Sayt test rejimida ishlamoqda

Санойева Муҳтабар Набийевнанинг 

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И.Умумий маълумотлар. “Грамматик топшириқларни бажаришда матн устида ишлаш методикаси (8-синф мисолида)”. 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек тили) (педагогика фанлари).
Диссертация рўйхатга олинган рақам: Б2022.1.ПҳД/Пед3167.
Диссертация бажарилган муассаса: Навоий давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Муродова Нигора Қуллийевна, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Жиззах давлат педагогика университети, ПҳД.03/04.06.2020.Фил.113.02 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий Кенгаш.
Расмий оппонентлар: Мухитдинова Хадича Собировна, педагогика фанлари доктори, профессор; Нуруллайева Шаҳло Ўктамовна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Йетакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади умумий ўрта таълим мактабларининг 8-синф ўқувчиларини грамматик топшириқлар воситасида боғланишли матн яратиш фаолиятига тайёрлаш ҳамда матнларни устида ишлашга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
она тили таълимида грамматик топшириқлар ўқувчиларнинг боғланишли матн яратиш билан боғлиқ таълимий-дидактик фаолиятини ташкил етиши, егалланган назарий кўникма-малакалар яхлит коммуникатив бирликни яратишга хизмат қилишига кўра дарс машғулотларида бажариладиган машқ ва топшириқлар тизими шакллантирилмаганлиги аниқланган;
матн тузишга тайёргарлик жараёнини қамраб оладиган матн таҳририга асосланган топшириқлардан фойдаланиш орқали ўқувчиларнинг нутқий компетенсиясини шакллантириш бевосита грамматик топшириқларнинг қандай қўйилишига боғлиқ еканлиги исботланган; 
она тили таълимида матн устида ишлашни ўргатиш тизими ва мезонлари билимларнинг ошиб бориши сабабли 5-синфдан бошлаб аввал тайёр матнлар билан таништириш ва кичик матнлар туздириш орқали ўқувчиларда матн яратиш кўникмаларини аста-секин шакллантириб боришнинг самарадорлик натижаларига кўра 8-синфдан бошлаб ўқувчилар матн таркибий қисмларини фарқлаши, матн қисмларини ажрата олиши ва матн жанри, тили ва услубини фарқлаши лозимлиги далилланган;
она тили дарсларида ўқувчиларни матн устида ишлаш ва матн яратишга ўргатишда грамматик топшириқларни нутққа тайёрловчи коммуникатив топшириқлар билан ўзгартириш, терма гаплардан боғланишли нутққа қараб ўстириб бориш боғланишли матн яратишга замин бўлиши исботланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Грамматик топшириқларни бажаришда матн устида ишлаш методикаси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
она тили таълимида грамматик топшириқлар ўқувчиларнинг боғланишли матн яратиш билан боғлиқ таълимий-дидактик фаолиятини ташкил етиши, егалланган назарий кўникма-малакалар яхлит коммуникатив бирликни яратишга хизмат қилишини назарда тутган ҳолда дарс машғулотларида бажариладиган машқ ва топшириқлар тизими шакллантирилмаганлиги ҳақидаги хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимида бажарилган ФA-Ф1-ГОО3-рақамли “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функсионал сўз ясалиши” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2022-йил 15-апрелдаги 17.01/91-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг назарий қисмининг илмий хулосалар, даллилар билан бойитилишига хизмат қилган;
матн тузишга тайёргарлик жараёнини қамраб оладиган матн таҳлили ва таҳририга асосланган топшириқлардан фойдаланиш орқали ўқувчиларнинг нутқий компетенсиясини шакллантириш бевосита грамматик топшириқларнинг қандай қўйилишига боғлиқ еканлиги тўғрисидаги хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимида бажарилган Ф3-2016-09081165532-рақамли “Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2022-йил 15-апрелдаги 96/1-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг тил таълими, она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси ҳақидаги фикрлар билан бойитилишига еришилган;
она тили дарсларида ўқувчиларни матн устида ишлаш ва матн яратишга ўргатишда грамматик топшириқларни нутққа тайёрловчи коммуникатив топшириқлар билан ўзгартириш, терма гаплардан боғланишли нутққа қараб ўстириб бориш боғланишли матн яратишга замин бўлиши исботланган методик тавсиялар ҳақидаги хулосалардан Навоий вилояти Навоий шаҳридаги 7-,11-,12-,16-, Кармана туманидаги 5-, Навбаҳор туманидаги 9-, Учқудуқ туманидаги 10-, Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги 4-, 47-, 63-, Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги 79- мактабларнинг 5-8 синфларида амалиётга татбиқ етилган (Республика таълим маркази маълумотномаси 2022 -йил 4-августдаги 01/11-01/6-1208-сон маълумотномаси). Натижада дарс жараёнида “Рейдер”, “Ессе”, “Фикрлар савати”, “СМС-хабарнома” каби интерфаол методлардан фойдаланиш орқали ўқувчиларнинг нутқий компетенсияларини янада такомиллаштиришга еришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish