Sayt test rejimida ishlamoqda

Рўзийева Садоқат Хасановнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


И.    Умумий маълумот 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Она тили синтаксисини замонавий педагогик технологиялар асосида ўқитиш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.2.ПҳД/Пед993. 
Илмий раҳбар: Олимов Ширинбой Шарофович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети, ДСс.03/04.06.2021.Фил.72.09.
Расмий оппонентлар: Aбузалова Меҳринисо Кадировна, филология фанлари доктори (ДСc), профессор; Нуриллайева Шахло Ўктамовна, педагогика фанлари доктори (ДСc), профессор.
Йетакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
Тадқиқотнинг мақсади она тили синтаксисини замонавий педагогик технологиялар асосида ўқитиш методикасини илмий-назарий жиҳатдан такомиллаштиришдан иборат.
ИИ.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
олий таълим муассасалари талабаларини она тили синтаксиси бўйича бадиий ва ахборотли матнлар мазмунини тушуниш даражасини замонавий педагогик технологиялар асосида шакллантиришнинг ўқув-тарбия жараёнида фойдаланишнинг услубий-дидактик тамойиллари ҳамда ташкилий-педагогик шарт-шароитлари аниқланган;
она тили синтаксисини ўқитишда билим, шахсий-ижтимоий тажриба мезонларини қўллашнинг кластерли модели синтагматик муносабат, сўз бирикмаларининг предикативлик ҳодисасига самарали бўлган ҳиссий-иродавий, мазмунли-операцион, мотивацион омилларни киритиш асосида такомиллаштирилган;
талабаларда она тили синтаксисини ҳамда сўз бирикмаларининг семантик ва синтактик табиатини ўқитишда тил билиш компетенсияларини ривожлантиришга қаратилган “Интеллеcтуал cонтроверсе” ва “Cасе студй” каби инновасион методларни шахсга йўналтирилган ёндашув асосида комплекс қўллаш орқали такомиллаштирилган; 
талабаларда сўз бирикмаларининг семантик-синтактик йўналишларини, субстансиал ва аксиденсиал ҳодисаларига муносабатини ўқитишда нутқий компетенсияни ривожлантиришга таъсир етувчи мантиқий фикрлашни, еътиборни, хотирани ривожлантиришга қаратилган таълимий ресурслар, ролли-ўйинли, изланишли-тадқиқотчиликка доир муаммоли топшириқларни субъектив, лойиҳавий, продуктив, рефлексив босқичлар бўйича структуралаш асосида такомиллаштирилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасаларида она тили синтаксисини замонавий педагогик технологиялар асосида ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар қуйидаги шаклларда жорий қилинди:
олий таълим муассасалари талабаларини она тили синтаксиси бўйича бадиий ва олий таълим муассасалари талабаларини она тили синтаксиси бўйича бадиий ва ахборотли матнлар мазмунини тушуниш даражасини замонавий педагогик технологиялар асосида шакллантиришнинг ўқув-тарбия жараёнида фойдаланишнинг услубий-дидактик тамойиллари ҳамда ташкилий-педагогик шарт-шароитлари бўйича тавсиялар “Она тили синтаксиси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 17-мартдаги 106-сон буйруғи, 106-109-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада она тили синтаксисини ўқитишда инновацион технологияларни қўллаш бўйича методик таъминот такомиллаштирилган;
она тили синтаксисини ўқитишда синтагматик муносабати, сўз бирикмаларининг предикативлик ҳодисасига самарали бўлган ҳиссий-иродавий, мазмунли-операцион, мотивацион омиллар билим, шахсий-ижтимоий тажриба мезонларини қўллашнинг кластерли модели тавсиялардан Ф1-ФA-Г003 рақамли “Ҳозирги қорақалпоқ адабий тилида функсионал сўз ясалиши” мавзусидаги фундаментал лойиҳада (2016-2020-й.) фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Aкадемияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2022-йил 13-сентабрдаги 333/1-сон маълумотномаси). Натижада олий таълим муассасаларида она тили синтаксисини замонавий педагогик технологиялар асосида ўқитишга методик ёрдам сифатида хизмат қилган;
талабаларда она тили синтаксисини ўқитишда сўз бирикмаларининг семантик ва синтактик табиатини ўқитишда тил билиш компетенсияларини ривожлантиришга қаратилган “Интеллеcтуал cонтроверсе” ва “Cасе студй” каби инновасион методларини шахсга йўналтирилган ёндашув асосида комплекс қўллаш орқали тавсия ва хулосалардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг “Долзарб мавзу”, “Интервю плюс”, “Aссалом, Бухоро”, “Тил – миллат кўзгуси” каби кўрсатувларда фойдаланилган (Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2022-йил 11-октабрдаги 1/252-сон маълумотномаси). Натижада она тили синтаксисини ўқитиш жараёнида талабаларда сўз бирикмаларининг семантик ва синтактик йўналишларини, ўзбек тили синтактик ҳодисаларида субстансиал ва аксиденсиал ўрганиш жиҳатларига қизиқтириш имкониятлари яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish