Sayt test rejimida ishlamoqda

Мадаминов Санжарбек Махмуджон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


И.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Ишчи валларининг айланиш марказлари симметрик ҳаракатланувчи валикли машина тишли-ричагли дифференсиал узатиш механизмининг таҳлили ва синтези», 05.02.02 – Механизмлар ва машиналар назарияси. Машинашунослик ва машина деталлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2020.2.ПҳД/Т1764.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Aбдукаримов Aбдусалам, техника фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-қурилиш институти, ПҳД.03/30.12.2019.Т.90.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Кенжабойев Шукуржон Шарипович, техника фанлари доктори, доцент;
Нематов Еркин Ҳамройевич техника фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД), доцент.
Йетакчи ташкилот номи: Aндижон машинасозлик институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамуятга молик.
ИИ.    Тадқиқотнинг мақсади ишчи валларининг айланиш марказлари симметрик ҳаракатланувчи валикли машина тишли-ричагли дифференсиал узатиш механизмини ишлаб чиқиш ва параметрларини асослашдан иборат.
ИИИ.     Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ишчи валларининг айланиш марказлари симметрик ҳаракатланувчи валикли машина учун ўқлараро масофаси ўгарганда валларнинг синхрон айланишини таъминлайдиган янги тишли-ричагли дифференсиал узатиш механизми конструксияси ишлаб чиқилган; 
йетакчи ва йетакланувчи тишли ғилдиракларнинг айланиш марказлари симметрик ҳаракатланувчи тишли-ричагли дифференсиал узатиш механизмининг ўқлараро масофаси ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда, механизм характерли нуқталарининг чизиқли ва бурчак тезликлари, тезланишлари ҳамда узатиш нисбатини аниқлаш имконини берадиган математик модел ишлаб чиқилган;
дифференсиал механизмдаги оралиқ тишли ғилдиракларнинг рационал геометрик ўлчамларини аниқлаш имкониятини берадиган математик боғланиш йетакчи ва йетакланувчи тишли ғилдиракларининг ўқлараро масофаси ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган;
кафолат тирқиши, ишчи валлар диаметрлари, босим бурчаклари ва механизм ҳолатининг ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда йетакчи ва йетакланувчи тишли ғилдиракларининг айланиш марказлари симметрик ҳаракатланувчи тишли-ричагли дифференсиал узатиш механизмини синтезлаш методикаси ишлаб чиқилган.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ишчи валларининг айланиш марказлари симметрик ҳаракатланувчи валикли машина тишли-ричагли дифференсиал узатиш механизми ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
ишчи органлари қўшимча қўзғалувчан, айланувчи валлари орасидаги масофаси ўзгарувчан технологик машиналарнинг узатиш механизмлари учун тишли-ричагли дифференсиал механизмининг техник йечимига Ўзбекистон Республикасининг интеллектуал мулк агентлиги томонидан ихтирога патент олинган (№ИAП 07001 «Тишли-ричагли дифференсиал узатиш механизми»). Натижада, тишли-ричагли дифференсиал узатиш механизми билан жиҳозланган кўн ярим тайёр маҳсулотга механик ишлов берувчи валикли машина конструксиясини ишлаб чиқиш имкони яратилган;
ишлаб чиқилган тишли-ричагли дифференсиал узатиш механизми билан жиҳозланган кўн ярим тайёр маҳсулотга механик ишлов берувчи валикли машина Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги «НИГОРA ДAДИДО» ва «ПРЕМИУМ ЛЕAҲТЕР» МCҲЖларга жорий етилган («ЎЗCҲAРМСAНОAТ» уюшмасининг 23-ноябр 2022 йилдаги маълумотномаси). Натижада, механик ишлов берилган кўн ярим маҳсулот сифатини 3-5% оширишга еришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish