Sayt test rejimida ishlamoqda

Бойдедаев Садирдин Абдусатторович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Коррупцияга қарши курашнинг жиноят-ҳуқуқий ва криминологик жиҳатлари», 12.00.08 – Жиноят ҳуқуқи. Криминология. Жиноят-ижроия ҳуқуқи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Yu597.
Илмий раҳбар: Салаев Нодирбек Сапарбаевич, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/13.05.2020.Yu.22.03.
Расмий оппонентлар: Кабулов Рустам, юридик фанлар доктори, профессор; Отажонов Аброржон Анварович, юридик фанлар доктори, профессор
Йетакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади коррупциявий жиноятлар учун жавобгарликка оид қонунчиликни қўллашнинг ҳуқуқий масалаларини илмий тадқиқ этиш, шунингдек, мазкур соҳадаги муносабатларни тартибга солувчи амалдаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш ва уларни қўллаш амалиёти самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни 28-моддасига ушбу модданинг қоидалари коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида била туриб ёлғон ахборотни хабар қилган шахсларга нисбатан татбиқ этилмаслиги, улар бундай ҳуқуқбузарлик учун қонунга мувофиқ жавобгар бўлиши зарурати исботланган;
рағбатлантириш қонунийлик, адолатлилик, холислик, ошкоралик, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этиш ҳамда уларнинг шахсий хавфсизлигини таъминлаш ва хоҳиш-истакларини ҳисобга олиш принциплари асосида амалга оширилиши зарурлиги исботланган;
коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки фуқаролар ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан ўзларига нисбатан пора талаб қилган шахс ҳақида ёки ўзларига маълум бўлган коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида коррупцияга қарши курашувчи органларга берган хабари асосида бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилиши мумкинлиги асослантирилган;
пора олиш жиноятининг субъекти сифатида фақатгина давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мансабдор шахси жавобгарликка тортилиши лозимлиги исботланган;
жиноятнинг ижтимоий хавфлилигини билдирувчи (тамагирлик, поранинг кўп ёки жуда кўп миқдори) тавсифлаш белгилари жиноят иштирокчиларининг ҳам айбига, агарда бу ҳолатлар уларнинг қасди билан қамраб олинган бўлса, қўйилиши зарурлиги асослантирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. Тадқиқот давомида олинган илмий натижалардан қуйидагиларда фойдаланилган: 
Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни 28-моддасига ушбу модданинг қоидалари коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида била туриб ёлғон ахборотни хабар қилган шахсларга нисбатан татбиқ этилмаслиги, улар бундай ҳуқуқбузарлик учун қонунга мувофиқ жавобгар бўлиши зарурати ҳақидаги таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 18 ноябрдаги ЎРҚ–729-сонли “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуннинг 9-моддаси 
6-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2022 йил 2 ноябрдаги 04/2-09/97-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг татбиқ этилиши коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида била туриб ёлғон ахборотни хабар қилган шахслар жавобгарлиги масаласини тартибга соолишга хизмат қилган;
рағбатлантириш қонунийлик, адолатлилик, холислик, ошкоралик, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этиш ҳамда уларнинг шахсий хавфсизлигини таъминлаш ва хоҳиш-истакларини ҳисобга олиш принциплари асосида амалга оширилиши зарурлиги ҳақидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 829-сон қарори билан тасдиқланган Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисида Низомнинг 5-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг 2022 йил 
10 октябрдаги 12-4-18-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг татбиқ этилиши коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантиришда холислик, қонунийлик ва бошқа принципларни жорий этишга хизмат қилган;
коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки фуқаролар ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан ўзларига нисбатан пора талаб қилган шахс ҳақида ёки ўзларига маълум бўлган коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида коррупцияга қарши курашувчи органларга берган хабари асосида бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилиши мумкинлиги ҳақидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 829-сон қарори билан тасдиқланган Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисида Низомнинг 8-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг 2022 йил 
10 октябрдаги 12-4-18-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартибини белгилашга хизмат қилган;
ЖК 210-моддасининг субъекти давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мансабдор шахси ҳисобланиши ҳақидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1999 йил 24 сентябрдаги 19-сонли “Порахўрлик ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарорнинг 1-банди биринчи хатбошисида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2022 йил 
10 октябрдаги 08/673-22-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг татбиқ этилиши ЖК 210-моддаси субъекти тушунчасига аниқлик киритишга хизмат қилган;
жиноятнинг ижтимоий хавфлили оғирлигини билдирадиган (тамагирлик, поранинг кўп ёки жуда кўп миқдори) тавсифлаш белгилари агарда бу ҳолатлар уларнинг қасди билан қамраб олинган бўлса жиноят иштирокчиларини худди шу белгилар учун жавобгарлик белгиланган нормалар билан айблашга асос бўлиши зарурлиги ҳақидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1999 йил 24 сентябрдаги 19-сонли “Порахўрлик ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарорнинг 1-банди биринчи хатбошисида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2022 йил 
10 октябрдаги 08/673-22-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг татбиқ этилиши коррупцияга оид қилмишлар содир этган шахслар иштирокчилигида уларнинг айби ҳажмини янада аниқлаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish