Sayt test rejimida ishlamoqda

Рўзиқулов Дилшод Шуҳрат ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда ҳарбий журналистикада ахборот интеграциясининг назарий ва амалий хусусиятлари», 10.00.09 – Журналистика (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Fil2014.
Илмий раҳбар: Худойқулов Мухтор, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.14.01.
Расмий оппонентлар: Тешабаева Дилфуза Мўминовна, филология фанлари доктори, профессор; Қодиров Акмалжон Расулович, ҳарбий фанлар доктори, доцент.
Йетакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда ҳарбий журналистикада ахборот интеграциясининг асосий хусусиятларини белгилаш ҳамда жаҳон ва миллий тажриба асосида унинг глобаллашув шароитида трансмедиавий тенденцияси ва аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:  
ҳарбий нашрларда ахборот узатиш стратегияси натижасида миллий медиамаконда ахборот интеграцияси мезони информациянинг объективлиги ва ишончлилигига хизмат қилиши исботланиб, ҳарбий мухбирларнинг лавозим мажбуриятлари категориясига «ижтимоий долзарб хабарларнинг ҳарбий матбуот ва электрон нашрларга интеграциясини таъминлаш» функциясини киритиш зарурати асосланган;
Ўзбекистон армиясининиг интегратив медиамакондаги имижини спиндокторинг, байлайнер, ПР-мақола, тарғибот ролидаги мультимедиавий контент орқали такомиллаштириш, Қуролли Кучлар тизимига оид янгиликларни холис фикр, реал аргументлар асосида халқаро миқёсда кенг жамоатчиликка етказиш жараёни комбинацион ахборот технологиялари ва замонавий интегратив методологик воситалардан фойдаланишга боғлиқ эканлиги далилланган;
конвергенция шароитида оммавий ахборот воситалари таҳририятлари ўз ходимларидан камида бир нафар мухбирнинг ҳарбий соҳада фундаментал билимга эга бўлишини таъминлаши, миллий босма ва электрон нашрлардаги ҳарбий соҳага оид маълумотлар, атама ва иборалар қўлланилишида лингвистик, стилистик ва фактик хатолар учраши, журналистик материалларнинг шаблон форматида берилиши, медиа дискурсида муваффақиятсизликка олиб келган анъанавий ньюсмекинг, қолип сарлавҳа, тематик ракурс сегментида бир хиллик сингари нотўғри стратегиялар аниқланган;
тинчликни барқарор таъминловчи мудофаа салоҳиятига оид информацион контент самарадорлигида ҳарбий журналист ва ҳарбий хизматчиларнинг медиалогик, ижодий, методик ва тактик ҳамкорлиги яхлит концептуал ёндашувни қамраб олиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши. Ўзбекистонда ҳарбий журналистикада ахборот интеграциясининг назарий ва амалий хусусиятларини тадқиқ қилиш юзасидан илмий натижалар асосида:
ҳарбий нашрларда ахборот узатиш стратегиясини таҳлил қилиш натижасида миллий медиамаконда ахборот интеграцияси мезони информациянинг объективлиги ва ишончлилигига хизмат қилиши ҳамда ҳарбий мухбирларнинг лавозим мажбуриятлари категориясига «ижтимоий долзарб хабарларнинг ҳарбий матбуот ва электрон нашрларга интеграциясини таъминлаш» функциясини киритиш зарурати юзасидан берилган таклиф ва тавсиялардан «Ватанпарвар» газетаси, «Ўзбекистон армияси» журнали, «mv-vatanparvar.uz», «mudofaa.uz» интернет ресурсларидаги ахборотларни интегратив манбалар билан бойитишда фойдаланилган («Ватанпарвар» Бирлашган таҳририятининг 2022 йил 11 апрелдаги 163-сон маълумотномаси). Натижада таҳририят устави қайта кўриб чиқилиб, «махсус мухбир», «катта мухбир» штатларидаги ходимларнинг лавозим мажбуриятлари категориясига «ижтимоий долзарб оммавий ахборотнинг ҳарбий ОАВга интеграциясини таъминлаш» функцияси киритилган ва ахборотни интеграциялаш усуллари самарадорлиги ортган;
Ўзбекистон армиясининиг интегратив медиамакондаги имижини спиндокторинг, байлайнер, ПР-мақола, тарғибот ролидаги мультимедиавий контент орқали такомиллаштириш, Қуролли Кучлар тизимига оид янгиликларни холис фикр, реал аргументлар асосида халқаро миқёсда кенг жамоатчиликка етказиш жараёни комбинацион ахборот технологиялари ва замонавий интегратив методологик воситалардан фойдаланишга боғлиқ эканлиги далилланган хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги «2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги ПФ-60-сонли фармони билан тасдиқланган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг 7-бандидаги “жаҳон ҳамжамиятида мамлакатимиз имижини оширишга қаратилган ахборотлар етказиш самарадорлигини ошириш” бўйича мақсад ва вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг 2023 йил 3 февралдаги 01-23/96-сон маълумотномаси). Натижада журналистларнинг оммавий ахборот воситасида ҳарбий мавзуни ёритишда ўзига хос хусусиятларни янада кенгроқ ўзлаштириш ва касбий маҳоратини оширишга хизмат қилган. Янги Ўзбекистоннинг Қуролли Кучларига оид ислоҳотларни ёритишда замонавий интегратив методологик усул ва воситалар самарали манба сифатида ёрдам берган;
конвергенция шароитида оммавий ахборот воситалари таҳририятлари ўз ходимларидан камида бир нафар мухбирнинг ҳарбий соҳада фундаментал билимга эга бўлишини таъминлаши, миллий босма ва электрон нашрлардаги ҳарбий соҳага оид маълумотлар, атама ва иборалар қўлланилишида лингвистик, стилистик ва фактик хатолар учраши, журналистик материалларнинг шаблон форматида берилиши, медиа дискурсида муваффақиятсизликка олиб келган анъанавий ньюсмекинг, қолип сарлавҳа, тематик ракурс сегментида бир хиллик сингари нотўғри стратегияларнинг олдини олиш бўйича таклифлардан журналистларни ҳарбий мавзуни ёритишга ихтисослаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “O‘zbekiston” teleradiokanali” давлат муассасасининг 2022 йил 30 июндаги 02-28-1030-сон маълумотномаси, «Янги Ўзбекистон» ва «Правда Востока» бирлашган таҳририятининг 2023 йил 1 февралдаги 19-сон маълумотномаси). Натижада журналистик материалларнинг илмий-фактик ранг-баранглиги, кўримли ва ўқишлилиги таъминланган, мухбирларнинг ҳарбий мавзуни ёритиш, фундаментал ахборот манбалари билан ишлаш маҳорати ошган; 
тинчликни барқарор таъминловчи мудофаа салоҳиятига оид информацион контент самарадорлигида ҳарбий журналист ва ҳарбий хизматчиларнинг медиалогик, ижодий, методик ва тактик ҳамкорлиги яхлит концептуал ёндашувни қамраб олиши хусусидаги таҳлиллар ва хулосалар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясининг «Қуролли Кучларда ахборот технологиялари ва киберхавфсизлик» кафедрасида муҳокамадан ўтказилган (Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясининг 2023 йил 10 январдаги 3-сон маълумотномаси). Натижада ушбу академиянинг “Қуролли Кучлар академияси хабарлари”, “Ҳарбий фан ва таълимда инновациялар” каби илмий журналлари, ўқув материаллари мазмуни бойитилган. Ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий журналистлар билан мустаҳкам ҳамкорлиги натижасида оммавий ахборот воситаларига ишончли ахборот бериш кўникмалари такомиллашган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish