Sayt test rejimida ishlamoqda

Шамсиев Наим Амоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Оёқоғитма кўли ихтиофаунаси ва балиқ маҳсулдорлигини ошириш йўллари», 03.00.06 – Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/B354.
Илмий раҳбар: Мирзаев Улуғбек Тўраевич, биология фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Зоология институти, DSc.02/30.12.2019.B.52.01.
Расмий оппонентлар: Камилов Бахтияр Ганиевич, биология фанлари доктори, профессор; Жумабаев Баходир Ережепович, биология фанлари номзоди, доцент.
Йетакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Оёқоғитма кўли ихтиофаунасининг замонавий ҳолатини баҳолаш, балиқларнинг морфо-экологик хусусиятларини очиб бериш ҳамда балиқ маҳсулдорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Оёқоғитма кўли ихтиофаунасининг замонавий тур таркиби асосида 4 туркум, 7 оила 26 уруғга мансуб 27 турдан иборатлиги, шундан 14 таси маҳалий, 13 таси инвазив турлар эканлиги аниқланган;
илк бор Оёқоғитма кўлининг ихтиофаунаси 7 турга – Hemiculter leucisculus, Gobio lepidolaemus, Abbottina rivularis, Aristichthys nobilis, Rhodeus ocellatus, Micropercops cinctus ва Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган Sabanejewia aralensis кўпайганлиги аниқланган;
Оёқоғитма кўлида илгари мавжуд бўлган ва Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган чўртансифат оққайроқ (Aspiolucius esocinus) турининг ҳозирда учрамаслиги аниқланган;
овланиш аҳамиятга эга бўлган турларнинг ташқи морфологияси тавсифланган, морфометрик белгиларнинг ўзгарувчанлиги асосланган;
овланиш аҳамиятга эга бўлган балиқларнинг вояга етиши, урчиши, серпуштлиги, ўсиши ва озиқланиш хусусиятлари очиб берилган;
Оёқоғитма кўли гидробионт организмларининг сифат ва миқдор кўрсаткичлари аниқланган, овланиш аҳамиятга эга бўлган балиқ ресурслари ҳолати баҳоланган ҳамда балиқ маҳсулдорлигини ошириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Оёқоғитма кўли ихтиофаунаси ва балиқ маҳсулдорлигини ошириш йўллари мавзуси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
сув ҳавзалари гидробионтларидан табиий шароитда фойдаланилган ҳолда балиқ чавоқларини тез суръатлар билан жадал ўстириш мақсадида кўлларни 40-50 граммлик балиқ чавоқлари билан балиқлантириш бўйича амалий тавсиялар Бухоро вилояти «Фозил Тохир Замини» Ф/Х балиқчилик хўжалиги фаолияти амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2022 йил 6 апрелдаги 02/23-664-сон маълумотномаси). Натижада, балиқ чавоқларини табиий шароитда жадал ўстириш ҳисобига уларнинг яшовчанлигини 80-85 фоизга ошириш ҳамда қўшимча 1 тонна оқ амур, 2 тонна сазан, 3 тонна оқ дўнгпешона балиғи маҳсулотлари олиш имконини берган;
балиқлар чавоғини парваришлашда табиий озуқа организмларидан самарали фойдаланиш ва 40-50 граммлик сазан, 60-70 граммлик оқ ва 40-60 граммлик чипор дўнгпешонлар, 200-250 граммлик оқ амур чавоқларини табиий сув ҳавзаларига ўтказиш меъёрлари бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар «Бухоро Беламур» Ф/Х, «Бухоробалиқ» МЧЖ балиқчилик хўжалиги фаолияти амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмасининг 2022 йил 7 июлдаги  09/791-сон маълумотномаси). Натижада, балиқ чавоқлари табиий ўлими 25 % га қисқартирилган ва қўшимча 10 млн. дона (сазан, оқ амур ва оқ дўнгпешона) чавоқ етиштиришга ҳамда қўшимча 0,5 тонна сазан, 0,8 тонна оқ амур, 0,7 тонна оқ ва 0,2 тонна чипор дўнгпешоналар, жами 2,2 тонна балиқ маҳсулотларини олиш имконини берган;
Оёқоғитма кўли ихтиофаунасига кирувчи 3 туркум, 7 оила, 13 уруғ, 13 турга мансуб, жами 546 та балиқ намуналари республикада етакчи бўлган «Зоология коллекцияси» ноёб объектига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2022 йил 1 декабрдаги 4/1255-3036-сон маълумотномаси). Натижада, мавжуд балиқлар коллекцияси фондини янги намуналар билан бойитган ва балиқлар турлари хилма-хиллигини аниқлаш ва турларни систематик таҳлил қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish