Sayt test rejimida ishlamoqda

Каландаров Максуд Махмудовичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмалари ғайриқонуний муомаласига қарши курашишнинг жиноят-ҳуқуқий чораларини такомиллаштириш”, 12.00.08 – Жиноят ҳуқуқи. Криминология. Жиноят-ижроия ҳуқуқи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2021.3.ДСc/Ю76.
Илмий консултант: Раджабова Мавжуда Aбдуллайевна, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Aкадемияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Aкадемияси, ДСc.31/30.12.2019.Ю.25.02.
Расмий оппонентлар: Рустамбайев Мирзаюсуп Хакимович, юридик фанлар доктори, профессор; юридик фанлар доктори, профессор Расулев Aбдулазиз Каримович, юридик фанлар доктори, профессор Салайев Нодирбек Сапарбайевич.
Йетакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Aдлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади қурол, ўқотар қуролнинг ўқ-дорилари ва асосий қисмлари, портловчи моддалар, портлатиш воситалари ёки портлатиш қурилмаларининг ғайриқонуний муомаласига қарши курашишнинг жиноят-ҳуқуқий чораларини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қуролларнинг ғайриқонуний муомаласи билан боғлиқ жиноятларнинг зарурий белгиси  жиноят предмети ҳисобланган “ўқотар қурол”, “газли қурол”, “пневматик қурол”, “сигнал берувчи қурол”, “улоқтириш қуроли”, “ўқотар қуролнинг асосий қисмлари” тушунчаларининг замонавий ёндашув асосидаги муаллифлик таърифларини ишлаб чиқиш ҳамда амалдаги қонун ҳужжатларида акс еттириш лозимлиги асослантирилган;
фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқаришни амалга оширувчи юридик шахслар бундай турдаги қуролни ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш учун лицензияга ега бўлиши, ишлаб чиқариш хавфсизлиги талабларини, ишлаб чиқариш устидан назоратни, шунингдек ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг сифатини ва бут сақланишини таъминлаши шартлиги билан боғлиқ қоидаларни қонунчиликка киритиш зарурати асослантирилган;
ЖКнинг 104, 105-моддаларида назарда тутилган қасддан баданга оғир ва ўртача оғир шикаст йетказиш ҳаракатларини қурол ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни ишлатиб содир етганлик учун оғирлаштирувчи ҳолатларда жавобгарлик белгилаш зарурати асослантирилган;
халқаро стандартлар ва меъёрлар талабларини миллий қонунчиликка имплементация қилиш мақсадида ЖКнинг 247, 248-моддаларига ўқотар қуролнинг асосий қисмлари ва портлатиш воситаларини қонунга хилоф равишда егаллаш ҳамда уларнинг ғайриқонуний муомаласи учун жавобгарлик белгилаш зарурати асослантирилган;
ЖКнинг 248-моддасида назарда тутилган жиноят таркибининг объйектив томони белгилари сифатида тегишли лицензияларсиз ёки рухсатномаларсиз ўқотар қуролни, ўқ-дориларни, ўқотар қуролнинг асосий қисмларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш, шунингдек портловчи моддаларни, портлатиш воситаларини ёки портлатиш қурилмаларини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш ҳаракатлари учун жавобгарликни белгилаш лозимлиги исботланган;
жиноят тўғрисидаги қонунчилик нормаларини Ўзбекистон Республикасининг “Қурол тўғрисида”ги қонуни талаблари мувофиқлаштириш мақсадида ЖКнинг 249-моддасида одам ўлимига ёхуд бошқа оғир оқибатлар сабаб бўлган ўқотар қуролни ва унинг ўқ-дориларини, шунингдек пневматик қуролни, тиғли совуқ қуролни (ов пичоқларини, ов ханжарчалари ва ханжарларни, рапиралар, шпагалар ва қиличларни), улоқтириш қуролини (камонлар, арбалетлар ва найзаларни), сигнал берувчи қуролни сақлаш, олиб юриш, ташиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик белгилаш зарурати асослантирилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмалари ғайриқонуний муомаласига қарши курашишнинг жиноят-ҳуқуқий чораларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қуролларнинг ғайриқонуний муомаласи билан боғлиқ жиноятларнинг зарурий белгиси  жиноят предмети ҳисобланган “ўқотар қурол”, “газли қурол”, “пневматик қурол”, “сигнал берувчи қурол”, “улоқтириш қуроли”, “ўқотар қуролнинг асосий қисмлари” тушунчаларининг замонавий ёндашув асосидаги муаллифлик таърифларини ишлаб чиқиш ҳамда амалдаги қонун ҳужжатларида акс еттириш ҳақидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг 2019-йил 29-июлдаги “Қурол тўғрисида”ги ЎРҚ-550-сон қонунининг 3-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг 2020-йил 12-июндаги 06/2-08-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг инобатга олиниши қурол ва унинг турлари тушунчаларининг таърифини қонунчиликда мустаҳкамланишига хизмат қилган;
фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқаришни амалга оширувчи юридик шахслар бундай турдаги қуролни ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш учун лицензияга ега бўлиши, ишлаб чиқариш хавфсизлиги талабларини, ишлаб чиқариш устидан назоратни, шунингдек ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг сифатини ва бут сақланишини таъминлаши шартлиги билан боғлиқ қоидаларни қонунчиликка киритишга доир таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг 2019-йил 29-июлдаги “Қурол тўғрисида”ги ЎРҚ-550-сон қонунининг 16-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг 2020-йил 12-июндаги 06/2-08-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг инобатга олиниши қурол муомаласининг ҳуқуқий тартибини қонунчиликда мустаҳкамланишига хизмат қилган;
ЖКнинг 104, 105-моддаларида назарда тутилган қасддан баданга оғир ва ўртача оғир шикаст йетказиш ҳаракатларини қурол ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни ишлатиб содир етганлик учун оғирлаштирувчи ҳолатларда жавобгарлик белгилаш ҳақидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг 2020-йил 5-ноябрдаги “Жамоат хавфсизлигини таъминлашга доир қонун ҳужжатлари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-645-сон қонунининг 1-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг 2021-йил 29-январдаги 06/2-06/45 вх-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг инобатга олиниши қасддан баданга оғир ва ўртача оғир шикаст йетказишни содир етишда қурол ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган воситаларни қўллаш учун жавобгарликни оғирлаштириш учун асос сифатида хизмат қилган;
ЖКнинг 247, 248-моддаларига ўқотар қуролнинг асосий қисмлари ва портлатиш воситаларини қонунга хилоф равишда егаллаш ҳамда уларнинг ғайриқонуний муомаласи учун жавобгарлик белгилаш ҳақидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 31-майдаги “Қурол тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-772-сон қонунининг 2-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2022-йил 24-июндаги 1/1145-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг инобатга олиниши қуролларнинг ғайриқонуний муомаласи учун жиноий жавобгарликларни белгиловчи нормаларни такомиллаштирилишига хизмат қилган;
ЖКнинг 248-моддасида назарда тутилган жиноят таркибининг объйектив томони белгилари сифатида тегишли лицензияларсиз ёки рухсатномаларсиз ўқотар қуролни, ўқ-дориларни, ўқотар қуролнинг асосий қисмларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш, шунингдек портловчи моддаларни, портлатиш воситаларини ёки портлатиш қурилмаларини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш ҳаракатлари учун жавобгарликни белгилашга доир таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 
31-майдаги “Қурол тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 
ЎРҚ-772-сон қонунининг 2-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2022-йил 24-июндаги 1/1145-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг инобатга олиниши қуролларнинг ғайриқонуний муомаласи учун жиноий жавобгарликларни белгиловчи нормаларни такомиллаштирилишига хизмат қилган;
жиноят тўғрисидаги қонунчилик нормаларини Ўзбекистон Республикасининг “Қурол тўғрисида”ги қонуни талаблари мувофиқлаштириш мақсадида ЖКнинг 249-моддасида одам ўлимига ёхуд бошқа оғир оқибатлар сабаб бўлган ўқотар қуролни ва унинг ўқ-дориларини, шунингдек пневматик қуролни, тиғли совуқ қуролни (ов пичоқларини, ов ханжарчалари ва ханжарларни, рапиралар, шпагалар ва қиличларни), улоқтириш қуролини (камонлар, арбалетлар ва найзаларни), сигнал берувчи қуролни сақлаш, олиб юриш, ташиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик белгилаш ҳақидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 31-майдаги “Қурол тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-772-сон қонунининг 2-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2022-йил 24-июндаги 1/1145-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг инобатга олиниши қуролни ва унинг ўқ-дориларини сақлаш, олиб юриш, ташиш қоидаларини бузишга доир қилмишларнинг крминализация қилинишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish