинуви, маданий ҳаммомлар, маиший хизмат кўрсатиш, уй-рўзғор, ошхона жиҳозлари ўзгаришининг ўзига хос жиҳатлари, қўнғиротларга хос қадимий анъаналарнинг замонавийлашув жараёнлари, маросимий таомларининг тайёрланиши, анъанавий кийимлар ва зеб-зийнат буюмлари билан боғлиқ қарашлар ҳақидаги маълумотлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканали ДУК фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканали ДУК нинг 2022 йил 7 июндаги 06-31-849-сон маълумотномаси). Бу эса, ўзбек қўнғиротлари анъанавий тураржойларининг ўзига хос жиҳатлари ва анъанавий жиҳатлари, маросимий таомларининг тайёрланиши, тановули, анъанавий кийимлари ва зеб-зийнат буюмлари билан боғлиқ эътиқодий қарашларини дала этнографик материаллар асосида ёритишга хизмат қилган;
Сурхон-Шеробод воҳаси қўнғиротларининг Бойсун, Бандихон, Қизириқ, Шеробод, Музробот, Ангор ҳудудлдаридаг жойлашувидаги этник таркиби ва қабилавий шажаралари, янги этник бирликлар пайдо бўлишининг ижтимоий ҳаётга таъсири, шунингдек, бу ҳудуд этнослар орасида шаклланган ўзаро этномулоқот макони бўлганлиги, ХIХ аср охири – ХХ асрнинг охирида воҳа қўнғиротларининг хўжалигида чорвачиликнинг ўрни юқори бўлганлиги, уй ҳунармандчилигида ёғочсозлик, кулолчилик, мисгарлик етакчи ўринда турганлиги тўғрисидаги маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат маркази фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат марказининг 2023 йил 23 январдаги 14-сон маълумотномаси). Натижаларнинг қўлланиши Ўзбекистоннинг моддий ва номоддий маданий меросини кенг тарғиб қилиш ҳамда мамлакатимизнинг жанубий минтақаларида этнотуризмни ривожлантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish