Sayt test rejimida ishlamoqda

Дуланов Отабек Юлдашевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Сурхон воҳаси юз (жуз) ларнинг ҳудудий жойлашуви ва этномаданий хусусиятлари (ХVIII аср ва ХХ аср бошлари)”, 07.00.07-Этнография этнология ва антропология (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Таr1152.
Илмий раҳбар: Турсунов Сайпулла Нарзуллаевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети. PhD.03/30.12.2019.Таr.78.02. 
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Улуғбек Сайданович, тарих фанлари доктори, профессор; Қурбонова Манзила Бакиевна, тарих фанлари номзоди, доцент. 
Йетакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади Сурхон воҳаси юз (жуз)ларнинг ҳудудий жойлашуви ва этномаданий хусусиятларини (ХVIII аср ва ХХ аср бошлари) очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Сурхон воҳасида яшовчи юз (жуз)ларининг асосан қарапчи, туркманжуз, марқа, вахтамғали ва жилонтамғали уруғларидан ташкил топганлиги, уларнинг ўтроқлашув жараёни XIX аср охири – XX аср бошларида тугалланганлиги далилланган;
Юз (жуз)лар тарқалган ҳудудларда деҳқончилик билан боғлиқ “хайрихудойи”, “обло барака”, “шохмойлар”, “ҳашар оши”, “чош қурди” каби маросимлар ўтказилганлиги, қўйларнинг тана ва думба тузилишига қараб “капкир думба”, “ойна думба” ва “шалпи думба” каби турларга бўлиниши аниқланган;
аҳолининг гуваладан қилинган уйлари “бўрикалла”, “шапати” деб аталганлиги, усти бўйра билан ёпилган капани “хос капа” ва “чум” деб аталганлиги, кигиз гиламларнинг “туғдонагул”, “тақиргул”, “туғма бақа”, “гажакгул”, “гултайлама”, “қирқдонагул”, “шохмола”, “қирдўнгил”, “олтидўнгил” каби турлари кенг тарқалганлиги далилланган;
ХVIII аср ва ХХ аср бошларида аҳоли томонидан “зоғора нон”, “арпа нон”, “тариқ нон”, “тариқ зоғора”, қурғоқчилик йилларида “кепак нон” тайёрланганлиги, шунингдек, нон маҳсулотларидан “оби нон”, “жиззали нон”, “сутли нон”, “патир нон”, “қозон патир”, “ёғли нон”, “лочира нон” каби турлари машҳур бўлганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сурхон воҳасида юз (жуз) ларнинг ҳудудий жойлашувидаги этник ўзига хослик (ХVIII аср  ва ХХ аср бошлари) моддий маданиятининг трансформацион жараёнларида тутган ўрнини илмий ўрганиш юзасидан тўпланган маълумотлар асосида: 
Сурхон воҳасида яшовчи юз (жуз)ларининг асосан қарапчи, туркманжуз, марқа, вахтамғали ва жилонтамғали уруғларидан ташкил топганлиги, уларнинг ўтроқлашув жараёни XIX аср охири – XX аср бошларида тугалланганлиги, шубк даврда аҳоли томонидан “зоғора нон”, “арпа нон”, “тариқ нон”, “тариқ зоғора”, қурғоқчилик йилларида “кепак нон” тайёрланганлиги, шунингдек, нон маҳсулотларидан “оби нон”, “жиззали нон”, “сутли нон”, “патир нон”, “қозон патир”, “ёғли нон”, “лочира нон” каби турлари машҳур бўлганлиги тўғрисидаги маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” каналида “Сурхон воҳаси юзлари моддий маданияти” мавзусидан фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2022 - йил 14 - июндаги 02-06-921-сон маълумотномаси). Бу эса воҳа аҳолиси ўзбеклари моддий маданиятида икки муҳим фактор, яъни ўтроқ деҳқончилик ва чорвачилик маданиятига хос хусусиятлар мужассамлашганлиги ҳамда минтақа маданияти ушбу икки маданиятлар уйғунлашуви асосига қурилганлигини тарғиб қилишга хизмат қилган;
Юз (жуз)лар тарқалган ҳудудларда деҳқончилик билан боғлиқ “хайрихудойи”, “обло барака”, “шохмойлар”, “ҳашар оши”, “чош қурди” каби маросимлар ўтказилганлиги, қўйларнинг тана ва думба тузилишига қараб “капкир думба”, “ойна думба” ва “шалпи думба” каби турларга бўлиниши тўғрисидаги, аҳолининг гуваладан қилинган уйлари “бўрикалла”, “шапати” деб аталганлиги, усти бўйра билан ёпилган капани “хос капа” ва “чум” деб аталганлиги, кигиз гиламларнинг “туғдонагул”, “тақиргул”, “туғма бақа”, “гажакгул”, “гултайлама”, “қирқдонагул”, “шохмола”, “қирдўнгил”, “олтидўнгил” каби турлари кенг тарқалганлиги тўғрисидаги маълумотлардан Республика маънавият ва маърифат марказида ташкил этилган танловда “Сурхон воҳаси миллий моддий маданиятида юзларни анъанавий хўжалиги” мавзусидаги маълумотлардан фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2023 йил 13 февралдаги 42-сон маълумотномаси). Натижада Сурхон воҳасининг юз (жуз) аҳолиси моддий маданиятининг ўрганилаётган даврда содир бўлган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ўзгаришлар таъсирида трансформациялашуви ҳамда анъанавий моддий маданиятга кириб келган турли-туман инновациялар ҳамда уларнинг миллийлашуви омилларини тарғиб қилишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish