Хикматуллаев Санжар Иззатуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Рақамли кадастр карталарини яратиш услубини ГАТ технологиялари асосида такомиллаштириш”, 11.00.06 – “Геодезия. Картография” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Т3538
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Алланазаров Олимжон Рахмонович, техника фанлари бўйича фалсафа докторлик, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.Т.10.02 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий Кенгаш.
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, профессор Тураев Рухиддин Амирқулович, техника фанлари номзоди, профессор Журакулов Донёр Очилович.
Йетакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: давлат кадастрларининг мавзули қатламларини шакллантириш ҳамда электрон рақамли кадастр карталарни яратиш услубини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
давлат кадастрларининг рақамли карталарини яратиш услуби “Оверлей” тизими асосида ишлаб чиқилган;
давлат кадастрларининг атрибутив жадвалларини идентификация қилиш асосида геофазовий маълумотлар структураси такомиллаштирилган;
давлат ер кадастри объектлари майдонларининг ўзгариши ва уларни геомаълумотлар базасига конвертация қилиш услуби маълумотларни математик моделлаштириш асосида такомиллаштирилган;
давлат кадастрларининг шартли белгилари базасини яратиш услуби ArcGIS дастури асосида геовизуаллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
ГАТ технологиялари асосида рақамли кадастр карталарини яратиш услубини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
давлат кадастрларини тизимли юритиш мақсадида жами 15 та давлат кадастрлари геомаълумотлар базаси яратиш усули ва рақамли кадастр карталарини яратиш услуби Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатасида давлат кадастрларини юритиш тизими жорий этилган. (Кадастр агентлигининг 2022 йил 2 сентябрдаги 05/11-827-сонли маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида, давлат кадастри геомаълумотлар базасини тизимли шакллантириш имконияти яратилган;
давлат кадастрларини юритиш ва ахборотларни геомаълумотлар базасига интеграция қилиш услуби Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатасида давлат кадастрларини юритишда жорий этилган. (Кадастр агентлигининг 2022 йил 2 сентябрдаги 05/11-827-сонли маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида, давлат кадастрлари карталарини тизимли равишда электрон рақамли кўринишда тузиш бўйича тавсиянома ишлаб чиқилди ва шу орқали Тошкент вилояти ҳудудида жами 15 та давлат кадастрлари маълумотларини тизимли юритиш йўлга қўйилган;
давлат кадастри шартли белгилар базасини яратиш усули Тошкент вилояти давлат кадастрлари палатаси бошқармаси амалиётига жорий этилган. (Кадастр агентлигининг 2022 йил 2 сентябрдаги 05/11-827-сонли маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида, давлат кадастрлари объектлари ягона шартли белгилар базасидан фойдаланилган ҳолда ArcGIS дастури орқали картографик визуаллаштириш имконияти яратилган.