Sayt test rejimida ishlamoqda

Нурматова Умида Жалолидиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мутолаа фалсафий категория сифатида: онтологик ва гносеологик жиҳатлари”, 09.00.01 – Онтология, гносеология ва мантиқ (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2020.3.ПҳД/Фал473.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, ДСc.03/30.12.2019.Ф.02.02
Илмий раҳбар: Ғайбуллайев Отабек Муҳаммадийевич, фалсафа фанлари доктори, профессор. 
Расмий оппонентлар: Бердимуратова Aлима Карлибайевна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Бозаров Дилмурод Мирзарасулович, фалсафа фанлари номзоди, доцент.
Йетакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади мутолаа жараёнининг фалсафий моҳиятини онтологик ва гносеологик ёндашув нуқтайи назаридан очиб беришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мутолаа тушунчасини гносеологик воқелик сифатида идрок етиш, тушуниш, ўз-ўзини англаш каби рационал билишнинг асоси еканлиги ва унинг семантик, техник омиллари онгнинг кўпқиррали, мураккаб фаолиятини акс еттирувчи жараёнлиги асосланган; 
китоб ва мутолаа, саводхонлик ва билим ўртасидаги синкритик-уйғунлик, когнитив ассимиляция, мутаносиблик ҳамда мутолаанинг екзистенсиал, коммуникатив, прагматик, аксиологик жиҳатлари далилланган;
мутолаа инсонни руҳий ҳолатини тикловчи, маънавий ва маърифий ҳамда интеллектуал когнитивликни ривожлантирувчи, кишида ижодкорлик ҳиссини шакллантирувчи мураккаб ҳодиса еканлиги бевосита ва тескари алоқа тамойили асосида мантиқий исботланган;
мутолаа ҳодисасининг моддий ва маънавий борлиқдаги онтологик-мавжудлик хоссалари, ўз-ўзини ташкиллаштирувчи, спонтан, бифуркацион, турбулентлик каби синергетик хусусиятлари очиб берилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мутолаа фалсафий категория сифатида: онтологик ва гносеологик жиҳатларини тадқиқ етиш асносида:
мутолаа тушунчасини гносеологик воқелик сифатида идрок етиш, тушуниш, ўз-ўзини англаш каби рационал билишнинг асоси еканлиги ва унинг семантик, техник омиллари онгнинг кўпқиррали, мураккаб фаолиятини акс еттирувчи жараёнлигига оид илмий-назарий таклиф ва тавсияларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 26-мартдаги “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-5040-сон қарорига 6-илова Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш бўйича “йўл харитаси” 22-банди “Буюк мутафаккирларимизнинг илмий-маърифий ва маданий меросини ўрганиш юзасидан фундаментал илмий-тадқиқот ишларини йўлга қўйиш, уларнинг натижалари асосида илмий-оммабоп китоб ва рисолаларни нашрга тайёрлаш, чоп етиш ва кенг оммага йетказиш” тарғибот ишларида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти 2022 -йил 16-08/223-сон маълумотномаси). Натижада аҳолининг, айниқса, ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ҳамда мутолаага қизиқишини ошириш ва такомиллаштириш, креатив тафаккурини юксалтириш, билим даражасини ошишига хизмат қилган;
китоб ва мутолаа, саводхонлик ва билим ўртасидаги синкритик-уйғунлик, когнитив ассимиляция, мутаносиблик ҳамда мутолаанинг екзистенсиал, коммуникатив, прагматик, аксиологик жиҳатларига оид илмий янгилик ҳамда таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетининг 2018-2020-йилларга мўжалланган “Ўзбекистонда ислоҳотлар жараёнини таҳлил етиш ва амалга оширишнинг консептуал-фалсафий методологияси” (Ҳаракатлар стратегияси асосида) мавзусидаги ПЗ-20170928696 рақамли амалий грант лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетининг 2022-йил 28-июлдаги 04/11-4376-сон маълумотномаси). Натижада илмий-тадқиқот лойиҳасини янада такомиллаштиришга ва кенг аҳоли ўртасида мутолаа кўникмасини шакллантиришга хизмат қилган;
мутолаа инсонни руҳий ҳолатини тикловчи, маънавий ва маърифий ҳамда интеллектуал когнитивликни ривожлантирувчи, кишида ижодкорлик ҳиссини шакллантирувчи мураккаб ҳодиса еканлигига оид илмий-назарий таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган “Зукко китобхон”, “Ёш китобхон”, “Ёш китобхон оила” танловлари чора-тадбирлари лойиҳасини ишлаб чиқишда ҳамда ёшларни китоб ўқишга бўлган қизиқишларини рағбатлантириш мақсадида 2022-йил март-апрел ойларида ўтказилган “Китобхонлик ҳафталиги” тадбир дастури лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармасининг 2022-йил 25-июлдаги 02-09/499-сон маълумотномаси). Натижада, китобхонлик фаолиятини қиёсий ўрганиш ҳамда ёшларда фаол китобхонлик позициясини кучайтириш, китобхонлик маданиятини шаклланишига хизмат қилган;
мутолаа ҳодисасининг моддий ва маънавий борлиқдаги онтологик-мавжудлик хоссалари, ўз-ўзини ташкиллаштирувчи, спонтан, бифуркацион, турбулентлик каби синергетик хусусиятларига оид таклиф-тавсиялардан Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2022-йил ефирга узатилган “Aссалом Самарқанд” дастури ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (ЎзМТРК Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2022-йил 25-августдаги 01-12/303-сон маълумотномаси). Натижада, кўрсатув дастури ссенарийсини мазмунан бойитишга ҳамда мутолаа натижасида онг ва тафаккурнинг шаклланиши, инсон еркин фикрлаши, ижод қилиш қобилиятига ега бўлиши, ўз-ўзини такомиллаштиришида муҳим интеллектуал фаолият еканлигини кенг жамоатчиликка йетказишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish