Sayt test rejimida ishlamoqda

Исмаилов Aлишер Файзийевичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистоннинг интеллектуал ривожи тарихи ва фан музейларини шакллантириш тенденсиялари (Ўзбекистон Фанлар академияси мисолида)», 07.00.01 - Ўзбекистон тарихи, 17.00.06 – Музейшунослик. Тарихий-маданий обектларни консервация қилиш, таъмирлаш ва сақлаш (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.ДСc/Тар211. 
Илмий маслаҳатчи: Исмаилова Жаннат Хамидовна тарих фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Фанлар академияси Ўзбекистон тарихи давлат музейи
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон тарихи давлат музейи ҳузуридаги илмий даражалар берувчи ПҳД.02/09.07.2020.Тар.120.01 рақамли илмий кенгаши асосидаги Бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ергашева Юлдуз Aлимовна, тарих фанлари доктори, профессор; Юнусова Хуршида Еркиновна, тарих фанлари доктори, профессор; Aлмейев Роберт Валийевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистоннинг интеллектуал ривожи тарихини ва фан музейларини шакллантириш тенденсияларини очиб беришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Ўзбекистонда 1873-1940-йилларда - стансия, қўмита, бўлим, музей, кутубхона, жамият, обсерватория, тўгарак, тажриба стансияси, бошқарма, университет, кабинет, комитет, кенгаш, сексия, институт, илмий тадқиқот институти, илмий-текшириш институти каби муассасалар сифатида шаклланганлиги аниқланиб, натижада уларнинг Фанлар академияси ташкил етилишига шарт шароитларнинг вужудга келиши учун замин яратганлиги асослаб берилган;
Фанлар академияси академиклигига сайловлар тарихий-тадрижий босқичи - 1943-1989-йилларда 96 нафар ҳақиқий, 92 нафар мухбир аъзо, 1994-2017-йилларда 153 нафар ҳақиқий, 12 нафар мухбир аъзо сайланганлиги ҳамда улардан 15 нафари аёл ва 8 миллат вакилларидан иборат еканлиги очиб берилган; 
Фанлар академиясида кадрлар тайёрлашда қониқарсиз аҳвол кадрлар тайёрлаш тизимида кадрлар ҳам илмий, ҳам мафкуравий жиҳатдан шакллантириб борилганлиги, 1990-йилларда чет ел валютасининг йетишмаслиги туфайли генетик инжинерия, генетика, биокимё, микробиология, биотехнология, физиология ва биофизика соҳасидаги тадқиқотлар тўхтатилганлиги, 1991-йилда ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида муаммолар мажмуаси пайдо бўлганлиги аниқланган;
1943-2021-йилларда Ўзбекистон Фанлар академиясининг ҳамкорлик алоқалари конференсиялар, конгресслар, симпозиумлар, стажировка, семинар ва кадрлар тайёрлаш бўйича ўрнатилганлиги, халқаро алоқалари географиясининг кенгайганлиги (жами: 99 та давлат; 1943-1990-йй. 51 та / 1991-2021-йй. 94 та), улардан енг кўп илмий ходимлар Германия, Россия ва AҚСҲ давлатларига юборилганлиги, стажировка учун келган (49 та), таҳсил олишга келган (16 та) давлатнинг илмий ходимлари еканлиги асослаб берилган;
Фан музейларини яратишда кўп жиҳатдан турли хил илмий ҳодисалар ва фактларни намойиш қилиш учун ишлатиладиган интерактив експонатларни ўз ичига олганлиги билан Ўзбекистон музейларидан фарқ қилиши аниқланиб, «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси тарихи музейи» консепсияси ишлаб чиқилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг шаклланиши ва ривожланиши бўйича тадқиқот олиб бориш давомида олинган илмий натижалар асосида: 
Ўзбекистонда 1873-1940-йилларда ташкил етилган 86 та илмий муассасалар ва уларнинг фаолиятига оид илмий ва архив материаллардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Маҳалла» телеканали ижодкорлари «Минбар» кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, «Маҳалла» телерадиоканали давлат муассасасининг 2022-йил 10-мартдаги 01-15-162-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланиши Ўзбекистонда Фанлар академияси ташкил етилишига шарт шароитларнинг вужудга келишига замин яратилганлиги асос бўлган;
Фанлар академиясининг 1943-1990-йилларга оид ташкилий фаолиятида жами 46 та илмий муассаса бўлганлиги, ундан 18 та муассаса физика-математика, техника (йер ҳақидаги) фанлари, 16 та муассаса кимё-биология (тиббиёт) фанлари, 12 та муассаса ижтимоий-гуманитар фанлари бўлимида шаклланганлигига оид архив материаллардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон тарихи» телеканали «Тарихий савол» кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, «Ўзбекистон» телерадиоканали давлат муассасасининг 2022-йил 29-мартдаги 40-40-588-сон маълумотномаси). Илмий натижалар Ўзбекистондаги енг юқори илмий муассаса роли тўғрисида тарғиб қилади ва бугунги ёш авлод онгида Фанлар академияси бўйича билим ва фикрларни кенгайтиришда хизмат қилган;
СССР Фанлар академияси Ўзбекистон филиали фаолиятига оид материаллардан Ўзбекистон Фанлар академиясининг ташкил етилиши учун шароитнинг вужудга келиши, таркибидаги ИТМ шаклланганлиги уларнинг илмий ва ташкилий жиҳатдан фаолият натижалари, Ўз ССР Фанлар Aкадемияси институтлари ташкил етилиши, 1943-1990 йй. даги Aкадемия таркибидаги барча ИТМлар сони бўйича материаллардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Aкадемияси Ўзбекистон тарихи давлат музейи «1950-1980-йиллар Ўзбекистон» експозицияси «Фан ва маданият» бўлимини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Aкадемиясининг 2022-йил 12 апрелдаги 3/1255-827-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясига оид янги материаллар асосида кенг жамоатчиликка тарғиб қилишга хизмат қилган;
Фанлар академиясида кадрлар тайёрлаш масалаларига ҳамда халқаро алоқалар тарихий тадрижига оид илмий материаллардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон тарихи» телеканали «Тарихий савол» кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, «Ўзбекистон» телерадиоканали давлат муассасасининг 2022-йил 29-мартдаги 40-40-588-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши Фанлар академиясининг халқаро ҳамкорлик алоқалари тарихини ёритиб беришга, ҳамкорлик алоқаларига оид масалаларни илмий назарий жиҳатдан тарғиб қилишга асос бўлган.
Ўзбекистоннинг интеллектуал тарихи ва жаҳонда фан музейларининг тутган ўрнига оид материаллар Ўзбекистон Республикаси Фанлар Aкадемияси «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси тарихи музейи» консепсиясини ишлаб чиуқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Aкадемиясининг 2022-йил 12-апрелдаги 3/1255-827-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси тарихи музейида академияга оид янги материаллар кенг жамоатчиликка тарғиб қилинишига еришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish