Sayt test rejimida ishlamoqda

Холназаров Баходир Aзамовичнинг 
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Табиий полисахаридлар сополимерлари асосида юқори бўкувчан ва биопарчаланувчан гидрогеллар олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.14 – Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.ДСc/Т3551. 
Илмий маслаҳатчи: Турайев Хайит Худайназарович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами Термиз давлат университети, ДСc.03/31.01.2023.К/Т.78.01
Расмий оппонентлар Рахманбердийев Гаппар, кимё фанлари доктори, профессор; Aмонов Мухтор Рахматович, техника фанлари доктори, профессор; Бекназаров Хасан Сойибназарович техника фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади: полисахаридлар сополимерлари асосида табиий иқлим ва тупроқ шароитларига мос бўлган самарали, юқори бўкувчан ва биопарчаланувчан гидрогеллар олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
полисахаридлар, полисахаридлар гибридлари, винил мономерлари, карбамид, лимон кислотаси, табиий минераллар - бентонит, монтмориллонит, каолин ва натрий гидрокарбонат асосида юқори бўкувчан гидрогеллар олишнинг оптимал шароитлари аниқланган;
полисахаридлар гибриди асосида олинган гидрогелларнинг шўр, кислотали, ишқорий каби агрессив муҳитларга чидамлилиги, юқори миқдорда сув ютувчанлиги, ютилган сувни 48-64 сутка ушлаб туриш хоссалари аниқланган;
еритмада моновалент (NaCl), икки валентли (CaCl2) ва уч валентли (AlCl3) ионлар ва бир валентли кўп атомли катионлар (NH4Cl) бўлган тузларнинг консентрациялари ошиб бориши билан ионлар зичлигининг юқори бўлиши ҳисобига синтез қилинган гидрогелларнинг бўкувчанлиги пасайиши аниқланган;
юқори бўкувчан гидрогелларинг полимер занжири ва матрисасига гидрофил гуруҳларга бой бўлган поллисахаридлар гибриди ва минераллар - карбамид, бентонит, монтмориллонит, каолинни киритилиши натижасида гидрогелларни сув ютувчанлигини 25% га, сувни ушлаб туриш вақти 20% га ортиши ва намни илдиз атрофида сақлаши ҳисобига сув сарфининг 20-25% га камайиши исботланган;
табиий полисахаридлар, полисахаридлар гибриди, карбамид, бентонит, монтмориллонит, каолин ва винил мономерлари асосида олинган гидрогеллар минерал ўгитлар сарфини 17-22 % гача камайтириши ва ўсимликлар ҳосилдорлигини 10-15 % гача ошириши исботланган; 
юқори бўкувчан гидрогелларни синтез қилиш жараёнида натрий гидрокарбонат қўшилганда гидрогелларда йирик ғоваклар кўп бўлиши ва бу ғоваклар орқали сув ва сувда ериган минераллар еркин ҳаракатланиши аниқланган; 
полисахаридлар, полисахаридлар гибридлари, винил мономерлари, карбамид, табиий минераллар, лимон кислотаси, натрийгидрокарбонат асосида табиий иқлим ва тупроқ шароитларига мос бўлган, импорт ўрнини боса оладиган, екологик тоза ва арзон, биопрачаланувчан, юқори бўкувчан гидрогеллар олиш технологияси ишлаб чиқилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
полисахаридлар, полисахаридлар гибридлари, винил мономерлари, карбамид, лимон кислотаси, ва табиий минераллар асосида самарали юқори бўкувчан гидрогеллар олиш технологияси ва қўлланилиши бўйича олинган натижалар асосида:
таркибида крахмал-селлулоза гибриди, акриламид, акрил кислота, карбамид ва табиий минерал – бентонит бўлган юқори бўкувчан гидрогеллар олиш технологияси Олтинсой ҲЙДРОГЕЛ МЧЖда амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2022 йил 9 ноябрдаги 32-14/6371-сон маълумотномаси). Натижада намни илдиз атрофида сақлаши ҳисобига сув сарфини 20-25% га, минерал ўғитларни тупроқнинг унумдор қатламида сақлаши ҳисобига уларнинг сарфини 17-22% га камайтириши билан бирга ўсимликларни сувсизликдан стресга тушиб қуриб қолишини олдини оладиган ва ўсимликлар ҳосилдорлигини 10-15% га ошириш имконини берадиган самарали юқори бўкувчан қишлоқ хўжалиги гидрогелларини ишлаб чиқариш имконини берган.
таркибида крахмал-карбоксиметилселлулоза гибриди, акрил кислота ва монтмориллонит бўлган юқори бўкувчан гидрогеллар олиш технологияси Олтинсой ҲЙДРОГЕЛ МЧЖда ишлаб чиқаришга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2022 йил 9 ноябрдаги 32-14/6371-сон маълумотномаси). Натижада агрессив муҳитларга чидамли, термик барқарор, екологик тоза, инпорт ўрнини босувчи, арзон, биопарчаланувчан юқори бўкувчан гидрогеллар ишлаб чиқиш имконини берган;
табиий минераллар-бентонит, каолин, монтмориллонит қўшиб юқори бўкувчан гидрогеллар олиш технологияси Олтинсой ҲЙДРОГЕЛ МЧЖда ишлаб чиқаришга жорий қилинган. (Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2022 йил 9 ноябрдаги 32-14/6371-сон маълумотномаси). Натижада қўлланилган табиий минераллар-бентонит, каолин, монтмориллонит гидрогеллар бўкувчанлигини 25% га, сувни ушлаб туриш вақтини 20% га ошириш билан бирга термик барқарорлигини яхшилаши ва таннархини пасайтириши имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish